Тошкент давлат транспорт университети “Тeмир йўл муҳандислиги”
Объект монтаж ишларининг ҳажмини аниқлаш
Download 0.97 Mb.
|
QMITM Kurs ishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йиғма темир-бетон конструкция элементларининг спецификациясини аниқлаш
- Йиғма темир-бетон конструкция элементлар спецификацияси
- 1.2. Йиғма темир-бетон конструкция ишлар ҳажмини аниқлаш
- ЖАМИ: 2 989 т 1 187,5,5 м 3 Қўшимча ишлар ҳажми.
- Монтаж ишларини бажариш усулларини танлаш
- 2.1. Монтаж жараёнларининг ривожланиш йўналиши
- 2.2. Қурилиш майдонини қамровларга бўлиш
- 2.3. Конструкцияларни ўрнатиш кетма-кетлиги
Объект монтаж ишларининг ҳажмини аниқлаш
Дастлабки вариантда берилган бошланғич маълумотлар асосида, йиғма темир- бетондан қуриладиган бир қаватли саноат биносининг режаси 1-расм ва I-I қирқимини 2-расм масштабда миллиметровкада чизиб олинади. Бир қаватли саноат бинонинг даслабки маълумотлари.
Йиғма темир-бетон конструкция элементларининг спецификациясини аниқлаш Берилган дастлабки маълумотлар ва бинонинг режаси расм 1, I-I қирқими 2-расмлар асосида [2] услубий кўрсатмадан фойдаланиб йиғма темир-бетон конструкция элементларининг спецификацияси 1 жадвал шаклида тузилади. Йиғма темир-бетон конструкция элементлар спецификацияси 1-жадвал
Йиғма темир-бетон конструкция элементларининг спецификацияси жадвалини тузиб олгандан кейин ишлар ҳажмини аниқланади. 8 1- расм. Бир қаватли саноат биносининг плани схемаси 2- расм. Бир қаватли саноат биносининг 1-1 бўйича қирқими 1.2. Йиғма темир-бетон конструкция ишлар ҳажмини аниқлаш Йиғма темир-бетон конструкция элементларининг спецификацияси ва бинонинг режаси 1-расм, I-I қирқими 2-расмлар асосида бир қаватли саноат биносининг асосий ишлар ҳажми 2- жадвал ва қўшимча ишлар ҳажми 3-жадвал шаклида тузиб ҳисобланади. Асосий ишлар ҳажми. 2-жадвал
Қўшимча ишлар ҳажми. 3-жадвал
Асосий иш ҳажми аниқлаб бўлгандан кейин пойдевор учун қозиладиган ер ишлари аниқланади. Монтаж ишларини бажариш усулларини танлаш Конструкцияларни монтаж қилиш – бу элементларни лойиҳада кўрсатилган сатҳга ўрнатиш, вақтинчалик маҳкамлаш жараёнини механизмлар ёрдамида амалга ошириш демакдир. Монтаж ишларини бажаришдан олдин ҳамма ер ишлари бажарилиб бўлган бўлиши керак. Конструкцияларни монтаж қилиш усулларини танлашда қуйидаги методларни қабул қилиш мумкин. Конструкцияларни монтаж қилиш қамровлар бўйича кетма-кет участкаларни топшириш усулида олиб борилади. Бу усулда топширилган участкаларда умумий қурилиш ишлари давом эттирилади. Танлаб олинган метод мослашиш графигига тўғри келиши ва монтаж қилиш ишларида ҳеч қандай тўсиқларга дуч келмаслигини таъминлаш керак. Қурилиш конструкцияларини транспорт воситасида олиб келиниб, қурилиш майдонига тахланган бўлиши ёки олиб келинган конструкцияларни транспортдан монтаж қилиш ( монтаж с колес) усуллари тангланган. Бир этажли саноат бинолари конструкцияларини бутунлай маҳкамлаш ишлари, монтаж зонаси бўйлаб бир оқим йўналишида олиб борилади. Элементларни бутунлай маҳкамлагандан кейин, тугун ва чоклар визуал кўздан кечирилади. Ҳамма монтаж ишлари техника хавфсизлигига риоя қилган ҳолда олиб борилиши шарт. 2.1. Монтаж жараёнларининг ривожланиш йўналиши Монтаж жараёнини ривожланиш йўналиши техникавий ва механизациялашиши даражасига боғлиқ бўлади. Қурилаётган иншоотнинг конструктив характеристикаларига, қурилиш ишларининг бажариш муддатига боғлиқ бўлади. Монтаж ишларини осонроқ ва тезроқ бажарилиши учун бинонинг тор йўналишдаги ўқларига нисбатан параллел, кўндаланг ва комбинациялашган усулда олиб бориш мумкин. Курс ишида кўндаланг монтаж қилиш усулини қабул қилинди (3- расм) 3-расм. Кўндаланг усул 2.2. Қурилиш майдонини қамровларга бўлиш Монтаж ишларини кетма–кет олиб боришни танлаш учун, қурилаётган бинони монтаж участкаларга, захваткаларга ва ярусларга бўламиз. Бу бўлинишлар участка ёки захваткада монтаж ишларини узлуксиз олиб бориш шарти орқали олиб борилади. Бунда асосий механизм – кранни узлуксиз ишлаши ҳисобга олинади. Бир қаватли саноат биноларини монтаж қилиш участкаларга меъёрий белгиланган вақт нормасидан ошмаслиги тавсия этилади. 2.3. Конструкцияларни ўрнатиш кетма-кетлиги Конструкцияларни ўрнатиш кетма-кетлиги лойиҳадаги элеменларни ўрнатиш схемасига боғлиқ бўлади. Конструкцияларни ўрнатиш кетма-кетлиги 3 та усулга бўлинади. Алоҳида – алоҳида монтаж қилиш усули. Комбинация усули. Аралаш усули. Бир қаватли саноат биноларини монтаж қилишда кўпинча аралаш усулидан фойдаланилади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling