6-расм. Пахта-тўқимачилик кластерларининг амалдаги ва таклиф
этилаѐтган кредитлаш механизми
15
Шундай қилиб, пахта саноатига йўналтирилган инвестициялар ўртача 2-2,5
йилдан кейин ўз ўрнини қоплайди. Чунки, айнан шу даврга келиб пахта
саноатига қаратилган инвестициялар қайтиб кела бошлайди.
Маълумки, ҳар бир фаолиятнинг самарадорлиги унинг мониторинг, яъни
назорат ва баҳолаш тизимига боғлиқ. Пахта-тўқимачилик кластерлари
фаолияти самарадорлигини баҳолаш мақсадида 100 балли шкала бўйича ишлаш
кўрсаткичларини баҳолаш методикаси қабул қилинган бўлиб, бир неча
йўналишлар, жумладан, пахта хомашѐсини етиштиришдан то уни тайѐр
маҳсулот сифатида сотишгача бўлган узлуксиз ишлаб чиқариш занжирини
яратиш, пахта-тўқимачилик кластерлари самарадорлиги билан боғлиқ
молиявий масалалар ва бошқа кўрсаткичлар тизими орқали баҳолаб
келинмоқда. Муаллиф томонидан ушбу методикани такомиллаштириш
мақсадида ташқи иқтисодий фаолиятга доир кўрсаткичлар киритилди
(диссертациянинг 14-иловаси)
Ушбу методика такомиллаштирилиши асосида 2020 йилнинг декабрь
ойида 90 та пахта-тўқимачилик кластерлари (умумий сонининг 93,3%)
фаолияти таҳлил қилинди, натижада юқори кўрсаткичларга эга кластерлар
аниқланди.
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш натижалари
асосида:
Республиканинг 9 та кластери юқори кўрсаткичларга эга бўлди – (80-100
балл):
Бухоро вилоятида «BCT Cluster» МЧЖ – 93
«Агро Тўрткўл текстил кластер» МЧЖ – 82
Жиззах вилоятида «Silverleafe BMB Agro Trade Group» МЧЖ
Сирдарѐ вилоятида «БЕК кластер» МЧЖ – 87
«Индорама Агро» ХК МЧЖ -91
15
Муаллиф ишланмаси.
25
Самарқанд вилоятида «Мароқанд сифат» МЧЖ – 85
Фарғонада «Fergana Oseana» МЧЖ – 83
Тошкентда «TCT CLUSTER» МЧЖ – 89
«Textile technologies Group» ХК МЧЖ – 81
Do'stlaringiz bilan baham: |