7
ўрганиб чиққанлар.
Ўзбекистон пахта-тўқимачилик саноатида кластер ѐндашувини татбиқ
этиш бўйича тадқиқотлар М.A.Рахматов, Н.M.Махмудов, М.Л.Турсунходжаев,
С.M.Касимов,
А.Ш.Бекмурадов,
Д.K.Аҳмедов,
Ш.И.Мустафакулов,
М.А.Тилляходжаев, Д.Курбанова, Д.Мирзаҳалилова, Г.Э.Захидов, Р.A.Гуляев
4
ва бошқаларнинг ишларида ўрганилган.
Иқтисодий кластерларнинг турли жиҳатларини ўрганишга бағишланган
кенг иқтисодий адабиѐтлар, манбалар ва уларнинг миллий иқтисодиѐт
тараққиѐтидаги ўрни борлигига қарамай, қатор муаммолар ҳали ҳам кейинги
тадқиқотларга эҳтиѐж сезмоқда. Унинг категориал тушунчаларини талқин
қилишда турли фикр ва таърифлар мавжуд.
Шуни ҳам
таъкидлаш керакки, бугунги кунга келиб,
илм-фан ва ишлаб
чиқариш ўртасида интеграцияни шакллантириш ва саноат самарадорлигини
оширишда тўқимачилик кластерларининг жиҳатлари атрофлича ўрганилмаган,
Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик кластерларининг ташкилий-иқтисодий
механизмларини такомиллаштириш бўйича алоҳида диссертация тадқиқоти
олиб борилмаган. Буларнинг барчаси ушбу
муаммонинг долзарблигидан
далолат беради ва унинг ечими ишлаб чиқилишини талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: