Тошкент давлат юридик университети Интеллектуал мулк ҳуқуқи кафедраси


Интеллектуал мулк субъектлари таснифи


Download 1.35 Mb.
bet2/3
Sana20.01.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1103101
TuriКодекс
1   2   3
Bog'liq
2-мавзу


Интеллектуал мулк субъектлари таснифи


Муаллиф
Патент эгаси
Ҳуқуқ эгаси

Мутлақ ҳуқуқ товар белгисининг эгаси:

товар белгисидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиши мумкин:

  • Бунда товар белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни рухсат берилган тарзда
  • тайёрлаш,
  • қўллаш,
  • олиб кириш,
  • савдога таклиф этиш,
  • сотиш,
  • ўзгача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки уларни шу мақсадда сақлаш ёхуд улар билан адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган бир хилдаги товарларни белгилаши тушунилади

Мутлақ ҳуқуқ товар белгисининг эгаси:

Бевосита товар белгисининг эгаси томонидан ёки унинг розилиги билан фуқаролик муомаласига қонуний тарзда киритилган товарларга нисбатан товар белгисидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши мазкур товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши бўлмайди.

Патент эгасининг ҳуқуқлари ИХТИРОЛАР, ФОЙДАЛИ МОДЕЛЛАР ВА САНОАТ НАМУНАЛАРИ патенти

  • Патент эгаси тегишли патентланган саноат мулки объектини ўз ичига олган маҳсулот ёки буюмни:
  • тайёрлаш,
  • қўллаш,
  • импорт қилиш,
  • сотишга таклиф этиш,
  • сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулда бевосита тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриши мумкин.

Патент эгасининг ҳуқуқлари ИХТИРОЛАР, ФОЙДАЛИ МОДЕЛЛАР ВА САНОАТ НАМУНАЛАРИ патенти

  • Қуйидаги ҳоллар патент эгаси мутлақ ҳуқуқининг бузилиши сифатида эътироф этилмайди:
  • Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинаётган саноат мулки объектларидан таркиб топган қурилмаларни Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенцияси иштирокчиси бўлган бошқа давлатнинг транспорт воситасида мазкур восита вақтинча ёки тасодифан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган вақтда, башарти бу қурилмалардан фақат мазкур воситанинг эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бўлса, қўллаш;
  • патентлар билан муҳофаза қилинаётган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситалар устида илмий тадқиқот ёки тажриба ўтказиш;
  • патентлар билан муҳофаза қилинаётган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни табиий офатлар, ҳалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда қўллаш;
  • патентлар билан муҳофаза қилинаётган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни, агар бу воситалар фуқаролик муомаласига қонуний йўл билан киритилган бўлса, қўллаш;
  • патентлар билан муҳофаза қилинаётган саноат мулки объектларидан таркиб топган воситаларни даромад олмай шахсий мақсадларда қўллаш;
  • дорихоналарда шифокор рецепти бўйича дори воситаларини бир маротабалик тайёрлаш.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling