25
кўрсатиб ўтилган 44-моддаси биринчи қисми иккинчи, бешинчи ва еттинчи
хатбошларини яхлит ҳолга
келтириб, қуйидагича талқин этиш таклиф этилади:
«ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларни ва жабрланиш эҳтимоли юқори
бўлган шахсларнинг жисмоний, индивидуал ва
ижтимоий психологик
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, комплекс профилактика чора-тадбирларни
олиб бориш ҳамда ҳуқуқбузар шахсдан ҳимоя қилиш бўйича зарурий мудофаа ва
охирги зарурат бўйича маълумотлар билан таништириш ишларини
ташкиллаштириш».
2.
Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасида
назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонунни
ҳам вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик
профилактикасига доир қуйидаги мазмунда 24
1
-модда билан тўлдириш
таклиф
этилади:
«24
1
-модда. Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг виктимологик
профилактикаси
Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг виктимологик профилактикаси
ҳуқуқбузарликлардан ёки жиноятлардан жабрланган вояга етмаганларни
аниқлаш, сабабларини ўрганиш ва уларни жабрланувчи бўлиб қолишларининг
олдини олиш, шунингдек, ҳаёт тарзи ва хулқи жабрланувчи бўлиб қолишидан
далолат берувчи вояга етмаганларни бундай йўлдан қайтаришга қаратилган
субъектлар томонидан амалга ошириладиган фаолиятдир».
3. Вояга етмаганлар виктимлигининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон
Республикасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан
ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 2-бобида «Болаларни уларнинг соғлиғига
зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир
фаолиятни амалга оширувчи
ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи ота-оналар мажбуриятини ҳам аниқ
белгилаб берадиган қуйидаги мазмунда 15
1
-модда билан тўлдириш илгари
сурилади.
«15
Do'stlaringiz bilan baham: