Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш мухандислари институти ҳузуридаги


Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/36
Sana13.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1350055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
goza ekinini sugorishda kollektor-drenazh suvlaridan fojdalanish texnologiyalarini takomillashtirish

Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим 
муассасасининг илмий ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация 
тадқиқоти Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш 
муҳандислари 
институтининг 
илмий 
тадқиқот 
ишлари 
режасининг
1.19 "Ирригация ва мелиорация тизимларини эксплуатация қилиш усулини 
ишлаб чиқиш" (2012 йил), "Радио изотоп индикаторлардан фойдаланиб мавжуд 
суғориш усулларининг самарадорлигини тадқиқ қилиш” мавзусидаги №68/13-
хўжалик шартномаси (2013-2014 йй.) ва "Тупроқнинг фаол қатламидаги ва 
ўсимликлардаги сув-туз ва озуқа тарқалиши тизими параметрларини 



радиоизотоп усули билан тадқиқ этиш ва оптималлаштириш" мавзусидаги ҚХ-
А-ҚХ-2018-403-амалий лойихалари доирасида бажарилган. 
Тадқиқотнинг мақсади ғўзани коллектор-дренаж сувлари билан 
суғоришда тупроқнинг фаол қатламида сув тақсимоти қонуниятларини ядро-
физикавий усул асосида технологиясини такомиллаштиришдан иборат. 
Тадқиқотнинг вазифалари: 
ғўзани коллектор-дренаж сувлари билан суғоришда стабил ва радиоактив 
изотоплардан фойдаланган ҳолда тупроқнинг фаол қатламидаги сув тақсимоти 
қонуниятларини экспериментал ўрганиш; 
ғўзани коллектор-дренаж сувлари билан суғоришда турли шўрланиш 
даражасига эга бўлган тажриба участкаларидаги тупроқларда сув шимилиш 
динамикасини аниқлашнинг ядро–физикавий усулини ишлаб чиқиш; 
ғўзани суғориш учун коллектор-дренаж сувларидан самарали фойдаланиш 
технологиясини такомиллаштириш; 
ғўзани коллектор-дренаж сувлари билан суғоришда тупроқнинг фаол 
қатламида сувни шимилиш қонуниятларини ҳисоблашнинг тезкор усулларини 
яратиш; 
ғўзани коллектор-дренаж сувлари билан суғоришда тупроқнинг фаол 
қатламида сувнинг шимилиш динамикасининг математик моделини ишлаб 
чиқиш. 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling