60711000 - Мукрбил энергия манбалари (турлари бўйича) таълим йўналиши бўйича Миллий малака рамкасининг 6-малака даражаси ҳамда бакалавр касбий фаолиятларининг сохалари. объектлари ва турларига мувофик бакалавриат битирувчиси қуйидаги касбий вазифаларни бажаришга қодир бўлиши лозим:
Ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида педагогик фаолиятида:
ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ва техникумларда мутахассисликка оид тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш;
ўқув фанларини ўқитиш услубиятини эгаллаш;
замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиб ўкув машғулотларини ўтказиш;
ўқитилаётган фанлар бўйича дарсларни ўтказиш учун зарур ўқув-услубий ҳужжатларни тузиш, тайёрлаш ва расмийлаштириш;
ўқитилаётган фан бўйича амалий ва лаборатория машғулотларни ўтказиш учун ўкитишнинг техник воситаларидан фойдаланиш;
мустақил таълим ва ижодий қидирув натижасида ўқитилаётган фан хамда педагогик фаолият сохасидаги услублар. воситалар ва шакллар тизимида уз-узини мунтазам такомиллаштириш.
Мухандислик-энергетика фаолиятида:
энергетик қурилмаларнинг қисмлари ва деталлари ва элементларини тизимли ёндошув асосида автоматлаштирилган равишда ишлаб чиқиш қобилиятлари;
-электр ва иссиқлик энергетикаси қурилмаларини ишчи параметрларини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш кобилияти;
амалиётда ахборот технологияларининг халкаро ва касбий стандартларини. замонавий парадигма ва методологияларни. инструментал ва хисоблаш воситаларини тайёргарлик ихтисослигига мос равишда кўллаш қобилиятларини ўзлаштириши;
мукобил энергия манбалар энергетик қурилмаларини ишлатишда муҳандислик тизимлари ва жихозларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш. лойихалаш ишларида уз билимини мухандислик-энергетика фаолиятига оид бошлангич маълумотлар билан бойитиш кобилиятларига эта бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |