3-
Боб. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ
СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
3.1
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сертификатлаштириш
жараёнларининг қисқача тавсифи
Қишлоқ хўжалиги махсулотларини сертификатлаштириш асосан
қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
-
маҳсулот, жараён ва хизматларда фуқароларнинг ҳаёти ва
соғлиғининг
хавфсизлигини таъминлаш, ташқи-муҳитни асраш, буюм
(товарлар)ни бир хиллиги ва ўзаро
алмашинувчанлиги масалалари, ҳамда
истеъмолчини ҳимоя қилиш;
-
халқаро савдода техникавий тўсиқларни бартараф қилиш,
товарлар
(буюмлар, жараён ва хизматлар)ни рақобатдошлик қобилиятини оширишдан
иборат.
-
тайёрловчи (сотувчи, бажарувчи) томонидан тақдим
этилган
маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини тасдиқлаш.
Маҳсулотни сертификатлашни ўтказиш тартиби “Ўзстандарт” агентлиги
бош директорининг 2005 йил 25 февралдаги 59-сон буйруғи
билан
тасдиқланган ва ЎзР Адлия вазирлигида 2005 йил 18 мартда 1458-сон билан
рўйхатга олинган “Маҳсулотларни сертификатлаш” қоидалари билан
белгиланади. Бу ҳужжат маҳсулотларни, шу жумладан импорт қилинадиган
маҳсулотларни, мажбурий сертификатлашда қўлланилади. У
шунингдек
маҳсулотларни ихтиёрий сертификатлашда ҳам қўлланилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаштириш жараёни
умумий шаклда қуйидаги босқичлардан иборат:
-
сертификатлашга буюртма бериш;
-
буюртма бўйича қарор қабул қилиш, шу
жумладан сертификатлаш
схемасини танлаш;
-
сертификатлаштириш бўйича шартнома тузиш;
-
апробация ўтказиш ва далолатнома тузиш (фақат қишлоқ хўжалик
экинлари учун)[ уруғчилик тўғрисидаги ЎРҚ]
-
апробация натижаларини таҳлил қилиш ва
сертификатлаштириш
жараёнини тўхтатиш ёки давом эттириш бўйича қарор қабул қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: