Амалий машғулот-15: Тери ва унинг ҳосилалари. Нафас системаси.
Машғулот мазмуни: Эпидермис. Эпидермис қаватлари, ҳужайра таркиби. Меланоцитлар, келиб чиқиши, тузилиши ва роли. Базал мембрана, дерма-эпидермал бирикиш. Дерма. Сўрғичли ва тўрсимон қаватлари, тўқима таркиби. Гиподерма. Тери ҳосилалари.
Ўпкадан ташқаридаги ҳаво ўтказувчи йўллар: бурун бўшлиғи, бурун- ҳалқум, трахея ва бош бронхлар. Тўқима таркиби ва қаватларининг гистофункционал тавсифи. Шиллиқ қавати эпителийсининг ҳужайра таркиби. Ўпка ичи ҳаво ўтказувчи йўллар: бронхлар ва терминал бронхиолалар, деворининг колибри ўзгаришига кўра тузилиши. Ўпканинг респиратор бўлими. Респиратор бронхиола девори ва эпителиал қопламининг хусусиятлари. Ацинус- ўпканинг структур-функционал бирлиги. Ацинус компонентлари. Альвеола, альвеолалар аро тўсиқнинг тузилиши, унинг ҳужайра таркиби.
Аэрогематик барьер, унинг газ алмашинувидаги роли. Сурфактант тизими: структур ва кимёвий тузилиши ва функциялари.
Ўрганиладиган препарат ва схемалар:
1. Бармоқ териси ("қалин” тери). Бўёғи гематоксилин-эозин.
2. Сочли тери ("юпқа" тери). Бўёғи гематоксилин-эозин.
3. Трахея (кўндаланг кесма). Бўёғи гематоксилин-эозин.
4. Ўпка. Бўёғи гематоксилин-эозин.
Адабиёт (номи): АА:1 ҚА:1,2,3,4,5,6,7,8
16
|
Якуний назорат
|
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Do'stlaringiz bilan baham: |