Тошкент менежмент ва технологиялар коллежи


Корхонанинг мажбуриятлари


Download 62 Kb.
bet2/3
Sana21.04.2023
Hajmi62 Kb.
#1376689
TuriДиплом
1   2   3
Bog'liq
АМАЛИЁТИ шартномаси--3-КУРС

3. Корхонанинг мажбуриятлари

3.1. Ўқувчилар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва улардан олинадиган мутахассислик билан боғлиқ бўлмаган, шунингдек зарарли меҳнат шароитларида фойдаланишга йўл қўймаслик;


3.2. Ўқувчиларни ишлаб чиқариш бинолари, тренинг кабинетлари, зарур материаллар, асбоб-ускуналар, техник ҳужжатлар билан ўз вақтида таъминлаш ва ўқувчиларнинг янги ишлаб чиқариш технологияларини, юқори унумли иш методларини ўзлаштириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
3.3. Ўқувчиларга йўл-йўриқлар беришни ва ишлаб чиқариш амалиётига техник раҳбарликни ташкил этиш, касб-ҳунар мактабининг педагог ходимларига ишлаб чиқариш амалиётини ўтказишда ёрдам кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш;
3.4. Ўқувчиларга ишлаб чиқариш амалиёти даврида тегишли мутахассисликлар ва касблар ишчилари учун назарда тутилган махсус кийим-бошлар, якка тартибда ҳимояланиш воситалари бериш;
3.5. Зарур ҳолларда ўқувчиларни ишлаб чиқариш амалиёти ўтадиган жойга етказишни ва у ердан олиб келишни таъминлаш;
3.6. Ишлаб чиқариш амалиёти даврида ўқувчилар томонидан бажарилган ишларга тегишли малака даражасидаги ишчиларнинг ойлик маошларига белгиланган коэффицентлар, қўшимча тўловлар ва устамалар ҳисобга олинган ҳолда амалдаги меъёрлар, ставкалар(маошлар) бўйича ҳақ тулайди, тўламайди. (кераклиси тагига чизилсин);
3.7. Ишлаб чиқариш амалиёти тугагач, ҳар бир ўқувчига унинг ишлари сифатини, эришган натижаларини, ишга муносабатини, шунингдек унга бериш учун тавсия этилаётган тариф разрядини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқариш тавсифномаси бериш.
4. Ўқувчининг мажбуриятлари
4.1. Ишлаб чиқариш амалиёти дастурида назарда тутилган топшириқларни тўлиқ бажариш;
4.2. Корхона, муассаса ёки ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиш;
4.3. Техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўрганиш ва уларга қатъий риоя қилиш;
4.4. Ишлаб чиқариш амалиёти якуни бўйича ҳисобот тайёрлаш.



Download 62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling