Toshkent moliya instituti falsafa


Download 45.83 Kb.
bet2/6
Sana08.03.2023
Hajmi45.83 Kb.
#1248840
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ФАРРУХ БОБОКУЛОВ 84 СБИА ҚОНУН ТУШУНЧАСИ1

Боғланишларнинг турлари. Биз нарса ва ҳодисаларнинг ҳаракати, ўзгариши ва ривожланишига улар ўртасидаги боғланиш ва алоқадорлик, таъсир ва акс таъсир асос бўлади, деймиз. Албатта, оламдаги ҳар қандай боғланиш ҳам ривожланишга сабаб бўлавермайди. Чунки бу боғланишларнинг кўлами, моҳияти, таъсир кучи ва доираси турлича. Боғланишларнинг ана шу хусусиятларига қараб, зарурий ва тасодифий, ички ва ташқи, бевосита ва билвосита, муҳим ва муҳим бўлмаган ва ҳоказо боғланишларга ажратиш мумкин.
Шунингдек, оламда бошқа воқеа ёки ҳодисалардан алоҳида, улар билан боғлиқ, ўзаро алоқадорликда ва таъсирда бўлмаган бирорта ҳам воқеа ёки ҳодиса мавжуд эмас. Демак, ўзаро боғланиш ва таъсир натижасида нарса-ҳодисаларда ўзгариш содир бўлади. Лекин, барча ўзгаришни ҳар доим ҳам бирданига, яққол сезиш мумкин эмас. Чунки оламнинг намоён бўлиши турли даражада бўлганлиги сабабли, ўзгаришлар ҳам турличадир.
Масалан, янги туғилган чақалоқнинг бир ҳафта, бир ой, ярим йил мобайнидаги ўзгаришини, яъни улғайишини ёки бўлмаса, табиатдаги қиш фаслидан баҳор фаслига ўтишдаги ўзгаришларни оддий кўз билан яққол сезиш мумкин. Лекин бирон жонсиз предмет, масалан, Ер қаъридаги ички жараёнларни маълум даврдан кейин сезиш мумкин. Ана шу сабабдан ҳам одамлар зилзилалар, вулқонлар отилиши каби офатлар қаршисида лол, гоҳида эса ғафлатда қолиб келмоқдалар. Яъни ташқи факторлар (инсон фаолияти, ёруғлик, иссиқлик, намлик, атмосфера босими) натижасида рўй берган ўзгаришларни кўз кўради, қулоқ эшитади. Хуллас, улар осон англаб олинади, очиқ-ойдин намоён бўлади. улардаги ўзаро боғлиқликни ҳам осон кўриш, илғаш мумкин. Ана шундай осон кўриш ва илғаш мумкин бўлган, очиқ-ойдин рўй берадиган воқеа, ҳодиса, натижага нисбатан «зоҳирийлик» тушунчаси, моҳиятини илғаш қийин бўлган ва мураккаб ички сабаблар натижасида кечадиган жараёнлар ва ўзгаришларга нисбатан «ботинийлик» тушунчаси қўлланилади. ўрта асрларда, айниқса тасаввуф фалсафасида бу икки тушунчага алоҳида эътибор берилган.
«Ҳаракат» тушунчаси «Борлиқ фалсафаси» мавзуида ёритилганлиги сабабли, бу ерда унинг қуйидаги қисқа таърифи билан чекланамиз: ҳаракат деб оламдаги ҳар қандай ўзгаришга айтилади. Ривожланиш тушунчаси эса қуйидан юқорига, оддийдан мураккабга томон илгарилаб борувчи ҳаракатни ифодалайди. Лекин бу жараён гоҳ тўғри чизиқли, гоҳ аста-секин кенгайиб борадиган спиралсимон шаклдаги ҳаракатдан иборат бўлиши мумкин.
Бунда доимий бир томонга, масалан, вақтнинг ўтмишдан келажакка томон ўтиши ҳам, лекин маконда воқеа ва ҳодисаларнинг такрорланиши, замонда орқага қайтишлар ҳам содир бўлиб туради. Баъзида тараққиётнинг маълум бир босқичида олдинги босиб ўтилган давр такрорлангандек бўлади, аммо бу илгаригидан фарқ қиладиган, бошқачароқ тарздаги такрорланишдир.
Ҳеч қачон бир хил тонг отмайди, деб бежиз айтмайдилар. Ҳолбуки, ҳар куни тонгда ўша Қуёш чиқади, ўша тоғу тошларни, боғу биёбонларни, биз яшаётган заминни ёритади. Одамлар ҳам, иш ва ташвишлар ҳам ҳамон ўша-ўшадек. Кимдир ишга шошади, кимдир ўқишга, кимдир яна илгариги кундек бекорчиликдан зерикади... Аммо дунё ўзгармадими бу бир куннинг ичида? унда минглаб болалар туғилмадими, сон-саноқсиз жараёнлар рўй бериб, Ер сайёрасининг турли бурчакларидан бошқа жойларга қанчадан-қанча ахборотлар тарқатилмадими? Она замин ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланишини давом эттирмадими? Буларнинг барчаси бир куну-тунда рўй берган ботиний ва зоҳирий ўзгаришларнинг намоён бўлишидир.

Download 45.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling