Тошкент молия институти
Молия факультети «Молия» йўналиши
4–курс ММ-54i гуруҳ талабаси Рашидов Жамшиднинг
“Давлат бюджети даромадларнинг шакллантиришини назорат қилишда давлвт солиқ қўмитасининг ўрни ва аҳамияти” мавзуси бўйича ёзган курс ишига
ТАҚРИЗ
Курс ишида талаба “Давлат бюджети даромадларнинг шакллантиришини назорат қилишда давлат солиқ қўмитасининг ўрни ва аҳамияти” мавзусини ёритишга ҳаракат қилган.
Курс ишида айрим камчилик мавжуд:
Режада берилган саволлар моҳияти ёритилмаган ;
Мавзуни ёритишда режаларни ёритилишида ҳажм номутаносиблигига йўл қўйилган;
Курс ишида ҳаволалар етарли эмас , мавжуд ҳаволалар ҳам тўғри расмийлаштирилмаган;
Курс ишида етарлича жадваллар келтирилмаган;
Келтирилган адабиётлар рўйхати тўғри расмийлаштирилмаган.
Курс ишини ёзишда кафедра томонидан чиқарилган курс иши ёзиш бўйича қўлланмадан фойдаланиш талаб этилади.
Хулоса қилиб айтганда, курс ишида мавжуд хато ва камчиликлар бартараф этиш учун талабага қайтарилади. Курс иши ҳимояга тавсия этилмайди.
Илмий раҳбар доц. в.б. Н.Сафарова
Do'stlaringiz bilan baham: |