Тошкент молия институти н. Маматов, А.Ҳожибоев, Ш. Жўраев фалсафа тарихи


Download 133.13 Kb.
bet10/13
Sana21.04.2023
Hajmi133.13 Kb.
#1370588
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

Верификациялаш (Ҳақиқатни исботламоқ). Верификация принципига биноан, синтетик гапларнинг илмий жиҳатдан тўғри, ҳақиқий гап эканлиги эксперимент орқали тасдиқланади. Витгенштейндан кейин неопозитивистлар унинг элементар гаплар тўғрисидаги тасаввурларидан фойдаланадилар (улар бу гапларни кузатиш гаплари, протокол гаплари деб аташган), уларни бевосита фактлар орқали текшириб кўришади. Мураккаб синтетик гап (кўпинча бу матндир) соддалаштирилиб элементар гапларга айлантирилиши лозим, кейин эса улар фактлар билан таққосланиб кўрилади. Айтайлик, мен қуйидаги гапнинг ҳаққоний, тўғри гап эканлигига ишонч ҳосил қилмоқчиман: «Ушбу группадаги барча талабаларнинг бўйлари 160 см дан юқори». Энди ушбу гап: «Талаба А нинг бўйи 160 см дан ортиқ», - деган типдаги элементар содда гапларга айлантирилади.

Бир қарашда верификация принципига риоя этиш синтетик гаплар билан ишланилаётганда ҳақиқий билимга эришиш учун кафолат берилаётгандай бўлиб туюлади. Лекин неопозитивистларнинг ўзлари текшириб аниқлашларича, верификациялаштириш тадбирлари орқали ишланганда ҳар доим ҳам мақсадга эришилавермайди. Гап шундаки верификациялаштириш принципининг ўзини текширишнинг иложи йўқ. Синтетик гапларнинг ҳақиқийлигини ҳар қандай шу типдаги гаплар ҳақиқат деб топилиши ва шундайлиги текшириб чиқилганлигини исбот қилиб бўлмайди. Верификациялаш принципи фақат аналитик гапларгагина тегишлидир деб ҳам бўлмайди, чунки улардан фарқли ўлароқ ушбу принцип эксперимент билан боғлиқ, унга тааллуқли бўлади. Ундан чиқди-верификациялаштириш талаби шу қадар аниқ бўладики, уни оддий кўз билан кўриш мумкиндай туюлади. Ҳолбуки, неопозитивистлар фанни худди шунга ўхшаган гаплардан тозалашни истаган эдилар. Верификациялаштириш принципи неопозитивистларни мураккаб аҳволга солиб қўйди. Агар ҳамма нарсани очиқ кўз билан ва бир хил усулда текширишнинг иложи бўлганда эди, фан ғоят қатъий бир тадбирга айланиб қолган бўлур эди. Бироқ , бунда барча қоидалар максимал даражада умумий характерга эга бўлади, назарий қонунлар шундайки, уларни верификациялаштириш мумкин эмас. Бундай қараганда ўлим гўё барчага баробардек бўлиб туюлади, лекин буни қандай қилиб текшириб бўлади? Худди шунингдек, гипотезалар яъни тахминий билимларни ҳам верификациялаш йўли билан текшириш - яъни ҳақиқатни исботлаш мумкин эмас. Бундан шундай хулоса чиқадики, неопозитивистлар верификациялаштириш принципига ҳаддан ташқари катта аҳамият бериб юборишган экан.

Верификациялаштириш принципларининг таҳлили шуни кўрсатадики, моҳияти бўйича у фалсафий принцип бўлиб, уни асло бемаъни усул деб бўлмайди. Бунинг маъноси шундаки, неопозитивистлар фалсафага танқидий муносабатда бўлганларида ҳаддан ташқари қаттиқлик қилган эканлар.


Download 133.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling