Тошкент молия институти н. Маматов, А.Ҳожибоев, Ш. Жўраев фалсафа тарихи


Download 133.13 Kb.
bet13/13
Sana21.04.2023
Hajmi133.13 Kb.
#1370588
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

Антропософия (юнонча антропос-одам ва софия-донолик, деган сўзлардан олинган) бу «махфий» руҳий-маънавий кучлар эгаси бўлган инсон тўғрисидаги маданий илоҳий таълимотдир. Ушбу таълимот оккультизм, яъни дуохонлик, азайимхонлик, иссиқ-совуқ, афсун каби ҳурофотларга ишонтирувчи мистик таълимот бўлиб, у немис мистик олими Рудольф Штайнер номи билан бевосита боғлиқдир; чунки у XX аср бошларида ушбу таълимотни ривожлантирган. Мазкур таълимот теософиядан ажралиб чиққан бўлиб, Штайнер уни «экспериментал» фанга айлантиришни ҳоҳлаган эди. Ушбу фаннинг мақсади алоҳида машқлар (мусиқа машғулотлари, медитация тадбирлари ва ҳоказолар) ёрдамида одамнинг яшириниб ётган қобилиятларини очиб беришдан иборат бўлган.

Штайнер антропософияси бир нечта бўлимлардан иборат бўлган. Платон ғояларига асосланган ижтимоий - сиёсий таълимот, хўжалик юритишнинг алоҳида тизими тўғрисидаги таълимот шулар жумласидандир. Ушбу таълимотга кўра руҳсиз механизация даври барҳам топиб, унинг ўрнига ўсимликларнинг биоритмларини тадбиқ этиш асосида «янгича деҳқончилик» барпо этилади ва ҳакозо.

Антропософик жамиятга Штайнер томонидан 1913 йилда Швейцарияда асос солинган эди. XX асрнинг дастлабки чорагида Штайнер таълимоти Европанинг бир қатор мамлакатларида кенг миқёсда тарқалди.

Штайнер (1861-1925) Гётенинг табиат фалсафаси тўғрисида таълимотининг издошларидан бўлган (унинг табиий-илмий асарларига муҳаррирлик қилган ва уларни шарҳлаб мақолалар ёзган), шунингдек, Ч.Дарвин ва ниҳоят, Ф.Ницшенинг ҳаёт фалсафаси таъсирида бўлган. Р.Штайнернинг асосий асарлари-«Теософия: Дунёни туйғудан ташқари билишга кириш ва бунда инсоннинг ўрни», «Сирли билимга кириш очерки», «Қадимийлик ва христианлик мистерияси» ва бошқалардан иборат. Ушбу асарлар XX асрнинг бошларида ёзилган бўлиб, уларда космология ва башарият тарихи антропософик нуқтаи назардан талқин этилади.

Шуни ҳам назарда тутиш керакки, Штайнер интенсив равишда лекциялар ўқиш-маъруза қилиш фаолияти билан шуғулланган ҳамда XX асрнинг бошларида нафақат Германияда, ҳатто Россияда ҳам ҳур фикрлиликнинг етакчи даҳоларидан бири бўлган. Унинг лекция-маърузаларини жуда катта аудиторияларда тинглашган. Китоблари эса кўп тилларга таржима қилинган. Штайнер Христология бўйича лекциялар циклини ўқийди. Инсоният эволюциясида Христоснинг аҳамиятини тушунишдаги фикрлар 1913 йилда у билан Теософия жамиятининг рахбарияти ўртасида зиддият чиқишга олиб келади ва натижада Р.Штайнер ўз тарафдорлари билан бирга Теософия жамияти аъзолигидан чиқади.

Штайнернинг фалсафий таълимоти тақдири тоталитар давлатларда кўпгина гуманистик назариялар тақдири сингари аянчли бўлди. Бугунги кунда унинг китобларини кўпгина мамлакатларнинг ҳатто илмий кутубхоналари каталогидан топиш мушкул. 1933 йилда Штайнер асарлари ирқчи нацистлар томонидан Германияда ҳам тақиқлаб қўйилади.

Штайнер фақат назариётчи эмас, шу билан бирга амалиёт билан шуғулланувчи олим эди. У янги педагогиканинг асосий қоидаларини таърифлаб берган ва биринчи Вальдорф мактабига асос солган эди. 1921 йилда унинг издошлари томонидан Арлесхаймда Клиник Терапевтик институт очилган эди. Уларнинг фаолияти негизида инсон моҳиятини тушуниш ётар эди.

Ҳозирги вақтда Р. Штайнер меросидан 350 томдан кўпроқ илмий асарлар чоп этилган. Кўпгина мамлакатларда кимёвий ўғитлардан фойдаланишни инкор этадиган ҳамда тупроқнинг табиий унумдорлигини тиклашга ёрдам беришга қаратилган хўжалик юритиш тадбирлари кенг миқёсда амалга оширилмоқда. Ушбу мамлакатларда антропософик клиникалар ҳамда фармацевтик фикрлар, даволаш-педагогика муассасалари, эвритмия мактаблари очилмоқда ва бошқа кўпгина тадбирлар амалга оширилмоқда.

Энди Штайнернинг асосий ғояларига мурожаат қиламиз.

1. Файласуф ўзини «туйғудан ташқари кузатувчи» деб атаган. У ҳис-туйғулардан ташқари бўлган оламни билмай туриб кишининг билими тўлиқ бўлиши мумкин эмас, деб ҳисоблаган. Мана шу билим туфайли индивидда руҳий-илоҳий жавҳар топилади ҳамда кишида «олий туйғу» пайдо бўлади. «Ҳар бир кишининг қалб кўзи очилиши мумкин ва у қачон очилиши фақат вақтгагина боғлиқдир, холос» деб ёзади олим.

Штайнер билиш чегараларини кенгайтириш тарафдори бўлган. Бунинг учун ҳар бир кишида тўла имкониятлар мавжуддир, бироқ бундан аввал у кишида «билиш-яъни билим олиш кучлари ривожланмоғи керак».

2. Штайнернинг фикрича «олий билим олишга киши «олий кўриш» ёрдамида, яъни инсондаги маънавийликнинг муайян даражаси орқали эришади. Кишида «Маънавий истеъдод» бўлиши лозим. Штайнер уни «илоҳий» билим ва туйғу «илоҳий донишмандлик», яъни теософия деб атайди.

Хўш, бу қандай билим? Биринчидан, бу инсон моҳиятини билишдир. Одам худди бадан, юрак ва руҳ сингари дунё билан уч йўл орқали боғлангандир. Бадани туфайли одам ўз атрофидаги нарсаларни (масалан, Ўтлоқдаги гулларни) идрок этади. Юрак одамга нарсаларни (Ўтлоқдаги гулларни) ўзининг шахсий турмуши билан боғлашга ва ундан баҳра олишга ёки қониқиш ҳосил қилмасликка, қувонишга ёхуд ташвиш тортишга хизмат қилади. Қалб инсонни «худога яқинлаштиради», унга нарсаларнинг маъно-мағзини очади. Бадан одамни буюмларга эш қилади; қалб инсонга ўз шахсий оламини топиш имконини беради; руҳ эса одамга ташқи дунёни очади ҳамда унинг сирли маъносини тушунишга ёрдам беради. Бунда ушбу ташқи дунё одамга гўё ўз сирларини айтиб, уни бу сирлардан воқиф қила бошлайди, «инсон ўз нигоҳини юлдузли осмонга қаратади: унинг қалби узра кечаётган ҳис - ҳаяжон унинг ўзига тегишлидир; лекин кўкка қараб у маъносини англаб олган, ўз фикри, руҳига сингдириб олган юлдузларнинг мангу амал қиладиган қонунлари унга эмас, балки юлдузларнинг ўзигагина тааллуқли бўлади» деб ёзади олим.

Бинобарин Штайнер таъкидлаб ўтган биринчи фикр шуки, одам уч олам фуқаросидир: у ўз гавдаси-бадани билан ҳис - туйғу органлари орқали идрок этиладиган оламга тегишли бўлади; ўз қалби орқали у ўзининг шахсий дунёсини яратади; унинг руҳи орқали унга шундай бир олам очиладики, бу олам юқоридаги ҳар иккала оламдан ҳам юқори туради.

Иккинчидан, Штайнернинг фикрига кўра, ушбу билим «руҳ билан тақдирнинг бир-бирига қўшилиб, қоришиб кетиши» бўлади. Буни у шундай изоҳлайди. Ташқи дунёдан олинадиган таассурот ўткинчидир. Мен гулни кўриб турибман, у менинг рўпарамда турибди, мен уни ҳис этаяпман. Идрок этиш ҳолати вужудга келиши учун ташқи дунёдаги предметнинг мавжудлиги зарур. Лекин мен қалбимда гул тўғрисидаги ҳақиқатни билиб олганим ҳозирги вазият билан бирга йўқолиб кетмайди. Бундай ҳақиқатнинг мавжуд бўлиши менга боғлиқ бўлмайди. Бу ҳақиқат мен ўша гулни кўрмасимдан олдин ҳам мавжуд бўлган. Ҳозирги ҳолат билан ҳақиқат орасида қалб юрак туради, у гўё бир дақиқалик холат билан абадийлик ўртасидаги воситачига ўхшайди.”

Шу фикрни давом эттирадиган бўлсак, тана - бадан ўз ўтмишдошининг, ундаги қиёфанинг такрорланишидир. Хўш, одамнинг руҳи-чи? У ҳам, Штайнернинг фикрига кўра, муайян қиёфадир. Ҳатто бир хил муҳитда тарбия олган ва шаклланган икки кишининг руҳий қиёфаси бир хил бўлмайди. Бинобарин, кишилар ҳаётга турли хил қиёфада келадилар. Руҳий жиҳатдан олганда, ҳар бир инсон ўзича, ўзига хос бўлган алоҳида қиёфада туғилади.

Ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ирсийлик одамга хос бўлган хусусиятдир. Мен руҳий одам сифатида ўзим туғилишимга қадар мавжуд бўлган бўлишим керак. Мен ўзимдан олдин ўтиб кетган авлодларим ичида мавжуд эмас эдим, чунки улар руҳий жиҳатдан мутлақо бошқа одамлар бўлишган. Шундан хулоса чиқариб Штайнер айтадики, ҳаётда инсоний руҳ ўз-ўзининг такрори, ўзининг илгариги ўтмиш ҳаётларидаги кўрган кечирганлари меваси бўлиши ўз - ўзининг такрори ҳисобланади, у «ўзлик руҳи» деган тушунчани истеъмолга киритади. Ҳаёт - бу бошқалар ҳаётининг такрорланишидир ва у ўзлик руҳи ўзининг ўтмиши ҳаётида ўзи учун ишлаб чиққан нарсаларнинг ҳаммасини ўзи билан бирга олиб келади. «Ҳаётий руҳ»одам руҳини бир шахс турмушидан бошқасининг турмушига ўтказади. Руҳнинг ҳаёти мана шу инсоний руҳнинг ўзи томонидан яратилган тақдирнинг оқибати бўлиб, у қадимги таълимотларда карма деб аталган. Руҳ бошқа шаклга кириш қонунига бўйсунади.

Юқорида келтириб ўтилган асарлардан ташқари Штайнернинг бошқа илмий ишлари ҳам ғоят қизиқарлидир. Унинг «Сиршунослик очерки»деб аталган оккульт фани ва унинг мазмуни тўғрисидаги «Қадимги мистериялар ва христианлик» деб аталган Шарқ ва антик дунё мистикаси ҳамда христианликни омманинг онгига сингдирган ва диндан ўз қуроли сифатида фойдаланган христианликнинг сирли моҳияти тўғрисидаги асарлари шулар жумласидандир.

Штайнер, христианлик ҳақиқатни айрим кишилар эмас, балки ҳамма тушуниши учун кўмаклашган, деб ҳисоблаган. Христианликда дин-эътиқод билан ёнма-ён турган.

Штайнернинг машҳур бўлиб кетишига у яратган янгича фан-ностандарт Фалсафа сабаб бўлди. Штайнер ўзи олиб борган тадқиқотларнинг илмий характерини ўзининг барча асарларида таъкидлаб ўтган. Ўз тили билан айтганда, у «Янги универсал фан» ихтиро қилган. Ўзига ўхшаган шу хилдаги тадқиқот олиб бораётган олимларни у «руҳ синовчилари» деб атаган.



Штайнер антропософиясидаги ўз мазмунига кўра мистик-иррационалистик концепция мана шулардан иборат. Кўриниб турибдики, Е.П.Блаватская билан Штайнер кўп жиҳатдан бир-бирига ўхшаб кетадиган концепциялар ишлаб чиқишган. Ушбу концепциялар айрим жиҳатлари билангина бир-биридан фарқ қилади. Е.Блаватская ўзининг «Сирли доктрина» деган асарида ғоят катта диний - фалсафий маълумотни синтез қилиб, ғоят қизиқарли назарий концепция яратди. Штайнер ушбу ғояларни давом эттириб, одам ҳаётида, унинг фаолиятидаги турли соҳаларда мистик тажрибалар ўтказиб юқоридаги ғояларни амалий ҳаётга тадбиқ этишга ҳаракат қилди.


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар:
Download 133.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling