8. Акциядорларга дивиденд ҳисобланса қандай бухгалтерия проводкаси берилади?
а) Дт 6610 Кт 2910
б) Дт 8710 Кт 2910
c) Дт 8710 Кт 6610
д) Дт 6610 Кт 9010, 6410
9. Асосий ишлаб чиқаришда банд ишчилар меҳнат ҳақига нисбатан ягона ижтимоий тўлов ҳисобланди. Ушбу муомалага қандай проводка берилади?
а) Дебет 2010 Кредит 6520
б) Дебет 2310 Кредит 6520
c) Дебет 6520 Кредит 2010
д) Дебет 2510 Кредит 6520
10. Фирманинг соф фойдаси ҳисобот даври охирида қайси счётга ўтказилади?
а) Дебет 4010 Кредит 5110
б) Дебет 9910 Кредит 8710
c) Дебет 5110 Кредит 4110
д) Дебет 8710 Кредит 9910
9-МАВЗУ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАР ҲИСОБИ
Такрорлаш учун саволлар
Товар моддий заҳиралари ва уларнинг мохияти нимада?
Товар моддий заҳиралари аҳамияти нимада?
Товар – моддий заҳиралари қандай туркумланади?
Товар моддий заҳиралари ҳисобининг қандай вазифалари мавжуд?
Материаллар ҳаракати қайси ҳужжатлар билан расмийлаштирилади?
Материалларнинг омбордаги ва бухгалтериядаги ҳисоби қандай ташкил қилинади?
Харид қилинган материаллар бўйича ҚҚСни ҳисоблаш қай тартибда амалга оширилади?
Материаллар инвентаризатсияси тўғрисида нималарни биласиз?
Ўзбекистон Республикасида нақд ва нақд пулсиз амалга ошириладиган ҳисоблашишларни амалга оширишнинг меърий-ҳуқуқий асослари?
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот шакли ва унинг тузилиши таснивланг?
1 Масала. 2020 йил 10 мартда “Орзу” МЧЖнинг 1- омборига “Само” МЧЖдан 1000 кг “Сувли эмулсион бўёқ”ни сотиб олди. Бир кг бўёқ 10000 сўм. Топшириқ: қуйидаги шаклни тўлдиринг ва тегишли бухгалтерия ўтказмаларини беринг.
1-сонли Кирим Ордери
____________________ ____________________
Корхона номи Омбор
Do'stlaringiz bilan baham: |