“Онлайн маҳалла” электрон платформаси тўғрисида • аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган мурожаатлар (ариза, таклиф ва шикоят)ни тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга етказиш уларнинг ижро ҳолатини тўлиқ назорат қилиш имкониятларини беради. - • аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган мурожаатлар (ариза, таклиф ва шикоят)ни тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга етказиш уларнинг ижро ҳолатини тўлиқ назорат қилиш имкониятларини беради.
- Ҳозирги кунга келиб, электрон платформа 26 та алоҳида модуллардан ташкил топган бўлиб, улар қаторида:
- • фақароларнинг ижтимоий – иқтисодий аҳволи ва хоҳиш-истакларини ўрганишга қаратилган – “Хонадонбай” модули;
- • тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий – иқтисодий аҳволи ва хоҳиш-истакларини ўрганишга қаратилган – “Тадбиркорбай” модули;
- • аҳолининг ўз томорқасида ва иссиқхоналарида экилган махсулотларни мониторинг қилиш ва тегишлилиги бўйича экспортга чиқариш бўйича таклифларни шакллантиришга қаратилган – “Қишлоқ хўжалиги” модули;
- • аҳолининг даромадларини таҳлил ва мониторинг қилишга қаратилган - “Аҳоли даромадлари” модули;
- • пахта ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар ер майдонларининг аҳоли томонидан самарали фойдаланиши мониторинг ва таҳлил қилишга қаратилган “Ажратилган ерлар” модули;
“Онлайн маҳалла” электрон платформаси тўғрисида
- • ҳоким ёрдамчиларинг кунлик фаолиятини, уларнинг маҳаллада амалга оширган ишлари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр”идаги оилаларга берган ёрдамини мониторинг қилишга қаратилган “Кунлик фаолият” модули;
- • Ҳоким ёрдамчилари томонидан чорак давомида амалга оширган ишларини самарадорлик кўрсаткичларини баҳолашга қаратилган – “KPI” модули;
- • фуқароларни давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига касб-ҳунар ва тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқитишга онлайн тавсия тақдим этиш ва мониторинг қилишга қаратилган “Ўқишга йўналтириш” модули;
- • фуқароларни тегишли бўш иш ўринларига тавсия қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган – “Ишга жойлаштириш” модули;
- • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилаларнинг аҳволини ўрганиш, таҳлил қилиш ва тегишлилиги бўйича маълумотларни масъул давлат ташкилотларига йўналтиришга қаратилган – “Камбағалликдан чиқариш” модули;
- • фуқароларнинг “Оилавий тадбиркорлик дастурлари” доирасида кредит олиш учун топширган аризаларни реал вақт режимида кўриб чиқишга қаратилган – “Оилавий тадбиркорлик” модули;
- • фуқароларнинг бандлиги таъминлашга қаратилган субсидия олиш учун берилган аризаларини онлайн равишда, қўшимча ҳужжатларсиз кўриб чиқишга қаратилган - “Субсидия” модули;
Do'stlaringiz bilan baham: |