Тошкeнт молия институти сиртқи факултeт “бюджeт ҳисоби ва ғазначилик иши” кафeдраси


Бюджет харажатларининг ижроси давомида санкциялаштиришнинг асосий босқичлари


Download 376.35 Kb.
bet6/7
Sana10.02.2023
Hajmi376.35 Kb.
#1185849
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ССТ51 Исмаилова Д БУДЖEТ ЖАРАЁНИ, УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Бюджет харажатларининг ижроси давомида санкциялаштиришнинг асосий босқичлари
бюджет харажатлари рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш

бюджет ассигнованиялари тўғрисидаги хабарномани тасдиқлаш ва уларни бюджетдан маблағ олувчилар ҳамда тақсимловчиларга етказиш, шунингдек, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш
бюджет мажбуриятларининг лимитлари тўғрисидаги хабарномани тасдиқлаш ва уни бюджетдан маблағ олувчилар ва тақсимловчиларга етказиш
бюджетдан маблағ олувчиларнинг пулли мажбуриятларини қабул қилиш
Бюджетни харажатлар бўйича ижро этиш ҳар бир Бош тақсимловчи (қуйи идоралар ва бюджет маблағларини олувчилар бўйича бюджет маблағларини тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган давлат ҳокимияти органлари) ва бюджет маблағларини тақсимловчилар (идоравий белгиси бўйича бюджетдан маблағ олувчиларга бюджет маблағларини тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган давлат ҳокимияти органлари ёки маҳаллий ўзиниўзи бошқариш органлари) учун Ғазначиликнинг ягона ҳисоб
регистрида очиладиган шахсий ҳисобварақларидан фойдала-

Айрим вазиятларда турли сабабларга кўра йил бошлангунга қадар келгуси молия йили учун Давлат бюджети қабул қилинмаслиги мумкин
У ҳолда Давлат бюджети қабул қилингунга қадар давлат харажатлари қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда амалга оширилиши мумкин

бошланган молия йилидаги харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бюджет маблағларининг аввалги молия йилининг сўнгги 3 ойининг учдан бир қисмидан ортиқ бўлмаган миқдорларда ҳар ойда амалга оширилмоғи лозим
аввалги молия йилида қилинмаган бюджет харажатлари амалга оширилмаслиги керак
аввалги молия йилида амалда бўлган солиққа тортиш ва мажбурий тўловлар тўлаш тартиби Давлат бюджети қабул қилингунга қадар ўз кучини йўқотмаслиги зарур
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Давлат бюджети молия йили бошланганидан кейин қабул қилинган ҳолда харажатларнинг умумий суммаси молия йили давомида қабул қилинган Давлат бюджети кўрсаткичларига мувофиқлаштирилиши керак

Хулоса
Бозор иқтисодиёти шароитида Давлат буджетининг харажатлари унинг даромадлари билан узвий боғлангандир. Бундай ўзаро боғлиқлик харажатларнинг миқдорий жиҳатдан даромадларга мувофиқ келиши ва уларнинг бир-бирига ўзаро та ъсир кўрсатиши орқали ифодаланади. Бир томондан, аксарият ҳолларда, буджет харажатларининг ҳажми буджет даромадларининг ҳажми билан чекланади. Ўз навбатида, буджет даромадларининг ҳажми эса давлатнинг иқтисодий имкониятлари билан аниқланади. Шунинг учун ҳам бу эрда буджет харажатларининг шундай ҳажмини ва миллий хўжаликда пул фондларини шакллантиришда буджет маблағларидан фойдаланишнинг шундай муддатларини ўрнатиш керакки, улар минимал харажатлар қилиб максимал самарага эришиш орқали давлат олдидаги ижтимоий-иқтисодий вазифаларни муваффақиятли бажарилишини таъминлаш, бошқа томондан эса, ишлаб чиқаришнинг ўсишига ижобий таъсир қилиш, илмий-техника тараққиётини тезлаштириш ва миллий хўжаликдаги пропорцияларни оптималлаштириш орқали давлат буджетининг харажатлари унинг даромадлари даражасининг ортишига ўз таъсирини кўрсатади.
Давлат буджети харажатлари ҳажмининг йилдан-йилга ортиб бориши уларни миллий хўжаликнинг самарадорлиги нуқтаи назаридан баҳолашни долзарб муаммога айлантириб қўяди. Бунда миллий хўжаликнинг якуний натижасини баҳолаб, фақат унга тегишли бўлган даромадларнинг қўшимча равишда ўсганлигига эътибор бериш билан чекланиш мақсадга мувофиқ эмас. Бунда, бир вақтнинг ўзида, жамиятнинг ижтимоий тараққиёт даражаси, ижтимоий муаммоларнинг қай даражада ҳал этилганлиги ҳам назардан четда қолмаслиги керак.

Download 376.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling