Тошкент молия институти Статистика кафедраси Доц. Аббос Набихўжаев Маъруза мавзуси: “Макроиқтисодий барқарорлик”


Download 114.09 Kb.
bet1/2
Sana17.06.2023
Hajmi114.09 Kb.
#1553359
  1   2
Bog'liq
ялпи ички маҳсулот статистикаси


МАВЗУ: ЯЛПИ ИЧКИ МАҲСУЛОТ СТАТИСТИКАСИ
(2 СОАТ)

Режа:


1. Ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳисоблаш усуллари.
2. Асосий капитални ялпи жамғариш.
3. Материал айланма маблағлар заҳираларининг ортиши.
4. Товар ва хизматларнинг соф экспорти.
5. Номинал ва реал ялпи ички маҳсулот.
6. Айрим тармоқлар маҳсулотлари ҳажмини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари.
Ишлаб чиқариш жараёнида иқтисодий ресурслар (ишчи кучи, ишлаб чиқариш воситалари, капитал) ишлатилади. Натижада моддий маҳсулотлар ва хизматлардан иборат ҳаётий неъматлар яратилади. Бу неъматлар йиғиндиси ялпи ишлаб чиқаришни ташкил қилади:
ЯИЧ = ММ + Х
Бу ерда : ММ - моддий маҳсулотлар (товарлар), Х - хизматлар.

Макроиқтисодиётда турли максадларга йўналтирилга кўплаб курсаткичлар фарқланилади. (Ялпи миллий маҳсулот, ялпи ички махсулот, миллий даромад ва бошқалар). Улар орасида энг асосийси бўлиб, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичи ҳисобланади. ЯИМ - бу халқ хўжалиги бўйича иқтисодий фаолиятни якуний кўрсаткичларини ифодаловчи умумий кўрсаткичдир. У асосан бир-бири билан мустахкам боғланган иқтисодий жараён оқимларини: моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, даромадларни тақсимлаш, моддий неъмат ва хизматлардан пировард фойдаланишни ўрганишда кенг қўлланилади.


ЯИМ - бу барча хўжалик бирликлари бўйича: моддий ишлаб чиқариш сохасидан корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни, хизмат кўрсатиш соҳасини, шунингдек аҳолини шахсий ёрдамчи хўжаликларини, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини иқтисодий натижаларини ўз ичига олади. Иқтисодий фаолият натижаларида яратилган моддий неъматлар ва кўрсатилган хизматлар киради.

ЯИМ - ЯММнинг бир қисми бўлиб ҳисобланади ва уларнинг (фарқи шундан иборатки, ЯММ шу мамлакат корхоналарининг қайси давлат ҳудудида жойлашганлигига қарамасдан иқтисодий фаолият натижаларини ифодалайди. ЯИМ эса ушбу мамлакат ҳудудидаги хўжалик бирликлари томонидан моддий бирликлар ишлаб чиқариш ва хизматларни кўратишни акс эттиради.


ЯИМ - бу йил давомида мамлакатда яратилган пировард маҳсулотларнинг қийматини ифодалайди. МҲТ нинг умумпй ҳисобларида ЯИМни такрор ишлаб чиқаришни хар хил аспектлари: уни ишлаб чиқариш, ташкил топиши, тақсимлаш ва жамғариш ҳамда бошқа қатор мақсадлари акс эттирилади. ЯИМда ўзаро боғланган ва бир-бирини тақазо этадиган товарлар ва хизматлар, даромадлар оқими такрор ишлаб чиқариш жараёнида босқичма – босқич ифодалаб борилади.
ЯЛПИ ИЧКИ МАҲСУЛОТ КЎРСАТКИЧИНИНГ ТАЪРИФИДА УНИНГ 3 АСОСИЙ ХУСУСИЯТИ КЎРСАТИЛГАН:
1. Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи – охири истеъмол учун ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати бўлиб ҳисобланади, яъни ЯИМ ҳажмида оралиқ истеъмолнинг қиймати акс эттирилмайди.
2. Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи – охирги истеъмол учун ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати бўлиб ҳисобланади, яъни ЯИМ хажмида оралиқ истеъмолнинг қиймати акс эттиради. Ўзининг мустақил баланси ҳамда ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган бирликка – иқтисодий бирлик деб юритилади.
3. Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи хажмида асосий капиталнинг истеъмоли ҳам акс эттирилади.

Download 114.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling