Тошкент молия институти
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
Таянч сўз ва иборалар Ғазначилик компьютер дастури, ғазначиликнинг ягона ахборот тизими, ахборот алмашинуви, бюджет ташкилотлари бухгалтерия хисобини юритиш компьютер дастури, бюджет таснифи, даромадлар таснифи, харажатлар таснифи, тақчилликни молиялаштириш манбалари таснифи, бюджет бухгалтерия ҳисобининг ягона ҳисоблар тизими, бюджет ташкилотлари паспортизацияси. Такрорлаш учун саволлар 1. Ғазначилик ягона ахборот тизимининг мазмуни, афзалликлари ва ишлаш принципларини тушунтириб беринг. 2. Бюджет ташкилотларида ягона бухгалтерия ҳисобини юритишнинг компьютер дастурини тадбиқ этишнинг ижобий томонлари нимада? 3. Бюджет таснифи нима, унинг давлат бюджети ғазна ижросини самарали ташкил қилишдаги аҳамияти нималарда намоён бўлади? 4. Бюджет таснифининг турлари, уларнинг таркибий қисмларини тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида баён қилиб беринг. 5. Бюджет ташкилотларини паспортизация қилишнинг моҳияти, зарурлиги ва аҳамияти нималарда намоён бўлади? 6. Ўзбекистон Республикасида Ғазначилик фаолиятини яна қайси йўналишларда такомиллаштириш зарур, деб ҳисоблайсиз? Мустақил ўрганиш учун топшириқлар 1. Интернет ресурс манбалардан фойдаланган ҳолда мамлакатимизда бюджет жараёнини бошқаришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш босқичларини акс 282 эттирадиган жадвал, блок-схема ёки чизма тайёрланг ва қисқача изоҳ ёзинг. Унда ҳар босқичда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва амалга оширилган тадбирлар шарҳини келтиринг. 2. “Глобал интеграциялашган ахборот тизими” (ГИАТ) ва “Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизими”нинг уйғунлашувини акс эттирувчи тақдимот тайёрланг ва ҳимоя қилинг. 3. Хорижий давлатларнинг биронтаси мисолида бюджет таснифи таркибини ўрганинг ва Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифи билан солиштирма таҳлилини кўргазмали мисолларда тақдимот кўринишида амалга оширинг. 4. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг “ЎзАСБО” автоматлаштирилган тизими хусусиятлари, афзалликлари, имкониятларини акс эттирадиган маълумотли жадвал тайёрланг. Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling