Тошкент молия институти


“ЎзАСБО” Компьютер дастури (КД) давлат бюджетидан бюджет


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

“ЎзАСБО” Компьютер дастури (КД) давлат бюджетидан бюджет 
маблағлари олувчиларнинг, шу жумладан республиканинг барча 
минтақаларида жойлашган бюджет ташкилотларининг молиявий-
ҳисоб бўлими ходимлари томонидан бухгалтерия ҳисоби бўйича 
операцияларни юритишни автоматлаштириш жараёни учун 
мўлжалланган дастур бўлиб, бюджет ташкилотларидаги 
бухгалтерия ҳисобини комплекс автоматлаштиришни таъминлайди. 
“ЎзАСБО” Компьютер дастури бюджет ташкилотларига бепуллик 
асосида амалга оширилади. 
“ЎзАСБО” КД: 

бюджет ташкилотларидаги бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ 
циклини ўз ичига олган бухгалтерия ҳисоби бўйича операцияларни 
автоматлаштиради; 

“Бюджет 
ташкилотларида 
бухгалтерия 
ҳисоби 
бўйича 
Йўриқнома”нинг ва бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва 
ҳисоботи бўйича бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига 
тўлиқ мувофиқликни таъминлайди; 

Молия 
вазирлигининг 
маълумотлар 
марказида 
бюджет 
ташкилотлари маълумотларининг марказлаштирилган тарзда сақланиши ва 
юқори ишончлилигини таъминлайди; 


272 

“Ғазначилик-4” Компьютер дастури ва бошқа мавжуд компьютер 
дастурлари билан интеграциялашув учун кенг имкониятлар беради; 

Молия вазирлиги ва молия органлари билан ўзаро таъсирлашув 
асосида бюджет ташкилотлари маблағларини жиддий тежайди; 

бюджет ташкилотлари ходимларига дастурдан фойдаланиш 
ҳуқуқини беради, улар Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш 
марказидан олинган “ЎзАСБО” КДга кириш учун логинлар ва паролларга 
мувофиқ 
Молия 
вазирлигининг 
дастурий 
майдончасидан 
(http://www.mdm.uz) фойдаланишлари мумкин.
Бюджет 
ташкилотларида 
бухгалтерия 
ҳисоби 
ўзига 
хос 
хусусиятларга эга бўлиб, улар бюджет қонунчилиги, Бюджет 
ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби бўйича йўриқнома, шунингдек, 
бюджет ташкилотларидаги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича бошқа 
меъёрий ҳужжатлар, уларнинг тармоқ спецификаси билан белгиланади. Бу 
хусусиятларга қуйидагилар киради: 

бюджет таснифи моддалари кесимида бухгалтерия ҳисобини 
ташкил қилиш; 

харажатлар сметасининг ижро этилишини назорат қилиш; 

бюджетларни ижро этишнинг ғазначилик тизимига ўтиш; 

ҳисобда касса харажатлари ва ҳақиқий харажатларни ажратиш; 

бюджет соҳаси (соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва ҳ.к.) 
муассасаларида ҳисобнинг тармоқ хусусиятларини инобатга олиш. 
“ЎзАСБО” КДни жорий этиш бўйича ишлар натижасида қуйидаги 
мақсадларга эришилади:

барча бюджет ташкилотлари учун ягона “ЎзАСБО” КД версияси 
яратилган ва қўлланилади, бу унга ўзгаришларни марказлаштирилган 
тарзда киритиш, шунингдек маълумотларни ишончли сақлаш ва 
резервлашни таъминлайди; 


273 

барча минтақаларда жойлашган бюджет ташкилотларининг 
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича маълумотлар базаси тузилмаси 
яратилади; 

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона методология бўйича 
юритилишини таъминлайдиган марказлаштирилган маълумотлар базаси 
яратилади; 

тарихий хронологияни кузатиб бориш, ҳисоб даврлари, шу 
жумладан бюджет ташкилотларининг аввалги йиллардаги фаолияти 
даврлари бўйича ҳисоб юритиш имкони берилади; 

тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган 
аналитик ва синтетик ҳисоб юритиш бўйича регистрларни (ведомостлар, 
Бош китоб ва ҳ.к.), турли жорий ва даврий ҳисоботларни (1-, 2-сон 
шакллар, баланс ва унга иловалар ва ҳ.к.) юритиш ва уларни қоғозга 
тушириш имконини беради. 
“ЎзАСБО” КД қуйидаги компонентлар (ҳисоб объектлари) бўйича 
бухгалтерия ҳисобини юритиш имконини беради: 

товар-моддий захиралар; 

дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар; 

асосий воситалар (номолиявий активлар) ва номоддий активлар; 

пул маблағлари, касса харажатлари ва ҳақиқий харажатлар; 

молиявий натижаларни ҳисобга олиш бўйича счётлар, ҳисоботни 
шакллантириш ва тузиш; 

ходимлар ва стипендиатлар билан ҳисоб-китоблар; 

“Ғазначилик-4” компьютер дастури билан ўзаро таъсирлашув. 
Дастур умумий марказлаштирилган серверга, маълумотларни сақлаш 
ва ишлаш бўйича ягона тизимга эга бўлган ягона интеграцияланган 
аппарат - дастурий комплексдир. 


274 
Фойдаланувчилар 
дастурдан 
фойдаланиш 
учун 
WЕБ-
технологияларни қўллаган ҳолда Молия вазирлигининг дастурий 
майдонига кирадилар (http://www.mdm.uz). 
“ЎзАСБО” КД таркибий тузилмаси функционалликни бошқарув 
даражалари бўйича тақсимлашни, бошқа турдош ахборот тизимлари билан 
информацион ўзаро таъсирлашувни ўз ичига олади. 
“ЎзАСБО” КД амалий дастурий таъминотнинг бошқа тизимлар 
билан ўзаро ахборот таъсирлашуви “Ғазначилик” КД, шунингдек дастурий 
комплекслар ўртасидаги ҳимояланган алоқа каналлари орқали молиявий 
ахборотнинг ягона маълумотлар базаси билан ахборот таъсирлашувидан 
иборат, “ЎзАСБО” КД билан ахборот таъсирлашуви жараёнида қуйидаги 
маълумотлар билан алмашинув амалга ошади: 
“ЎзАСБО” КДдан “Ғазначилик” КДга; 

рўйхатга олинган харажатлар сметалари ва бюджет ташкилотлари 
даромадлари ва харажатлари бўйича маълумотлар синхронизацияси; 

бюджет ташкилотлари харажатлар сметасига ўзгартиришлар. 
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш 
билан боғлиқ бошқа ахборот “Ғазначилик” КД дан “ЎзАСБО” КДга 
қуйидаги маълумотлар билан алмашинилади: 

бюджет ташкилотларининг “Ғазначилик” КД да очилган тегишли 
шахсий ҳисобварақларида маблағларнинг ҳаракати ҳақида ахборотни 
бериш; 

бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб 
берувчилари билан рўйхатга олинган (қайтарилган) шартномалари ҳақида 
ахборот бериш; 

бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини 
юритиш билан боғлиқ бошқа ахборотларни бериш. 
Дастур бир вақтнинг ўзида 30000 тагача фойдаланувчининг қулай 
ишлашини таъминлай олади. Бунда ходимларнинг, дастур билан бевосита 
ишлайдиган ходимнинг ахборот технологиялари соҳасидаги малакаси 


275 
давлат секторидаги офис ходимининг ахборот технологиялари бўйича 
билимларига қўйиладиган талаблар билан чекланиши мумкин. 
Бюджет маблағларини олувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ва 
ҳисоботини юритиш билан шуғулланувчи “ЎзАСБО” КД билан ишлаш 
ҳуқуқига эга ходимларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: 

бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларида 
бухгалтерия ҳисоби бўйича операцияларни автоматлаштирилган тарзда 
юритиш билан боғлиқ зарур маълумотларни киритиш; 

бухгалтерия ҳисоби бўйича бирламчи ҳужжатларни тайёрлаш ва 
шакллантириш; 

бухгалтерия ҳисобининг бирламчи регистрларини, бюджетдан 
маблағ олувчининг жорий ва даврий ҳисоботларини шакллантириш; 

турдош дастурий маҳсулотлар (“Ғазначилик” КД) билан 
автоматлаштирилган маълумот алмашинуви; 

молиявий ахборотнинг ягона маълумотлар базаси билан 
автоматлаштирилган маълумот алмашинуви; 

қонунчиликда назарда тутилган бошқа операциялар. 
Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича барча операциялар меъёрий-
ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
талабларидан 
келиб 
чиқилган 
ҳолда 
автоматлаштирилган. 
Юқори турувчи ташкилот томонидан бухгалтерия ҳисобининг 
юритилиши қуйидаги ҳажмда олиб борилади: 

бухгалтерия ҳисоби бўйича операцияларни бюджетдан маблағ 
олувчининг шахсий ҳисобрақамида автоматлаштирилган тарзда юритиш 
билан боғлиқ зарур маълумотларни киритиш; 

бухгалтерия ҳисоби бўйича бирламчи ҳужжатларни тайёрлаш ва 
шакллантириш; 


276 

бюджет маблағларини тасарруф этувчининг йиғма харажатлар 
сметаси бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича ҳужжатлар айланмасини 
шакллантириш бўйича операцияларни бажариш; 

харажатлар сметаларини тақсимлаш ва уларнинг идоравий 
мансубдаги 
бюджет 
ташкилотлари 
томонидан 
ижро 
этилиши 
ҳужжатларини шакллантириш бўйича операцияларни бажариш; 

Молия вазирлиги билан биргаликда электрон кўринишдаги 
автоматлаштирилган ҳужжатлар айланмаси бўйича операцияларни 
бажариш; 

бухгалтерия 
ҳисоби 
бирламчи 
регистрларини, 
бюджет 
маблағларини олувчининг жорий ва даврий ҳисоботларини шакллантириш; 

турдош дастурий маҳсулотлар (“Ғазначилик” КД) билан 
автоматлаштирилган маълумотлар алмашинуви; 

молиявий ахборотнинг ягона маълумотлар базаси билан 
автоматлаштирилган маълумотлар базаси; 

қонунчиликда назарда тутилган бошқа операциялар. 
Бюджет маблағларини олувчиларнинг ФЭС ходимлари томонидан 
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ҳисоби бўйича 
ҳисоботларни чиқариш билан боғлиқ операцияларнинг, шунингдек 
маълумотлар базасининг маъмурланиши Молия вазирлиги ахборот-
ҳисоблаш маркази ходими – бош администратор томонидан назорат 
қилинади, бу ходим фойдаланувчилар ролларини белгилайди, уларга логин 
ва бошланғич паролни беради, барча зарур маълумотномаларни (Молия 
вазирлигининг давлат бюджети бош бошқармаси билан келишган ҳолда), 
шу жумладан бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва тегишли ҳисоботлар 
регистрларини бошқаради. 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling