Тошкент молия институти


рўйхатдан ўтказиш тартиби


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

рўйхатдан ўтказиш тартиби
1
 
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг 
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, 
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек 
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, улар Ғазначилик бўлин-
маларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Юридик мажбуриятни Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмаларида 
мажбурий тарзда рўйхатга олинишидан мақсад - шартномаларнинг тўғри 
тузилганлиги, уларнинг тасдиқланган сметалар доирасида тузилганлиги, 
нархлар тўғри белгиланганлигини назорат қилишдан иборат. Бу фаолият-
нинг тўғри амалга оширилиши Ғазначилик фаолиятининг самарадор-
лигини кўрсатади, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини 
таъминлайди, бюджетдан маблағ олувчилар ва уларга мол етказиб 
1
У.Бурхонов. Давлат хариди. Т.: infoCOM.UZ. 2010. 102-бет. 


128 
берувчиларнинг шартномавий-ҳуқуқий муносабатларининг тўғри йўлга 
қўйилишини талаб этади. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ўзлари учун 
белгиланган бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан ҳам 
товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан шартномалар тузадилар. 
Бюджет Кодексида белгиланишича, бюджетдан ташқари жамғармалар 
маблағлари ҳисобидан ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар 
ғазначилик бўлинмалари томонидан вазирлик ва идораларнинг даромадлар 
ва харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида ҳисобга 
олиш учун қабул қилинади.
“Давлат бюджети ғазна ижроси қоидалари”
1
га мувофиқ, бюджет 
тизимининг тегишли бўғинидан (республика бюджети, вилоят, туман ва 
шаҳар бюджетларидан) маблағ олувчиларнинг бюджет ҳисобидан 
маҳсулот етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек 
капитал қурилиш буюртмачиларининг шартномалари Ғазначилик 
бўлинмаларида мажбурий тартибда рўйхатга олинади. 
Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар томонидан 
қабул қилинадиган юридик мажбуриятлар ҳажми улар харажатлар 
сметаларида назарда тутилган, ажратилган бюджет маблағлари билан, 
капитал қўйилмалар харажатлари бўйича эса – ҳар бир объект бўйича 
ўрнатилган 
тартибда 
тасдиқланган 
капитал 
қўйилмалар 
билан 
чегараланади. 
Бюджетдан маблағ олувчилар маҳсулот етказиб берувчилар билан 
вақтинчалик сметада назарда тутилган суммалардан ошмаган суммаларга 
шартномалар тузадилар. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг асосий сметаси 
рўйхатга олингандан сўнг, олдинги қабул қилинган юридик мажбуриятлар 
суммасини ҳисобга олган ҳолда, олдинги шартномаларга қўшимча 
келишувлар тузилиши мумкин. 
1
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007-рақам билан 16.09.2009 й.да рўйхатдан ўтказилган. 


129 
Сметанинг I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар 
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатларни тўлаш учун нақд пул 
олишга сўровномалар асосида рўйхатга олинади. 
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан 
шартномалари фақат харажатларни қоплашга манбанинг мавжудлиги 
тўғрисидаги тасдиқнома ва ушбу мақсадларга ажратилган бюджет маблағ-
лари (лимитлари) мавжуд бўлган харид ҳажмигагина тузилиши мумкин. 
Бюджетдан маблағ олувчилар билан маҳсулот етказиб берувчилар 
(пудратчилар) ўртасидаги шартномаларнинг амал қилиш муддати тегишли 
молия йилининг 31 декабридан кечикмаган муддатга тузилиши лозим
бажариш муддати бир неча йилни ташкил қилиши мумкин бўлган (капитал 
қўйилмаларнинг бир неча йилга мўлжалланганлигини тасдиқловчи 
манзилли рўйхатлар асосида) капитал қўйилмалар (капитал қурилиш, 
реконструкция) бўйича шартномалар бундан мустасно. 
Манзилли рўйхатлар асосида бир неча йил давом этадиган капитал 
қўйилмалар бўйича юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари 
томонидан қурилиш пудратчи ташкилотига тўлаб берилиши назарда 
тутилган маблағларнинг жорий молия йили учун тўғри келадиган қисми 
доирасида, тасдиқланган манзилли рўйхат асосида “Ғазначилик” дастурий 
мажмуида ҳисобга олинади. Шартноманинг қолган суммаси, уларни 
тегишли объектлар ва йиллар бўйича манзилли ва титул рўйхатларда акс 
эттирилиши шарти билан кейинги йилларнинг юридик мажбуриятларида 
ҳисобга олинади. 
Товар(иш, хизмат)лар учун тўловлар маблағларнинг бир нечта 
манбаи ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилган ҳолларда, 
шартномаларда ушбу манбалар бўйича реквизитлар ва ҳар бир манба 
ҳисобидан тўланиши лозим бўлган суммалар мажбурий тартибда алоҳида 
кўрсатилади. 
Бюджетдан маблағ олувчилар товар-моддий бойликларни сотиб 
олишда маҳсулот етказиб берувчилардан тегишли фаолият тури учун 


130 
лицензия(рухсатнома)сининг нотариал тасдиқланган нусхасини ва 
тегишли органларда давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги 
ҳужжатларни 
сўраб 
оладилар. 
Ушбу 
ҳужжатлар 
Ғазначилик 
бўлинмаларига рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган шартномалар билан 
бирга тақдим қилинади. 
Тақдим этилган шартномаларда ёки уларга иловаларда товар(иш, 
хизмат)лар миқдори, нархи ва умумий суммаси кўрсатилган тафсилотли 
рўйхати акс эттирилиши лозим. 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling