Тошкент шахар халк таълими педагог ходимларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Тема: Масалалар турлари ва уларни ечиш методикаси Тошкент 2006


Download 345.5 Kb.
bet4/6
Sana17.12.2022
Hajmi345.5 Kb.
#1025471
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kphxcrwbxrqqbgtkox rouwgjlyfiultf bac (1)

М: 1. Елкалари тенг бўлган ричагнинг икки учига массалари тенг, лекин хажмлари турлича булган жисмлар осилган. Агар жисмларни сувга тушурилса, мувозонат сақланадими? Суҳбат вақтда жисмларни сувга ботирилганда уларга итариб чиқарувчи куч таъсир қилиши аниқлаб олинди. Бу кучнинг катталиги жисмнинг ҳажмига ва суюқликнинг зичлигига пропорционал бўлади. ҳажми кичикроқ жисмга кимроқ итариб чиқарувчи куч таъсир қилади. Шунинг учун сувда кичикроқ ҳажмдаги жисм ричаг учини купроқ тортади. Схемаси расмда кўрсатилган қурилма йиғилган. R1 ва R2 демонстрацион қаршилик магазинлари. Шкаласи беркитилган волтьметр V2 нинг курсатиш- ларини аниқланг. Ечилиши. Схемани анализ қилиб, R1 ва R2 қаршилик-ларнинг кетма – кет уланганлиги аниқланади. Вольтметр V1 нинг кўрсатиш-лари ва R1 ҳамда R2 қаршиликларнинг қийматлари ёзиб олинади. Кетма–кет уланганда кучланиш тушишлари қаршиликларнинг катталикларига пропорционапл бўлади, шунинг учун қуйидагини ёзиш мумкин: U1: U2= R1: R2, бундан U2=U1 R1 / R1. U2 қиймат аниқлангандан кейин ўқитувчи вольтметрнинг шкаласини очади ва ўқувчилар узларининг топган ечимлари туғри ёки нотуғри эканлигини аниқлайдилар.

3. Схемаси 1-расмда ифодаланган занжирдаги ҳар бир резистор орқали ўтаётган токни аниқланг. Қисқичлардаги кучланиш 6В, резисторларнинг қаршилиги r1=r2=r3=6 Ом.

  • Ечилиши: резисторлар қандай уланганини дарҳол айтиб бўлмайди. Бироқ занжирнинг эквивалент схемаси тузилса (2-расм), резисторларнинг параллел уланганини қуриш мумкин. Энди масалани ечиш мураккаб эмас: I1=I2=I3=U/r1=U/r2=U/r3, яъни I1=I2=I3=1a. Занжирдаги умумий ток: IО=I1+I2+I3=3a. Бу умумий токни Ом қонунига кўра ва Rумум=r1/3 орқали аниқлаш мумкин. У ҳолда IО=U/RУМУМ, яъни IО=6B/2Oм=3a.

3. ҲИСОБЛАШ МАСАЛАЛАРИ.

  • Ҳисоблаш масалаларини ечиш методлари мураккаблигига, ўқувчиларнинг тайёргарлигига, ўқувчиларнинг қўйган мақсадига ва бошқа кўпгина сабабларга боғлиқ. Ҳисоблаш масалаларининг ечиш методлари ёки усуллари уларда қўлланиладиган математик аппаратга кўра арифметик, алгебраик, геометрик ва график усулларга бўлинади.
  • Ечиш процессида фойдаланиладиган мантиқий амаллар ҳарактерига қараб аналитик, синтетик ёки аналитико – синтетик методларига бўлинади.
  • Арифметик метод. Бу методда физикавий катталиклар устида фақат арифметик амаллар бажарилади. Физикавий масалаларни худди арифметика дарсларидаги сингари ечилади: формулаларни қўлламасдан саволлар ёзилади. Арифметик метод мактабда физика ўқитишнинг бошданғич даврасида, ҳали ўқувчилар алгебрадан тегишли билимга эга бўлмаган ёки физикавий формулаларга кирган катталиклар орасидаги боғланишни чуқур тушунмаган пайтда қўлланилади. М: 25 дона қарағай ғўласидан ясалган сол чучук сувда энг кўпи билан қанча юк кўтара олади? Ҳар бир ғўланинг ҳажми ўртача 0,8м3. Масаланинг шартини тушунгач, аввал чизма чизамиз.

Download 345.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling