Тошкент шаҳри Қатнашдилар: Бирлашма раиси С. М. Турабджанов (тдту) Аъзолар
Download 17.35 Kb.
|
5А310804-ЯУМН
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5А310804 - Ярим ўтказгичли материаллар нанотехнологияси
- 2. Бирлашма аъзоларидан Х.Х.Келдиев, А.З.Рахматов
- 4. С.М.Турабджанов - бирлашма раиси, профессор.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
Зикриллаев Х.Ф. – бирлашма аъзоси, доцент. ТДТУ Электроника ва автоматика факультетининг декани. Ҳурматли бирлашма аъзолари, профессор-ўқитувчиларимиз ҳалқаро тажрибаларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, Республикамиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг истиқболларини, фан, технология ютуқларини ва кадрлар истеъмолчиларининг талабларини инобатга олиб, 5А310804 - Ярим ўтказгичли материаллар нанотехнологияси мутахассислиги бўйича Малака талаблари ва ўқув режасини ишлаб чиқишди. Шунинг учун ишлаб чиқилган Малака талаблари ва ўқув режасини маъқуллайман ва тасдиқлаш учун тавсия этаман. 2. Бирлашма аъзоларидан Х.Х.Келдиев, А.З.Рахматов – Ҳурматли бирлашма аъзолари, профессор-ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган 5А310804 - Ярим ўтказгичли материаллар нанотехнологияси мутахассислиги бўйича Малака талаблари ва ўқув режасини қўйилган талабларни ўзида тўлиғича акс эттирган ва меъёр талабларига тўлиқ жавоб беради. Улар олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига мос равишда электр энергетика соҳасида замонавий инновацион технологиялар бўйича чуқур билим ҳамда амалий кўникмаларни бажаришга мўлжалланган. Шунинг учун ишлаб чиқилган 5А310804 - Ярим ўтказгичли материаллар нанотехнологияси мутахассислиги бўйича Малака талаблари ва ўқув режасини маъқуллайман ва тасдиқлаш учун тавсия этаман. 3. Бирлашма аъзоларидан: Т.Ш.Гайибов (ТДТУ), И.У.Рахмонов (ТДТУ), М.М.Мухаммадиев (ТДТУ), Қ.Ғ.Абидов (ТДТУ)лар ҳам сўзга чиқиб, ишлаб чиқилган 5А310804 - Ярим ўтказгичли материаллар нанотехнологияси мутахассислиги бўйича Малака талаблари ва ўқув режасини замонавий талаблар асосида тайёрланган, уларда хорижий тажрибалар ҳамда прокат ишлаб чиқариш технологиясининг барча соҳаларидаги ислоҳатлар инобатга олинган деб таъкидлашдилар. Шунингдек, улар ишлаб чиқилган магистратура мутахассислигининг Малака талаблари ва ўқув режасини тасдиқлаш учун тавсия этишдилар. 4. С.М.Турабджанов - бирлашма раиси, профессор. Унверситетимиз профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган 5А310804 - Ярим ўтказгичли материаллар нанотехнологияси мутахассислиги Малака талаблари ва ўқув режаси олий таълим талаблари асосида тайёрланган, уларда Республикамизда энергетика, жумладан электр энергетика соҳасида рўй бераётган иқтисодий ислоҳатлар ҳамда ҳалқаро тажрибалар тўлиғича ўз аксини топган деб ўйлайман. Шунинг учун муҳокамага қўйилган 5А310804 - Ярим ўтказгичли материаллар нанотехнологияси мутахассислиги бўйича Малака талаблари ва ўқув режасини маъқуллаш ва тасдиқлаш учун тавсия этишларингизни сўрайман. Download 17.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling