Тошкент шаҳри Қатнашдилар: Бирлашма раиси С. М. Турабджанов (тдту) Аъзолари


А310201 Электр таъминоти (саноат корхоналари ва шаҳарлар)


Download 51.84 Kb.
bet5/5
Sana18.06.2023
Hajmi51.84 Kb.
#1556214
1   2   3   4   5
Bog'liq
Баеннома бакалавр

5А310201

Электр таъминоти (саноат корхоналари ва шаҳарлар)

Таълим йўналиши бўйича бакалаврлар қандай билиши шарт бўлган барча талабларни мутахассислиги бўйича магистр янада юқори даражада бажариши керак.
Бундан ташқари у:
- саноат корхоналари ва шаҳарларнинг электр таъминотини лойиҳалаш бўйича лойиҳалаш-конструкторлик ишларини ҳозирги қўйилган талаблар нуқтаи назаридан замонавий ахборот ва рақамли технологияларни қўллаб бажариш;

  • саноат корхоналари ва шаҳарларнинг электр таъминотини лойиҳалаш соҳасида ечилаётган илмий муаммолар ва топшириқларнинг концептуал ҳамда назарий моделларини ишлаб чиқиш ва илмий-тадқиқот натижалари бўйича тавсиялар ва ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш;

  • саноат корхоналари ва шаҳарларнинг электр таъминотини лойиҳалаш бўйича ишлар сифатини ошириш ва уни ривожлантириш йўлларини ишлаб чиқиш;

  • Ўзбекистондаги ҳамда хориждаги саноат корхоналари ва шаҳарларнинг электр таъминотини лойиҳалашга оид жараёнлар ҳамда ҳодисаларни характерлайдиган кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва қиёслаш, иқтисодий хавфсизликка таҳдид солувчи хавф-хатарларни аниқлаш;

  • саноат корхоналари ва шаҳарлари электр таъминоти ихтисослигига мос мавзулардаги лойиҳаларни экспертиза қилиш бўйича эксперт гуруҳларида иштирокчи сифатида қатнашиш;

  • саноат корхоналари ва шаҳарлар электр таъминоти тизими қурилмаларининг ишчи параметрларини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш кўникмаларига эга бўлиш;

  • саноат корхоналари ва шаҳарлар электр таъминоти электр таъминотини лойиҳалаштиришда технологик интизомга риоя қилинишини назорат қилишни билиш;

  • саноат корхоналари ва шаҳарлар электр таъминоти, электр таъминотини лойиҳалаштиришнинг замонавий усулларини билиш;

  • саноат корхоналари ва шаҳарлар электр таъминоти тизимида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш малакасига эга бўлиш;

  • саноат корхоналари ва шаҳарлар электр таъминоти тизимида истеъмолчилар узлуксизлигини таъминлаш учун зарур бўлган ресурсларни режалаштириш кўникмаларига эга бўлиш;

    • саноат корхоналари ва шаҳарлар электр таъминоти тизими энергетик қурилмалар жиҳозларини, конструкциялар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини текшириш ва қолдиқ ресурсини баҳолаш;

  • махсус фанларни ўқитиш методикасидан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришни;

  • электр таъминоти фанлари бўйича маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб бориши, ўқув-таништирув, ишлаб чиқариш-технологик малака амалиётларига раҳбарлик қилишни;

  • ўқув услубий кўрсатмалар, маъруза матнлари, амалиёт ва лаборатория машғулотларидан қўлланмалар, тарқатма материаллар, ўқув фанлари ишчи дастурларини, календар режа, талабалар билимини рейтинг назорати жадвалини тузиш ва бошқа ўқув услубий хужжатларни тайёрлашни;

  • талабалар билимини назорат қилишда рейтинг тизими Низомидан тўғри фойдаланишни;

  • ўз мутахассислик фаолияти ва бошқа турдош касбларга самарали мослаша олиши керак.



Download 51.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling