Тошкент шаҳри Қатнашдилар: Бирлашма раиси С. М. Турабджанов (тдту) Аъзолари


Download 51.84 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi51.84 Kb.
#1556214
1   2   3   4   5
Bog'liq
Баеннома бакалавр

СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:

  1. Ж.Б.Тошов бирлашма аъзоси, техника фанлари доктори. ТДТУ Энергетика факультетининг декани. Ҳурматли бирлашма аъзолари, профессор-ўқитувчиларимиз ҳалқаро тажрибаларни ўрганиб, уларни таҳлил қилиб, Республикамиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг истиқболларини, фан, технология ютуқларини ва кадрлар истеъмолчиларининг талабларини инобатга олиб, 5310200- Электр энергетикаси (электр таъминоти)таълим йўналиши бўйича Малака талаблари ва ўқув режасини ишлаб чиқишди. Шунинг учун ишлаб чиқилган Малака талаблари ва ўқув режасини маъқуллайман ва тасдиқлаш учун тавсия этаман.

2. Бирлашма аъзоларидан И.У.Рахмонов (ТДТУ), Д.Б.Қодиров (ТИҚХММИ) Ҳурматли бирлашма аъзолари, профессор-ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган 5310200- Электр энергетикаси (электр таъминоти) таълим йўналиши бўйича Малака талаблари ва ўқув режасини қўйилган талабларни ўзида тўлиғича акс эттирган ва меъёр талабларига тўлиқ жавоб беради. Улар олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига мос равишда электр энергетика соҳасида замонавий инновацион технологиялар бўйича чуқур билим ҳамда амалий кўникмаларни бажаришга мўлжалланган. Шунинг учун ишлаб чиқилган 5310200- Электр энергетикаси (электр таъминоти) таълим йўналиши бўйича Малака талаблари ва ўқув режасини маъқуллайман ва тасдиқлаш учун тавсия этаман.
3. Бирлашма аъзоларидан: Т.Ш.Гайибов (ТДТУ), И.У.Рахмонов (ТДТУ), М.М.Мухаммадиев (ТДТУ), Қ.Ғ.Абидов (ТДТУ)лар ҳам сўзга чиқиб, ишлаб чиқилган 5310200- Электр энергетикаси (электр таъминоти) таълим йўналиши бўйича Малака талаблари ва ўқув режасини замонавий талаблар асосида тайёрланган, уларда хорижий тажрибалар ҳамда электр эергетикасини ишлаб чиқариш технологиясининг барча соҳаларидаги ислоҳатлар инобатга олинган деб таъкидлашдилар. Шунингдек, улар ишлаб чиқилган таълим йўналишининг Малака талаблари ва ўқув режасини тасдиқлаш учун тавсия этишдилар.
4. С.М.Турабджанов - бирлашма раиси, профессор. Унверситетимиз профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган 5310200- Электр энергетикаси (электр таъминоти)таълим йўналиши Малака талаблари ва ўқув режаси олий таълим талаблари асосида тайёрланган, уларда Республикамизда энергетика, жумладан электр энергетика соҳасида рўй бераётган иқтисодий ислоҳатлар ҳамда ҳалқаро тажрибалар тўлиғича ўз аксини топган деб ўйлайман.
Шунинг учун муҳокамага қўйилган 5310200- Электр энергетикаси (электр таъминоти) таълим йўналиши бўйича Малака талаблари ва ўқув режасини маъқуллаш ва тасдиқлаш учун тавсия этишларингизни сўрайман.


ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. Тошкент давлат техника университетининг профессор-ўқитувчилари томонидан кадрлар истемолчилари талаблари ва хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган 5310200- Электр энергетикаси (электр таъминоти) таълим йўналиши Малака талаблари ва ўқув режаси маъқуллансин.
2. Хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган 5310200- Электр энергетикаси (электр таъминоти) таълим йўналиши Малака талаблари ва ўқув режасини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил қилинган ишчи гуруҳ вакиллари томонидан экспертизадан ўтказиш ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқланиши учун Олий таълимни ривожлантириш татдиқотлари ва илғор технологияларини татбиқ этиш маркахзига топширилсин.



Download 51.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling