Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 4-сонли сколиоз билан касалланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати йиғилишининг


Download 28.87 Kb.
Sana24.06.2023
Hajmi28.87 Kb.
#1654212
Bog'liq
4-Баённома




Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 4-сонли сколиоз билан
касалланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати йиғилишининг

БАЁНИ __9/1-сонли_


19.06.2023 йил Тошкент шаҳри



Йиғлиш раиси:

Чилонзор тумани 4-сонли сколиоз билан
касалланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Г.Т. Даминова






Иштирок этди:




Чилонзор тумани 4-сонли мактаб-интернат маъмурияти ва 21 нафар педагог ходимлари.





















КУН ТАРТИБИ :

1. Давлат мукофотига Низамова Нигора Салаховна номзодини тавсия этиш тўғрисида.




Э Ш И Т И Л Д И:
Чилонзор тумани 4-сонли сколиоз билан зкасалланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг касаба уюшма раиси Д.Рашидова 4-сонли сколиоз билан касалланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатиининг физика фани ўқитувчиси Низамова Нигора Салаховнани Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотига тавсия этиш тўғрисида гапириб, Низамова Нигора Салаховна 4-сонли сколиоз билан касалланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 2007 йилдан буён физика фанидан дарс бериб келмоқда. Таълим соҳасидаги меҳнат стажи 28 йил. Н.С.Низамова жонкуярлиги, фидойилиги, ўз ишига сидқидилдан ёндашиши, жамоат ишларида фаоллиги 2021 йил “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган. Ўқувчилар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактаб-интернатида “Ёш физиклар” номли тўгарак фаолиятини йўлга қўйган.
2007-2013 йилларда мактаб-интернатида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритди. Ўқитувчиларни методбирлашмалари фаолиятини такомиллаштириш, ўз устида ишлаш, малака ошириш, таълим-тарбия сифат самарадорлигини ошириш, дарсларда инновацион усуллардан фойдаланиш, “Устоз-шогирд” мактабини юритиш, синф раҳбарлар фаолиятини жонлантириш каби бир қатор ишларни амалга оширди.
Дарс жараёнида физика таълимининг фан-техника тараққиётида, ишлаб чиқариш соҳалари ва ҳаётда тутган ўрни ҳақида мантиқий фикрлай олиш қобилияти, ақлий ривожланиши, ўзини ўзи англаш салоҳиятини таркиб топтириш, миллий, умуминсоний қадриятларни шакллантириш ҳамда ижтимоий ҳаёти ва таълим олишни давом эттиришлари учун зарур бўлган билимларни эгаллаши, улардан кундалик ҳаётларида фойдаланишга ўргатиш, ноанъанавий услублар ҳамда қизиқарли кўргазмали қуроллардан маҳорат билан фойдаланиши натижасида ўқувчиларида ўзлаштириш самарадорлигининг ўсишига эришмоқда.
Мактабнинг хотин-қизлар қўмитаси раиси жамоат ишлариннг олиб боришда жамоага ўрнак бўлиб келмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Н.Низамованинг номзодини Давлат мукофотига тавсия этиб, йиғилиш


ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Чилонзор тумани 4-сонли сколиоз билан касалланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати физика фани ўқитувчиси Низамова Нигора Салаховнани жамоатчилик тавсиясини эътиборга олган ҳолда Давлат мукофотига номзоди тавсия этилсин.


Чилонзор тумани 4-сонли
мактаб-интернати директори Г.Т. Даминова


Чилонзор тумани 4-сонли
мактаб-интернатининг
касаба уюшмаси раиси Д.Рашидова
Йиғилиш котибаси Х. Хасанова
Download 28.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling