Тошкент Тиббиёт Академияси 9- маънавият соати mavzu: Миллий ва умуминсоний қадриятлар демократик жамиятнинг асосий негизидир. Ўқитувчи Б.Ў. Рўзиев


Тараққиёт моделларининг хилма-хиллиги


Download 0.74 Mb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1493554
1   2   3   4
Bog'liq
Millij-va-umuminsonij-adriyatlar-demokratik-zhamiyatning-asosij-negizidir

Тараққиёт моделларининг хилма-хиллиги

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида тараққиётнинг якка-ю ягона модели йўқ деган ғоя илгари сурилади. Демократия моделларининг хилма-хиллиги асослаб берилади. Тараққиёт моделлари хилма-хиллигини эътироф этиш муҳим демократик принцип ҳисобланади. Аксинча уни эътироф этмаслик, демократиянинг моҳиятига зид ҳодисадир. Чунки ҳар қандай умуминсоний ҳодиса миллий негизда ривожланади ва амалга ошади. Бу ҳар бир халқнинг миллий маънавий мероси хусусиятлари, тафаккур ва турмуш тарзи билан бевосита боғлиқдир.

“Қадрият дейилганда, инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган миллат, элат ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ва мақсадларига хизмат қиладиган ва шу туфайли улар томонидан баҳоланиб, қадрланадиган табиат ва жамият неъматлари ҳодисалари мажмуини тушунмоғимиз лозим

  • “Миллий қадриятлар — миллат учун муҳим ва жиддий аҳмиятга эга бўлган жиҳат ва хусусиятлар. Ўз миллий қадрияти бўлмаган миллат ёки элат йўқ. Миллатнинг таназзули — миллий қадриятларнинг таназзулидир. Миллий қадриятлар миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, келажаги, уни ташкил этган авлодлар, ижтимоий қатламлар, миллий онг, тил, маънавият ҳамда маданият билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади”
  • Минтақамиз халқлари 3000 йилдан ортиқ даврни ўзида мужассамлаштирган Марказий Осиё цивилизациясини яратди.
  • Марказий Осиё халқларининг миллий қадриятлардаги ўзига хос жиҳатларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
  • туғилган макон ва она юртга эҳтиром;
  • аждодлар хотирасига садоқат;
  • катталарга ҳурмат, ёшларга иззат
  • инсоний муомалада мулозамат;
  • ҳаё, андиша, вазминлик, сабр-тоқат кабиларнинг устуворлиги билан ҳам характерланади.
  • Юртбошимизнинг 1992 йилда эълон қилинган ва дастурий аҳамият касб этган “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” китобида “Мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизлари” деб номланган алоҳида бобида кўрсатилган тўрт асосий негиз бунинг асосий мазмунини очиб берган:
  • -умуминсоний қадриятларга содиқлик;
  • -халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
  • -инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши;
  • -ватанпарварлик.
  • Бу тушунчалар бир-биридан ажралмас ва бир-бирини тақозо этган ҳолда, Ўзбекистонда демократик фуқаролик жамиятини қуришда мустаҳкам асос вазифасини ўтайди.
  • Ҳар қандай миллатнинг сақланиб қолиши учун ҳар бир миллатнинг ўзи жавобгар, масъул бўлиши шарт. Ана шу жавобгарлик, масъуллик даражаси миллий ривожланиш жараёнида алоҳида аҳамият касб этади. Бу ҳақда қозоғистонлик профессор, файласуф Ғ.Қодиржонов халқаро конференцияларнинг бирида шундай фикрни билдирди: “Қозоқ зиёлиларининг ўз она тилларини ўрганишлари, ўзлаштириши ва ўз тилларида илмий фалсафий, сиёсий китобларни ёзиши ўта мушкул бўлиб қолаётганлигининг сабаби - улар миллий руҳининг эркинлигига нисбатан узоқ йиллар хукмрон бўлган “қизил империянинг” мафкуравий тазйиқининг натижасидир. Бундай ҳолатни Қирғизистон ва Ўзбекистон зиёлилари ўртасида ҳам кузатиш мумкин”(2002 йил 8-май ойида ЖИДУ да бўлган Халқаро конференция баённомасида айтилган фикрдан кўчирма.).
  • Миллий мухит демократии кадриятларнинг яратиш ва саралашнинг асосий манбасидир. Айнан миллий мухит махдллий кадриятларнинг устиворларини уз даражасига кутаради ва уларни вояга етказиб, умуминсоний кддриятлар даражасига олиб чик,ади ва аксинча, умуминсоний кддриятларни х,ар бир кишининг бойлигига айлантиради.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling