«ТАСДИҚЛАЙМАН»
ўқув ишлари бўйича
проректор, профессор
Тешаев О.Р.
__________
«_____»__________2013 йил
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ
Билим соҳаси: 700000 - “Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот”
Таълим соҳаси: 720000 — «Соғлиқни сақлаш»
Таълим йўналиши: 5720100 - «Даволаш иши»
5140900 - «Касбий таълим»
ФИЗИОТЕРАПИЯ ФАНИДАН
ИШЧИ ДАСТУР
Умумий ўқув соати - 42
Шу жумладан :
Маъруза - 8
Амалий машғулотлар - 20
Мустақил иш соати - 14
Тошкент – 2013
Тузувчилар:
Высогорцева О.Н.
|
Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси қатта ўқитувчиси, т.ф.н.
|
__________
(имзо)
|
______________'>Адилов Ш.Қ.
|
Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси доценти
|
__________
(имзо)
|
Рецензентлар:
Ҳамраев А.А.
|
ТТА 2-УАШ ва эндокринология кафедраси мудири, т.ф.д.
|
__________
(имзо)
|
Агзамова Ш.А.
|
ТошПТИ амбулатор тиббиёти ва реабилитология кафедраси доценти
|
__________
(имзо)
|
Фаннинг ишчи дастури “Касбий таълим”, “Даволаш иши” йўналишлари бўйича ўқув дастури ва ўқув режаси асосида тузилган, Тошкент тиббиёт академияси Илмий-услубий кенгаши йиғилишида муҳокама қилинган, 2013 йил «_________»даги «____»-сонли мажлис баёни билан маъқулланган.
1. Кириш
Физиотерапия фани физик омилларнинг хусусиятларини, организмга таъсир этиш механизмини, турли касалликларда даволаш-профилактика, асоратларнинг олдини олиш ва организмнинг қаршилигини ошириш мақсадида қўлланилишини, турли касалликларда реабилитация дастурларини ва даволаш комплексини тузиб организмни соғломлаштиришда оқилона фойдаланишни ўргатади.
1.1. Ўқитиш мақсади ва вазифалари
Ўқитиш мақсади:
Шифохона, шифомаскан (санаторий) ва амбулатор шароитларда турли касалликларни даволашда физиотерапия усулларини қўллаш, профилактика мақсадида ва чиниқиш жараёнида табиий ва сунъий омилларини қўллаш, турли касалликларда беморларни қайта тиклаш ва реабилитация босқичларида физиотерапевтик усулларини тўғри тавсия қилиш ва умумий даволаш комплексида қўллаш.
Ўқитиш вазифалари:
-шифохона амалиётида даволашнинг физикавий усулларидан моҳирона фойдаланишни талабаларга ўргатиш;
-даволашда муайян табиий ва физикавий омилларни қўллаш услубларини ўзлаштириш;
-касаллик жараёнини сурункали шаклга ўтиш йўлининг олдини олиш ва касаллик асоратларини физикавий усуллар ёрдамида бартараф этиш;
-касалликларни олдини олишда ва организмни соғломлаштиришда физикавий усулларни туғри қўллаш.
1.2.Фан бўйича талабаларнинг билимига, ўқувига ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар
Талаба билиши керак:
-турли касалликларни даволашда физиотерапевтик муолажаларни танлашда ва тавсия этишда кўрсатма ва моънеликларга (умумий ва махсус) риоя қилишни;
-даволаш муолажалар мажмуасини тузишда асосий ва ёндош касалликларни ҳисобга олишни;
-нормал ва патологик ҳолатларда физик омилларнинг хусусиятларини ва уларнинг организмга таъсир қилиш механизмини;
-физиоаппаратларнинг ишлаш принципларини ва техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни;
-соғломлаштириш мақсадида физиопрофилактик муолажаларни қўллашни;
Do'stlaringiz bilan baham: |