Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet2/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

1. 1-мавзу: Ички касалликлар пропедевтикаси фанининг вазифалари. Беморларни текшириш тартиби - 2 соат.


2. Машғулотнинг мақсади: Талабаларга пропедевтика фани билан таништириш. Пропедевтика фанининг вазифаларини тушунтириш. Врачлик деантологияси, шифокор сири, шифокор хатолари (ятрогения) тўғрисида тушунча бериш. Талабаларга беморларни текшириш тартибини ўргатиш


Калит сўзлар: пропедевтика, шифокорлик сири, шифокорлар хатоси (ятрогения), деантология, этика, семиотика, ташхис, нозология, симптомлар, синдромлар.


Машғулот режаси:
830 - 835 - Талабаларнинг дарсга тайёргарлигини текшириш.
835-915 - Интерактив усул дискуссия ёрдамида талабадан мавзуни сўраш.
920 - 1000 - Касалларни кўриш ва текшириш.
1000 - 1005 - Ўтилган дарсга якун ясаш, балл қўйиш.


3. Вазифалар:
- пропедевтика фани ва унинг вазифаларини мухокама қилиш;
- врачлик деонтологияси тушунчасини кўриб чиқиш;
- шифокорлик сири тушунчасига таъриф бериш;
- шифокор хатоларини мухокама қилиш;
- семиотика ва ташхис тушунчаси хақида
- беморларни текшириш тартибини талабаларга ўргатиш


4. Кутилаётган натижалар.
Амалий машғулотдан сўнг талаба қуйидагиларни билиши керак:

  • Пропедевтика фани ва унинг вазифаларини;

  • Шифокорлик деантологияси, шифокор сирлари асосларини;

  • Ятроген касалликлар келиб чиқишида шифокор хатолари ахамиятини тушуниш;

  • Семиотика ва ташхис тўғрисида тушунчага эга бўлиши;

  • Беморларни текшириш тартибини ўрганиш



5. Машғулотнинг мазмуни.
Кўрсатилган мавзу бўйича кўриб чиқиладиган саволлар ва уларни амалга ошириш усуллари.
Пропедевтика – юнон тилидан олинган сўз бўлиб, кириш ёки олдиндан ўрганиш деган маънони англатади. Бундан эса ички касалликлар пропедевтикаси кафедрасининг мақсади, яъни талабаларга асосий терапия курсига кириш, терапия фани асосларини ўргатиш келиб чиқади.
Ички касалликлар пропедевтикасининг вазифалари:

  1. Талабаларни врачлик техникаси ёки текшириш усулларига ўргатиш;

  2. Турли текшириш усуллари ёрдамида олинган симптом ва синдромларни ўрганиш – семиотика;

  3. Кузатув маълумотлари асосида ташхисий хулосалар тузиш – ташхис усули;

  4. Ички касалликлар хусусий масалаларини – уларнинг классик ва типик вариантларида нозологик шаклларини ўрганиш.




Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling