Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Перкуссия беморларни кўрикдан ўтказиш усули сифатида


Download 1.2 Mb.
bet49/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

5.1. Перкуссия беморларни кўрикдан ўтказиш усули сифатида
Перкуссия-муайян аьзонинг перкутор куч натижасида тебраниши бўлиб, уларнинг физик характеристикаси (товуш тебранишлари давомийлиги, улар частотаси, амплитудаси) аьзонинг зичлиги, эластиклиги ва хавониш мавжудлигига боғлиқ.
Бу усул Гиппократ давридаек қўлланилган. Фақатгина 1761 й веналик врач Леопольд Аунбруггер клиник тадқиқот учун ушбу усулга эьтибор килди ва лотин тилида трактат езди:"novum ex percussions thoracica humani ut signo abstrusos interni pectoris morbos detendi" (кўкрак қафасига уриб кўриш асосида яширин кўкрак касалликларини аниқлаш имконини берувчи кашфиётдир). Кейинчалик перкутор услуб ривожига Карвизар, Винтрих, Шкода, Саполович, Уден, Чаруховскийлар хисса қўшган.


5.2.Перкуссиянинг физик асосланиши
Перкуссия асосида физик ходисалар етади. Маьлумки предметга уриб кўриш натижасида у мувозанатини йўқотиши натижасида тебраниш вужудга келади, улар эса муайян амплитуда, частота ва давомийликка эга товуш тўлқинлари сифатида руйхатга олинади.
Перкуссия давомида аьзолар ва тўқималарда турли хил товушлар чикади. Хаво мавжуд булган аьзолар (ўпка, ошкозон-ичак тракти, халкум, огзи бўшлиғи) баланд товуш чикаради. Хаво мажуд булмаган аьзолар (юрак, жигар, талок, мушак, тери ег кавати, тери) паст товушга эга . Физикадан маьлумки, баланд ёки паст товуш тебранишининг амплитудасига боғлиқ. Яьни, товуш тебранишлари амплитудаси канча баланд бўлса, шунчалик товуш баланд бўлади. Товуш тебраниши амплитудасининг баландлиги перкутирланувчи аьзонинг тебраниш харакатларини вужудга келтириш кобилиятига, хамда перкутор уриш кучига боғлиқ. Шундан кучли (чуқур), паст кучсиз (устки) перкуссия фарқланади.
Товуш кучидан ташкари товуш давомийлигини фарқлаш зарур.Баьзи холларда перкуссия давомида товуш давомий, бошқа холларда қисқа бўлади. Перкутор товуш давомийлиги қуйидаги шартларга боғлиқ:
1. Перкуссия бошқа вужудга келган товуш тебраниши амплитудасига;
2. Перкутрланувчи аьзо зичлиги ва босимга, яъни товуш қанча баланд бўлса, шунча давомий бўлади.
Перкутор товушнинг кучи ва давомийлигидан ташкари унинг баландалиги аниқланади. Баландлик муайян давр мобайнида тебраниш со и и га боғлиқ. Шy давр ичида тебранишлар микдори канча куп бўлса, товуш шунчалик баланд бўлади ва аксинча.
Ўпка ва бошқа ет таначалар перкуссиясида акустик ходисаларни ўрганувчи экспериментал маьлумотларга кура шу аниқландики, тон баландлиги таначалар зичлиги га тўғри пропорционал ва перкутор товушга карши пропорционал.
Зич танача кичик амплитудали тебраниши бўғиқ, лёкин секундига куп микдорда товуш беради. Ba аксинча, кичик зич ли аьзо баланд перкутор товуш беради, товуш тебраниши амплитудаси баланд, лёкин секундига кам микдорда паст товуш беради.
Товушнинг 3 жихати-кучи, давомийлиги ва баландлигини эьтиборга олиб, улар бир-бирлари билан узаро алокага киришишини эьтиборга олиш зарур.Ўпкада канчалик хаво куп бўлса, перкутор товуш шунчалик баланд, давомий ва бўғиқ бўлади. Ўпкада хаво камроқ бўлса, у зич бўлиб, перкутор товуш паст, қисқа ва жарангдор бўлади.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling