Тошкент вилоят прокуратураси янги конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ҳАҚида қИСҚа маълумот нурафшон -2023


Download 211.89 Kb.
bet12/18
Sana10.04.2023
Hajmi211.89 Kb.
#1348760
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
3. Мазмуни ва моҳияти

Сенат аъзолари сони 100 нафардан 65 нафаргача оптималлаштирилиб, улар 14 та ҳудуддан тенг миқдорда 4 нафардан Жўқорги Кенгес ва маҳаллий Кенгашлар мажлисларида депутатлар орасидан сайланади, Сенатнинг 9 та аъзоси бевосита Президент томонидан тайинланади.

Дунёдаги 83 та икки палатали парламентларнинг юқори палаталари аъзоларининг сони 29 та давлатда – 49 тагача, 31 та давлатда – 50 тадан 99 тагача, 23 та давлатда – 100 нафар ва ундан кўп. Қўшни Қозоғистон Сенатида 50 нафар аъзо, Тожикистонда
33 нафар, Беларусда64 нафар этиб белгиланган. Юқори палатанинг давлат раҳбари томонидан тайинланадиган аъзолари сони: Италияда5 нафар, Беларусь, Тожикистонда 8 нафар, Қозоғистонда10 нафар, Ирландияда11 нафар, Ҳиндистонда12 нафар.


  • Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколати сифатида мустаҳкамланмоқда (94 ва 118-моддалар).

Шунга ўхшаш тартиб Германия, Чехия, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа давлатларда ҳам мавжуд.

  • Сенатнинг назорат ваколатлари унинг айрим шаклларини (Давлат бюджети ижросини назорат қилиш; Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш; Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш ва б.) чиқариб ташлаган ҳолда Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгилаш орқали оптималлаштирилмоқда (95-модда).

  • Сенатнинг ваколатлари, шу жумладан унга Президентнинг бир қатор ваколатларини ўтказиш, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини мувофиқлаштиришдаги ролини кучайтириш ҳисобига кенгайтирилмоқда, хусусан:

– Президент тақдимига биноан Судьялар олий кенгаши таркибини, шунингдек республика коррупцияга қарши курашиш бўйича органининг
ва республика монополияга қарши органининг раҳбарларини сайлаш (95-модда);
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш (95-модда) ва бошқалар.
Бунда, ўз ваколатлари муддатидан олдин тугатилиши (тарқатиб юборилиши) натижасида Қонунчилик палатасининг таркиби вақтинча мавжуд бўлмаган даврда Сенат парламентнинг қонунларни қабул қилиш функциясини (Конституция ва конституциявий қонунлар бундан мустасно) амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмоқда (95-модда).

Download 211.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling