Toshkent viloyati Parkent tumani 31-umumiy o’rta ta’lim maktabida 5-20 may kunlari


Download 136.32 Kb.
bet4/5
Sana19.06.2023
Hajmi136.32 Kb.
#1624612
1   2   3   4   5
Bog'liq
aprel aksiya (1)

3-машқ.“Кириш суҳбати” Мақсад: ушбу машғулотнинг асосий мақсадларини аниқлаш, ўзига нисбатан баҳо атамасини англаш. Ўтказиш вақти: 15 дақиқа.
Бошловчи: бугунги кунда олдингизда турган асосий вазифа: ўзингизга нисбатан бўлган баҳоингизни тўлиқ англашингиз. Ўзига нисбатан баҳонинг 3та босқичи мавжуд:
• ўзига реал баҳо;
• ўзига нисбатан юқори баҳо;
• ўзига нисбатан паст баҳо. Бу босқичлар айтилгандан сўнг иштирокчилар уларни қандай тушунишларини айтиб берадилар. Сўнг иштирокчилар қуйидаги саволларга жавоб берадилар:
• Нима деб ўйлайсиз, сиз яхши одаммисиз?
• Нима учун бундай деб ўйлайсиз? Буни қаердан билдингиз?
• Ўзингизга нисбатан баҳоингиз нимага боғлиқ?
Жавоб вариантлари:
1) ўзимни билишим бўйича.
2) атрофдагиларнинг фикри асосида.
3) аҳамиятли одамларнинг фикрига кўра.
4) ўзимга нисбатан ишончим асосида.
Бошловчи: одам ўзини реал баҳолаши яхшилигини биламиз. Агар одам ўзига нисбатан паст баҳода бўлса, имкониятларини билмаса у ҳолда атрофдагилар унга қандай муносабатда бўлишади?
Жавоблар
4-машқ. “Суҳбат” (давоми)
Мақсад: ўзига нисбатан баҳо тушунчаси билан танишишни давом эттириш. Ўтказиш вақти: 10 дақиқа. Бошловчи: айтингчи ўзига нисбатан ҳаддан зиёд юқори баҳо берадиганларга атрофдагилар қандай муносабатда бўлишади?
Жавоблар... Бошловчи: демак ўзига нисбатан тўғри баҳо қанчалик аҳамиятли эканини тушундик. Айтингчи ўзингизни яхши биласизми? Ўзингизга нисабатан тўғри баҳодамисиз?
Жавоблар... Бошловчи: гуруҳда кимлардадир иккиланишлар юзага келиши мумкин. Буни гуруҳдошларингиз билан муносабатингиз асосида билиш мумкин. Биз “Менинг тенгдошларим билан муносабатим” тести асосида буни ўрганамиз.
5-машқ. “Жонли анкета” машқи
Мақсад: иштирокчиларнинг ҳиссий ҳолатини кўрсатиш. Вақт: 10 дақиқа. Жараён: Давранинг барча иштирокчилари қуйидаги саволларга жавоб беришади: 1. Ушбу дарсда сиз учун кутилмаган нарса бўлдими? 2. Сизга нима ёқди? 3. Нима ёқмади?



Download 136.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling