атрофига ғоятда маҳкам ҳисор би н о қилди. Олтун сиккасида
бир тарафнда М уҳаммадраҳим Б аҳодирхон (ва муҳрида шеър):
Му^аммадраҳим олдида тобса жой,
Умар тобеъ ўлмасму, Ҳайдар мутиъ.
иборасила мунаққаш эди. Бу иборатдин иш орат ўшал вақт-
да Б ухорода амир Ҳайдар ва Ф арғонада У м архон ҳукмронлиғ
маснадида эдилар.
Андин кейин ўғли О ллоздулихон Бухоро тавобъотидин Ғиж-
дувонғача келиб, ғорат ва торож қилиб, кўп халқни асир қилиб
олиб кетди. Хивақнинг бир тарафида Рафник номли боғи бена-
зир бино фиши. Ва андин бошқа иморати олий, таҳтоний, фавқо-
ний ва анвои ашжор ва гулзорлар бино қилди. Охири «кулли
шайъун ҳолик» [Барча нарса ҳалокатга маҳкум] мазмунича,
1258-нчи ҳижрий, шаввол ойида/1842 ноябрь-октябрь Хивақ шаҳ-
рнда вафот қилди.
Андин кейин ўғли Раҳимҳулихон отасидан кейин Хоразм мам-
лакатига ҳукмрон бўлуб, уч йил ҳукмронлик қилиб, 1261-нчи /
184S санаи ҳижрийда вафот қилди. Отасининг асрида Б обож он
тура
демак ила номзад бўлуб, халқ орасида жавру зулм қилмак
билан машғул эди.
Андин кейин биродари М уҳаммадаминхон Х оразм га хон
бўлди. Бу М уҳаммадаминхон Урганж хонларининг зубда[си] ва
аҳли байтининг умдаси эди. Таъмири билод, исло^и умури мулк
ва ҳусни тадбиру сиёсиёт ила мамлакатни обод айлади. М ино-
раи мутаадада ва масожида карима ва мадориси ^асаналар бино
қилди.
Э рон ш оҳи тарафидин келган элчи мирзо Ризоқулихон Ш е
розий Л олабош сафоратномасида айтадур: «Хива шахрида банг
ва чаре амсоли ва ҳабубот ва м аожину мукаййафот ф аровон ва
истеъмолида ҳеч кимга айб этмак ва мамониат қилмоқ асло
Do'stlaringiz bilan baham: |