Трансфузиология мутахассислиги бўйича саволлар рўйхати


Download 93.54 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi93.54 Kb.
#1606673
Bog'liq
117. Трансфузиология ўзб


Трансфузиология мутахассислиги бўйича саволлар рўйхати



  1. Республика қон хизмати фаолияти қандай меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган.

  2. Кимлар донор бўла олади. Донорлик таснифи.

  3. Донорларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятилари.

  4. Донорга бериладиган имтиёзлар.

  5. Донорларни танлаш ва тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби.

  6. Қон хизмати фаолиятида ҳисобга олиш ва ҳисобот шакллари.

  7. Турли хил қон топширишлар (донация) ўртасидаги оралиқлар.

  8. Донор қонини лаборатор текширувига қўйиладиган талаблар.

  9. Плазма топширувчи донорларни тиббий кўрикдан ўтказишга қўйиладиган талаблар.

  10. Тромбоцит топширувчи донорларни тиббий кўрикдан ўтказишга қўйиладиган талаблар.

  11. Қон ва унинг таркибий қисмларини (донорлигига) топшириш учун мутлақ ва нисбий қарши кўрсатмалар.

  12. Қон таркибий қисмларини ва маҳсулотларини қуйиш мақсадлари ва вазифалари.

  13. Донорларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш.

  14. Айланма қонда тромбоцитлар тўлишининг ўртача давомийлиги қанча.

  15. Донорга қандай унвон берилади ва ким томонидан тасдиқланади.

  16. Қон таркибий қисмлари ва маҳсулотларини қуйиш заруриятини ҳал қилиш учун асосий талаблар.

  17. Қон қуйишдан олдин қон таркибий қисмларига талаблар.

  18. Қон қуйиш техникаси,қон қуйишни қайд этиш учун хужжатлар рўйхати.

  19. Трансфузион хайъат вазифалари.

  20. Қон таркибий қисмларини қуйиш самарадорлик мезонлари.

  21. Эритроцит сақловчи қандай қон таркибий қисмларини биласиз.

  22. Эритроцит сақловчи қон таркибий қисмларини қуйиш учун кўрсатмалар.

  23. Эритроцит сақловчи қон таркибий қисмларини қуйишнинг (трансфузиясининг) самарадорлик мезонлари.

  24. Гемостаз тизимининг қандай плазма корректорларини биласиз ?

  25. Қоннинг плазма корректорларини қуйилишига кўрсатмалар.

  26. Қоннинг плазма корректорларини қуйилишининг самарадорлик мезонлари.

  27. Қон таркибий қисмларини аутодонорлиги.

  28. Аутодонорликка кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.

  29. Қандай муолажалар тромбоцитлар концентратини бактериал контаминация эҳтимолини пасайтиради.

  30. Тромбоцит сақловчи қон компонентларини қуйишга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.

  31. Тромбоцит сақловчи қон компонентларининг (трансфузия) қуйиш самарадорлик мезонлари.

  32. Қон таркибий қисмларини қуйиш техникаси.

  33. Қон таркибий қисмларининг қуйиш учун яроқлиги мезонлари.

  34. Қон таркибий қисмларини қуйиш вақтида тиббий ҳаракатлар алгоритми.

  35. АВО тизимига мувофиқ индивидуал мослик учун тестларни ўтказиш техникаси.

  36. Резус тизимига мувофиқ индивидуал мослик учун тестларни ўтказиш техникаси.

  37. Қон топширгандан сўнг қанча вақт мобайнида плазма музлатилиши керак. Плазмада қандай қон ивиш факторлари бор.

  38. Қандай қон маҳсулотларини биласиз,уларнинг хусусиятлари.

  39. Альбуминни қўллаш бўйича кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.

  40. Иммуноглобулинларни қўллаш бўйича кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.

  41. Трансфузиядан кейинги реакциялар ва асоратлар, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари.

  42. Трансфузиядан кейинги реакциялар ва асоратларнинг асосий турлари.

  43. АВО тизимига кўра қандай қон гуруҳларини биласиз? қон гуруҳларини аниқлаш усуллари.

  44. Резус тизимига кўра қандай қон гуруҳларини биласиз? қон гуруҳларини аниқлаш усуллари.

  45. Қон гуруҳини аниқлашдаги хатолар.

  46. АВО системаси бўйича қон гуруҳини аниқлаш.

  47. Стандарт эритроцитларни ва стандарт зардобларни тайёрлаш (ишлаб чиқариш) уларнинг қўллаш мақсади.

  48. Қандай қон билан юқадиган инфекцияларни биласиз, уларнинг юқиш йуллари.

  49. Қон билан юқадиган инфекцияларни лоборатор текширув усуллари.

  50. Сиз қандай қон таркибий қисмларини биласиз, қон таркибий қисмларининг характеристикаси. Донор қони таркибий қисмларини тайёрлашга қўйиладиган талаблар.

  51. Қон таркибий қисмларининг сифатига таъсир қилувчи омиллар.

  52. Қон ва унинг таркибий қисмларини тайёрлаш, сақлаш ва ташишда ҳавфсизликни таъминлаш.

  53. Қон таркибий қисмларини ишлаб чикариш учун сифат стандартлари.

  54. Янги музлатилган плазма қуйиш учун кўрсатмалар.

  55. Криопрецепитат тайёрлаш, ишлаб чикариш сифатини назорат қилиш. Тиббий амалиётда қўлланиши.

  56. Плазмаферез.Донорларда плазмаферез ўтказиш усуллари, плазмаферез орқали қон таркибий қисмларини тайёрлашнинг мақсадга мувофиқлиги.

  57. Даволовчи (тиббий) плазмаферез, уни тиббиёт амалиётида қўллаш.

  58. HLA типирование ва уни тиббиёт амалиётида аҳамияти.

  59. ОИВ/ОИТС инфекцияси. Қон қуйиш билан боғлиқ юқиш хавфи.

  60. Қон қуйиш учун маъсул бўлган шифокорнинг вазифаларини санаб ўтинг.

  61. Қон маҳсулотлари,уларнинг хусусиятлари ва тиббий амалиётда фойдаланиш тамойиллари.

  62. Моноклонол зардоблар ёрдамида қон гуруҳини аниқлаш.

  63. Трансфузион гемокоррекция тушунчаси,турлари, гемостазга таъсири.

  64. Гемотрансфузия унинг таърифи. Аллоген ва аутоген гемотрансфузиялар.

  65. АВО ва резус тизимларига мос келмайдиган қон таркибий қисмларини қуйиш оқибатлари.

  66. Қон топширишда қандай асоратлар бўлиши мумкин.

  67. СОМ (СОП) нима ва у қандай бўлимлардан иборат.

  68. Экспресс усул билан Резус омилини аниқлаш.

  69. Қон ва унинг таркибий қисмларини қуйилишининг асосий тамойиллари .

  70. Тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган антитаначалар орасидаги фарқ.

  71. Резусга қарши иммуноглобулин қандай ҳолатларда қўлланилади.

  72. Стафилококка қарши иммуноглобулин қандай ҳолатларда қўлланилади.

  73. Қон ўрнини босадиган моддалар, фукционал хусусиятлари, таснифи ва терапевтик даволаш таъсири.

  74. Донорлик қонини текшириш учун мажбурий тестлар.

  75. Бактериал ифлосланиш сабаблари ва олдини олиш чоралар.

  76. Қон ва унинг таркибий қисмларининг нуқсонлари сабаби ва уларни йуқ қилиш механизми.

  77. Тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган резус антитаначаларини қон қуйишдан кейинги асоратлари, диогностикаси учун ахамияти.

  78. Кумбс синамаси қайси мақсадда амалга оширилади.

  79. Нима учун дастлабки текширув пайтида қон гуруҳини аниқлаш керак.

  80. Эритроцитлар совитгичдан олингандан кейин қандай вақт оралиғида қуйилиши керак.

  81. Эркаклар ва аёллар гемоглобинни қайси даражасида қон топширишга рухсат берилиши мумкин.

  82. Эритроцитлар массасига клиник самарадорлигини ошириш учун уларга нима киритиш керак.

  83. Қон ва унинг таркибий қисмларини топширишни минимал оралиғи қанча.

  84. Гемоглобинда қанча темир элементи бор.

  85. Қон топширгандан сўнг қанча вақт ўтгач тромбоконцентрат топшириш мумкин.

  86. Спиртли ичимликлар қабул қилингандан сўнг ,қанча вақт ўтгач қон топшириш мумкин.

  87. Безгак тарқаган мамлакатга бориб келган турист қачон қон топширишга рухсат берилади.

  88. Гепатит В га қарши эмлашдан қанча вақт ўтгач тромбоконцентрат топшириш мумкин.

  89. АВО фенотинини аниқлашда хатоликни энг кенг тарқалган сабаби нима.

  90. А қон гуруҳи бўлган одамлар орасида А1 кичик гуруҳининг улуши қандай.

  91. Қанча миқдордаги она қони ҳомила гемолитик касаллигига олиб келиши мумкин.

  92. Антирезус иммуноглобулинни қандай вазиятда ва қачон қўллаш мумкин.

  93. Экстрааглютининлар қайси қон гуруҳида учрайди.

  94. Тўғридан-тўғри антиглобулин синама қандай мақсадда қўлланилади.

  95. А қон гуруҳи рецепентга В гуруҳли эритроцитлар қуйиб қўйилган, бундай беморга нима берилиши мумкин.

  96. Рецепентда панаглюцинация холати кузатилса, қон таркибий қисмларини қуйиш масаласи қандай хал қилинади.

  97. Қон гуруҳини кесишув усули орқали аниқлаганда А ва В антигенлари, шунингдек анти А ва анти В аниқланмаса эритроцитар масса қуйиш мумкинми.

  98. Юқтиришдан сўнг ОИВ га ижобий маркерларни пайдо бўлиш кетма-кетлиги қандай.

  99. Қандай қон компонентларини биласиз.

  100. Бир неча дозадаги қон таркибий қисмларини қуйиш учун битта трасфузион системадан фойдаланиш мумкинми.

  101. Тромбоконцентрат тайёрлашни технологияси.

  102. Циркуляр қонда тромбоцитларнинг ўртача яшаш давомийлиги.

  103. Қон компонентлари карантини, тушунчаси,фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги.

  104. Плазма тайёрлаш усуллари. Фракцион плазма нима?

  105. “Қон хужайралари донорлиги” тушунчасига изоҳ беринг.

  106. Касбий жароҳатлар қон хизматида.

  107. Янги музлатилган плазма қуйишга қуйиладиган талаблар.

  108. Тромбоконцентрат қуйишга қандай талаблар қуйилади.

  109. Эритроцитар масса қуйишга қуйиладиган талаблар.

  110. ДПМ ларида “трансфузион терапия” ташкил қилиш.

  111. Эритроцитар масса қуйишга кўрсатма қоидалари.

  112. Тромбоцитар масса қуйишга кўрсатма қоидалари.

  113. Янги музлатилган плазма қуйишга кўрсатма қоидалари.

  114. Қон таркибий қисмлари қуйилгандан кейин бемор аҳволини кузатиш учун клиник кўрсатмалар.

  115. Қон таркибий қисмларини қуйиш учун мулжалланган иш жойи ускуналари.

  116. Д(-)манфийреципиентларга RhD-(+) эритроцитлар қулланилишининг алгоритми.

  117. Циркуляр қонда тромбоцитларнинг ўртача яшаш давомийлиги.

  118. Антирезус иммуноглобулини қандай вазиятларда қўлланилади.

  119. Стафилококка қарши иммуноглобулини қандай вазиятларда қўлланилади.

  120. 1 гр гемоглобинда қанча Fe элемент сақланади.

  121. Амалиётда қанча доза(бирлик) аферез тромбоцитларни бирлаштиришга рухсат берилади.

  122. Қонни центрафуга қилишнинг қайси босқичидаги тромбоцитларни ажратиш энг самарали ҳисобланади.

  123. Тромбоцитлар концентрати қандай мақсадда қулланилади.

  124. Қон ивишнинг қайси факторлари тез парчаланиб кетади.(куп турмайди).

  125. Қон йўқотиш қандай ҳажмда бўлганда-қон қуйиш тавсия қилинади.

  126. Қон қуйишга мутлоқ қарши кўрсатмалар.

  127. Қон таркибий қисмларини қуйишдан кенг фойдаланиш нималарини истисно қилади.

  128. Жарроҳлик усулидаги туғруқда аутотрансфузия қандай амалга оширилади.

  129. Гомосексуал билан алоқа бўлган бўлса, қон топширса бўладими?

  130. Томир ичига гиёҳванд модда қабул қилувчи инсон билан алоқа бўлган бўлса, қон топширса бўладими?

  131. Донорларнинг плазма намуналарини сақлаш (архивлаш)нима учун керак?

  132. Қулоқ юмшоқ жойидан гемоглобин миқдорини аниқласа бўладими.

  133. Донорликка қайта тикланиш-қайси буйруқ асосида ва қайси текширувлардан сўнг рухсат берилади.

  134. Қон топширишнинг ёшга нисбатан юқори чегараси.

  135. Қон ва унинг компонентларини топшириш оролиғидаги энг кам интервал қандай?

  136. Тромбоконцентрат топширувчи донор сайёр гуруҳга беғараз қон топширди. Қанча вақтдан кейин у тромбоцитоферезга келиши мумкин.

  137. Мунтазам қон топширишнинг ҳавфи қандай?

  138. Барча 4 та АВО қон гуруҳига эга фарзандларни дунёга келтириш учун ота-оналарда АВО фенотиплари қандай бўлиши керак.

  139. Қандай белги қон гуруҳини аниқлайди.

  140. Rh D- аёлнинг ҳомиласида ҳомиладорликнинг қайси ҳафтасида эритроцитларда Rh D антигенлари пайдо бўлади.

  141. Ҳомиладор Rh D- манфий аёлга антирезус иммунолобулин қачон қўллаш керак.

  142. Қон қуйилгандан кейин реципиент ва донор қони қанча вақт сақланиши керак.

  143. Қон топшириштўғрисидаги қонунга қандай ўзгартиришлар киритилди.(моддаларни кўрсатинг).

  144. Вирусни иннактивация қилиш нима?

  145. Қон қуйишда қандай хатолар бўлиши мумкин?

  146. Трансфузиядан кейинги реакциялар ва асоратларнинг таснифи.

  147. Трансфузиядан кейинги асоратлар келиб чиққишида шифокорнинг харакат алгаритми.

  148. Қон нуқсонининг қандай турларини биласиз ?.

  149. Қоннинг қайси таркибий қисми лейкоцити йуқ деб аталади.

  150. Қон компонентлари ва махсулотлари орасидаги фарқ, тиббий амалиётда қон махсулотидан фойдаланиш.

Download 93.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling