Транспортнинг юқори юкламаси
Download 40.43 Kb.
|
1. savolni javobi
1. Йўлнинг равонлиги йўл юзасининг таснифи бўлиб, норавонлик ёки ҳақиқий юзанинг лойиҳадаги юзадан оғиши билан аниқланади. Бу оғиш автомобил ўтаётганда унинг ғилдираклари ва кузови тебранишдан ҳосил бўлади. Бўйлама ва кўндаланг равонликларга ажратилади. Қопламада норавонлик ҳосил бўлишига асосий сабаблар қуйидагилардан иборат: -транспортнинг юқори юкламаси; -йўл тўшамаси етарлича мустаҳкам эмаслиги ва силжишининг чидамсизлиги; -сифатсиз материалларнинг қўлланиши; -қурилишда қоплама равонлиги талабларининг бузилиши ва йўл пойи ҳамда йўл тўшамасини қуриш ишларининг сифати ёмонлиги; -сувни четлатиш таъминланмаганлиги ва кўпчиш ҳосил бўлиши; -иқлим омилларининг таъсири; -қопламанинг ейилиши; -қопламанинг деформатсияланиши ва бузилиши ва бу нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилмаганлиги. Қопламанинг норавонлиги қуйидагиларга сезиларли таъсир кўрсатади: -ҳаракат тезлигига; -автомобилларнинг иш унумдорлигига; -ташиш таннархи ва ҳаракат хавфсизлигига. Автомобилларнинг тебраниш таъсирига кўра, норавонликни учта гуруҳга ажратиш мумкин: макроноравонлик, микроноравонлик ва ғадир-будурлик. Макроноравонликлар тўлқинлари узунлиги 5 м ва ўзгаришларга қарамай якуний натижалар (иш унумдорлиги, йўлнинг ўтказиш ва тишлашиш қобилиятига, ташиш таннархига, ҳаракатни қулайлик ва хавфсизлигига) ҳар қандай иқлим шароитида таъсир этиши мумкин. Микроноравонликлар юзанинг микропрофилини юзага келтириб, 10 см дан 50 м гача узунликдаги норавонликлардан ташкил топади. Бу норавонликлар автомобилга сезиларли тебранишларни ҳосил қилади. Ғадир-будурлик 10 см гача узунликдаги тўлқинли норавонликлардан иборат бўлиб, автомобилга паст частотали тебранишларни ҳосил қилмайди, чунки уларнинг таъсирини шиналар ютиб юборади. Шунинг учун равонликни таҳлил қилишда ғадир-будурлик ҳисобга олинмайди. Норавонликлар қоплама юзаси микропрофилига таалуқли бўлиб, улар чуқурчалар, дўнгликлар, ботиқлар, силжишлар, тўлқинлар, ёриқлар ва бошқа кўринишларда бўлади. Бу норавонликларнинг аксарияти қурилиш босқичидаёқ пайдо бўлади. Йўлларнинг эксплуататсияси давомида норавонликлар сони ва ўлчамлари остида олий тоифали йўлларнинг асфалтбетон ва цементбетон қопламаларида норавонликлар баландлиги ёки чуқурлиги 20 мм га етиши мумкин. Чақиқ тошли ва шағалли боғловчи материаллар билан ишлов берилган қопламаларда -40 мм гача етиши мумкин. Ҳар бир қопламага муайян турдаги норавонликлар хосдир. Битуммоминирал қоришмали ва асфалтбетон қопламаларига хос норавонликлар уваланиш, чуқурчалар, тўлқинсимон ишлар ҳисобланади. Цементобетон қопламаларга ғадир-будир, туташган жойларини бузилиши. Чақиқ тошли, шағалли минераллар билан мустаҳкамланган қопламаларга тўлқинсимонлик, чуқурчалар, чўкишлар ва излар. Йўл қопламалари равонлигига қўйилган талабларни ишлаб чиқишда автомобиллар ҳисобий тезликда рухсат этилган тебранишлар ампелетутаси ва тезланишга асосланади. Тўртта меъзонга асосланади, бу меъзонлар асосида автомобилнинг рухсат этилган у ёки бу тебранишлари баҳоланади: -юришнинг қулайлиги; -ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулайлик; -автомобил кузовида юкларнинг турғунлиги; -автомобилнинг рессори ва бошқа қисмларини ишончли ва узоқ муддат ишлашига. Асосий меъзон ҳайдовчи ва йўловчиларни қулайликлар билан таъминланиши ҳисобланади. Download 40.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling