Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


Тренер ва унга қўйиладиган талаблар


Download 0.58 Mb.
bet27/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

Тренер ва унга қўйиладиган талаблар.

Тренернинг машғулотни қандай олиб бориши, яъни ннг тренерлик маҳоратидан ташқари унинг ўзи ҳам иштирокчиларга жуда катта таъсир кўрсатадики, бунда асосан икки нарсага эътибор қаратилади:



  1. Тренернинг кийиниши (имиджи).

  2. Тренернинг ҳатти-ҳаракатлари, қилиқлари, одатлари.



Кийим танлаш муаммоси
Худдики театр гардеробдан бошлангани каби тренингни бошланиши ҳам тренернинг ташқи кўриниши, кийиниши билан боғлиқдир. Буни қандай тушуниш мумкин?
Тренернинг кийиниши гуруҳда у ҳақдаги дастлабки тасаввурнинг ижобий ёки салбий бўлишига, гуруҳ уни қабул қилиши ёки қабул қилмаслигига олиб келиши мумкинки, бу ҳолат тренинг жараёнига ҳам ўз таъсирини албатта кўрсатиши табиий.
Имидж – бу атрофдагилар сизни қандай қабул қилиши, қандай кўра олишидир. Шу ўринда бир мисол келтириб ўтамизки, тренернинг кийиниши қанчалик муҳим эканлигини бу мисолдан кейин осонгина тушуниб олиш мумкин.
Фараз қилинг қанақадир фирма ёки давлат муассасига ишга таклифни ўқиган икки киши ўша жойга борди. Уларнинг бири – костюм-шимларда, оқ кўйлак, галстук, қўлида портфел билан келса, иккинчиси эгнида футболка, оёғида крассовка, орқасига рюкзак особ олган бўлса, албатта биринчи одам кишида ҳақиқий мутахассис таасуротини беради, ваҳоланки, у тажриба юзасидан, маълумот юзасидан иккинчи одамдан кўра пастроқ бўлиши мумкин. Лекин уларнинг кийиниши, ташқи кўриниши, имиджи кишида қарама-қарши тасаввурларни уйғотади. Шундан келиб чиққан ҳолда тренернинг кийиниши ҳам ўзига хос ва вазиятга мос бўлиши талаб этилади.
Аввало тренинг қанақа гуруҳ учун мўлжалланганлигини эътиборга олиш зарур. Лекин имкон даражасида тренингга ишчи формада келиш лозим. Бу кийим аввало минталитет хусусиятларига мос келиши, шунингдек тренернинг ўзи учун ҳам қулай, ҳаракатланишга мос бўлиши лозим.
Тренернинг безаклари ҳақида ҳам тўхталиш лозимки, тренер учун ҳаддан ортиқ безаклар билан безаниш мақсадга мувофиқ эмас.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling