Трэт кафедраси доцентлари: Х. С. Соатов, Б. Н
Download 0.68 Mb.
|
Kurs ishi Rixsiboyev
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.11. DVB-Т тизими кўрсатгичлари
TG ҳимоя интервали
Tu фойдали символ интервали Τs символи даври Расм 15. Структура сигнала OFDM на интервале передачи одного символа OFDM Τs давомийликка эга ҳар бир символ 2k режимида 1705 та ташувчиларни ва 8k режимида 6817 та ташувчиларни модуляциялаш орқали ҳосил қилинади. Τs интервали иккита компонентлардан: TU интервали, узатгичнинг кириш маълумотларини узатилувчи интервал, яъни фойдали маълумотлар (TU интервали “фойдали” дейилади) ҳамда ҳимоя интервали TG дан ташкил топган. Ҳимоя интервали фойдали интервал бир қисми нусхаси ёки циклик такрори ҳисобланиб, у фойдали интервалдан олдин киритилади (расм 15.). OFDM кадридаги маълумотларга қўшимча равишда таянч сигналлари узатилади. Ушбу сигналларнинг структураси ҳамда узатиш параметрлари маълумотлари қабул қилгичга маълумдир. Таянч сигналлари “пилот-сигналлари” деб аталади ва улар псевдотасодифий кетма-кетликларнинг ташувчиларини модуляцияси натижасида ҳосил бўлади. Пилот сигналлар энг аввало синхронизация учун фойдаланилади. Улар ОFDM сигналининг частота ва вақт спектри бўйлаб тақсимланган, уларнинг амплитудаси ва фазаси қабул қилгичга маълум, шунинг учун ҳам улардан узатиш канали характеристикаларини олишда ҳам фойдаланиш мумкин. Узатиш параметрлари сигналлари қабул қилгичга тизимнинг каналли кодлаш ва модуляция параметрлари хабарини етказиш учун қўлланилади. Булар: каналли кодлаш ва модуляция усули - иерархияли ёки ноиерархияли, модуляция параметри, ҳимоя интервали катталиги, ички кодлаш тезлиги, узатиш режими - 2k ва 8k, суперкадрдаги кадр рақами параметрларидир. Қабул қилгичда бу маълумотлар тезкор созлашлар учун қўлланилиши мумкин. Параметрлар сигналлари 68 та кетма-кет OFDM символларида узатилади ва ОFDM кадрини ҳосил қилади. Ҳар бир OFDM символ узатиш параметрлари сигналларига тегишли битта битни ташийди. Битта OFDM кадрига тўғри келувчи маълумотлар блоки 68 битдан иборат. Уларнинг вазифаси қуйидагича белгиланади: – 1 бит – инициализация; – 16 бит – синхронизация; – 37 бит – сигналли маълумот; – 14 бит – алоқа каналида ҳосил бўладиган хатоликларни аниқловчи ва кузатувчи текширув битлари. 4.11. DVB-Т тизими кўрсатгичлари DVB-T тизими таъминлайдиган тезликни аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: , бу ерда Rs –N/Ts га тенг маълумот символлари частотаси; N – ташувчилар сони. Амалиётда 6817 та ташувчидан фойдаланилади, қолган ташувчилар бошқа маълумотлар учун (ёрдамчи) фойдаланилади; Tu – фойдали интервал давомийлиги 896 мкс га тенг; b – битта ташувчи ёрдамида битта символда узатилаётган битлар сони QPSK; QAM – 16; QAM – 32 модуляция учун b = 7; – йиғилишли (свёртка) кодлаш тезлиги. Бизнинг ҳолат учун = 1/2. Ҳисоблагич 2 битга қанча маълумот тўғри келишини кўрсатади (яъни 1 бит текширув бити); CRs – Рид – Соломон ташқи кодлаш тезлиги. Стандарт маълумотлар пакети 188 байт ва унга 16 та текширувчи байтлар қўшилиши ҳисобига CRs = 188/204 га тенг бўлади; Ts – маълумот символи даври, 1120 мс; Tu/Ts – фойдали интервал даврининг умумий символ интервали даврига нисбати. Формулага барча маълумотларни киритиб, тизимни узатиш тезлигини ҳисоблаймиз: = = 15,8 Мбит/ с Ушбу ҳолатда DVB-T тизими маълумотлар узатиш тезлиги рақамли оқим тезлигидан катта бўлди. Маълум бир сиқиш коэффицентига эга компрессор қўллаш лозим. Яъни: Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling