Тсз: Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; 2
-модда. Давлат органларининг жамоатчилик назорати соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Download 92.5 Kb.
|
jamoatchilik nazorati
16-модда. Давлат органларининг жамоатчилик назорати соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Давлат органлари: жамоатчилик назорати субъектларидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тўғрисида ва унинг натижалари ҳақида ахборот олишга; жамоатчилик назорати натижаларига кўра тайёрланган якуний ҳужжатларда кўрсатилган таклифлар ва тавсияларга нисбатан асослантирилган эътирозларини жамоатчилик назорати субъектларига юборишга; ўзи амалга ошираётган фаолият устидан жамоатчилик назорати масалаларига доир ахборотни ўз расмий веб-сайтларида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида жойлаштиришга; жамоатчилик назоратини ўтказиш ташаббуси билан чиқишга ҳақли. Олдинги таҳрирга қаранг. Давлат органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. (16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Давлат органлари: Олдинги таҳрирга қаранг. жамоатчилик назорати субъектларига жамоатчилик манфаатига дахлдор бўлган ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда тақдим этиши; ўзига жамоатчилик назорати субъектлари томонидан юборилган мурожаатлар ва сўровларни қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқиши, мурожаатларга ва сўралаётган ахборотга жавоблар тақдим этиши, бундан давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар ёхуд топширилиши жамоат тартибига ва фуқароларнинг ҳаётига таҳдид солиши мумкин бўлган маълумотлар мустасно; (16-модданинг учинчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) жамоатчилик назорати субъектлари томонидан юборилган таклифлар ва тавсияларни, шунингдек якуний ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиши шарт. Олдинги таҳрирга қаранг. Давлат органларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. (16-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Download 92.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling