Туман ҳокими ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/103
Sana28.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1301743
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   103
Bog'liq
58-5-74-Q 21 (1)

e-qaror.gov.uz
58-5-74-Q/21
38
Нурота туман ҳокимининг
2021 йил 18 сентябрдаги
58-5-74-Q/21-сон қарорига
7-илова
Туман ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг функционал
вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги
Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига,
шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ туман ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги
масалалари бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда – туман ҳокимининг ўринбосари)нинг асосий
вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлиги ҳамда энг муҳим
самарадорлик кўрсаткичларини белгилайди.
2. Туман ҳокимининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва
қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгаши қарорларига,
вилоят ва туман ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
3. Туман ҳокимининг ўринбосарининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг
самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар
Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун
Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда халқ депутатлари туман
Кенгаши олдида ҳисобдордир.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари туман ҳокимига бўйсунади.
Туман ҳокими ўринбосининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни
ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош
вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан
мувофиқлаштирилади.
5. Туман ҳокими ўринбосари фаолиятининг натижадорлиги ушбу Низомга иловага мувофиқ энг
муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида белгиланган тартибда баҳоланади.
6. Туман ҳокимининг ўринбосари тегишли тумандаги қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасига оид
ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.
7. Туман ҳокимининг ўринбосари ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари
ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling