Туман ҳокими ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим


-боб. Туман ҳоким ўринбосари фаолиятини ташкил этиш


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/103
Sana28.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1301743
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   103
Bog'liq
58-5-74-Q 21 (1)

4-боб. Туман ҳоким ўринбосари фаолиятини ташкил этиш
15. Туман ҳокимининг ўринбосари ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорлари, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ туман ҳокимининг чораклик ва ярим йиллик иш
режалари асосида ташкил этилади.
Ушбу иш режалар асосида туман ҳокими ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб


e-qaror.gov.uz
58-5-74-Q/21
45
чиқилади ва туман ҳокими томонидан тасдиқланади.
16. Туман ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи туман ҳокимининг тезкор йиғилишларида ҳар
ҳафтада эшитиб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан
туман ҳокими ўринбосарининг ҳисоботлари халқ депутатлари туман Кенгаши мажлисида эшитилади.
17. Туман ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга
эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегишли чораларни кўриш Маҳаллий
ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик
кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ
амалга оширилади.
18. Туман ҳокими ўринбосари фаолиятини таъминлаш тегишли котибият томонидан амалга
оширилади.
Туман ҳокими ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириб бориладиган давлат ва
хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий ва тармоқ бўлинмалари
РЎЙХАТИ
1. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими.
2. Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари ва
энергетика бошқармаси туман бўлими.
3. Нурота давлат ўрмон хўжалиги.
4. Нурота ўрмон-ов хўжалиги.
5. Туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими.
6. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман филиали.
7. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилиш
инспекцияси туман бўлими.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling