Туман ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари ва ёшлар етакчиларига тезислар


Download 64.54 Kb.
bet2/3
Sana19.04.2023
Hajmi64.54 Kb.
#1363497
1   2   3
Bog'liq
Ёшлар етакчиларига (1-ҳафта)

2-мавзу

Ëшларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим
конституциявий вазифаларидан бири бўлади


Конституцияга киритилаётган ўзгариш

XIV боб. Оила, болалар ва ёшлар
78-модда.
(тўртинчи қисм) Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий ва маънавий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Тезислар

Хабарингиз бор, шу кеча–кундузда фуқароларимиз, яъни сиз ва бизнинг ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳимоя қилишга қаратилган конституциявий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Булардан бири, янги таҳрирдаги Конституциямизда давлат ва жамият болаларимиз ва ёшларимизнинг миллий қадриятлар, жумладан ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш бўйича махсус норма киритилмоқда.
Бугунги кунда аҳолимиз 36 млндан ошди. Аҳолимиз 2040 йилга бориб, 50 миллионга етади. Уларнинг ярмидан кўпи ёшлар эканини ҳам ҳисобга олиш керак.
Янги таҳрирдаги Конституцияда 18 миллиондан ортиқ ёшларимиз масалаларига ҳам алоҳида эътибор бердик. Конституцияда ёшлар масалалари бўйича алоҳида боб киритилаётгани ҳам бежиз эмас.
Турли ОАВлар орқали ёшларни ёт фикрларга эргаштириш, умуминсоний қадриятлардан йироқлаштириш каби турли ғоялар шаклланаётгани эшитиб турибмиз. Минг афсуски, ўзимизни фарзандларимиз, ёшларимиз бу каби қарашларга ўралашиб қолаётганлиги албатта энг ачинарли ҳолатлардан биридир. Буларни олдини олиш ва ёшларимизнинг фаровон келажагини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз келажаги ёшларимиз қўлида эканлиги инобатга олиниб, Конституциямизда давлат ва жамият, жумладан айнан сиз ва биз томондан болалар ва ёшларимизда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилиш кафолатланмоқда.
Мазкур олий вазифани амалга ошириш келгусида Ватан равнақига ўз ҳиссасини қўша оладиган авлод шаклланишига хизмат қилади.
Мазкур нормаларни Конституциямизда акс эттирилиши ёшларимизнинг ижтимоий, маънавий ва ахлоқий фаровонлиги ҳамда жисмоний ва руҳий соғлом бўлиб ривожланиши учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратади.
Агар ёшларимизнинг ҳуқуқлари ва уларнинг ривожланиши учун шарт-шароитларни яратиш давлат даражасида ҳимоя қилинишини истасак, албатта, янгиланган Конституцияга овоз беришни тавсия қиламиз.





Download 64.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling