Тупроқ эрозияси ва унга қарши кураш чора- тадбирлари. Тупроқ мухофазаси
Download 403.5 Kb.
|
tupro eroziyasi va unga arshi kurash
Тупроқ қопламининг ҳолати. Эрозия ва дефляция жараёнларининг боришида тупроқ шароитлари, унинг асосий хоссалари, нам ушлаш даражаси ва тупроқнинг гумусли қатлам қалинлиги муҳим аҳамиятга эга (Махсудов, Гафурова, 2012).
Республикамиз худудининг табиий шароитлари ўзгарувчан бўлганлиги сабабли тупроқ ҳам хилма-хилдир. Ҳудудимиз тупроғини қуйидаги тупроқ минтақаларига ажратиш мумкин: Чўл минтақаси тупроқлари Пасттекислик ва дарё воҳаларининг гидроморф тупроқлари ва шўрхоклар Тоғ этаги пролювиал ва тоғ олди бўз тупроқлари Ўрта ва паст тоғ тупроқлари Баланд тоғ минтақаси тупроғи. Тупроқ эрозиясини келтириб чиқарувчи омиллар ва унга қарши тадбирлар. Инсоннинг нотўғри ташкил этилган турли ҳил фаолияти таъсири остида тупроқ қатлами емирилади ва буғланади. Эрозия тупроққа мана шундай таъсир ўтказилишининг ғоят кенг тарқалган ва ҳалокатли оқибатидир. Тупроқни эрозиядан сақлаш мваммоси дунёнинг арид иқлими минтақасида жойлашган кўпгина мамлакатлар учун, шу жумладан Ўзбекистон ҳудуди учун ҳам долзарб мваммодир. Чунончи, республикада эрозияга учраган ер майдонлари 1772,3 минг гектарни ёки ҳайдаладиган ерлар умумий майдонининг 40% ташкил этади. Шулардан 721,9 минг гектари ирригация эрозиясига /Х.М.Махсудов, 1989/, салкам 50 минг гектари жарлик эрозиясига /А.Ниғматов, 1988/, 700,4 минг гектари лалми эрозиясига /Х.М.Махсудов, 1989/ ва 300 минг гектари шамол эрозиясига дучор бўлган /К.М.Мирзажонов, 1976/. Эрозияга учраган ерларда деҳқончилик маданияти даражасини юксалтириш уларни эрозиядан, пахта якка ҳокимлигининг таъсиридан кейин тупроқ унумсизлашидан ҳимоя қилиш қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини тубдан кўпайтириш ва барқарорлаштиришнинг энг арзон ҳамда самарали йўли ҳисобланади. Тупроқ эрозияси тарихида қишлоқ хўжалигини жадал ривожланиши натижасида ерларни унумдорлиги ҳолатини сақлаб қолиши ва юқори ҳосил олиш Яқин Шарқ Месопатамияда, Греция, Рим ва бошқа минтақаларда (Бeннeт йилда) аниқланганлиги келтирилган.АҚШда Hаммонд Бeннeтт асарларида “Ота тупроқни сақлаш” деб номланган асарида эрозия жараёнларидан сақлаш кенг очяиб берилган. Бундан ташқари Троeh ва бошқалар. (2004) эрозия жараёнларини илмий жихатдан содир бўлишини муҳофаза қилиш жуда муҳим эканлигини ўз асарларида келтирган. Шунингдек дунё бўйлаб эрозия жараёнларига қарши кураш, тупроқ унумдорлик самарадорлигини ошириш экологик тоза махсулотларни яратиш хозирги куннинг бош стратегиясидир. Тупроқни эрозиядан ва сувни ифлосланишидан сақлаш, турли номенклатуралар ва ставкалар қўйида келтирилган олимлар томонидан ажратилиб ўрганилган ( Бланcо, Ф. анд Р. Лал. Принcиплeс оф соил cонсeрватион анд манагeмeнт. Спрингeр. 2008. 5-6б.) Суғориладиган деҳқончиликда асосан ирригацион эрозия ривожланган ерларнинг мелиоратив ҳолати тўғрисида гапирсак, демак улар ривожланган ҳудудлар асосан паст-баланд рельефли, ҳар хил нишабли қияликларга эга бўлган тоғли ва тоғ олди ҳудудларда ҳам эрозияга учраган, ўртача эрозияла учраган ва кучли эрозияга учраган тупроқларга ажратиладилар, қияликлар пастида ювилмали тупроқлар пайдо бўлади – бу тупроқлар тепадан ювилиб тушган мелкозем заррачаларидан пайдо бўлади. Ирригацион эрозияга учраган тупроқларда суғориш ишлари алоҳида усулда бўлиши зарур. Бу ерларда кам миқдорда сув билан тез-тез суғориб туриш, эгатлар имконияти борича кам қиялик қилиниб олиш. Солинадиган минерал ўғитлар миқдори 25-30 % кўп бўлиши, Сидерат экинларни экиш, бедазорларни ҳайдаш, гўнг ва бошқа органик ўғитлар солиш, ғўзапояни майдалаб солиш, хлорелла кўллаш ва бошқа тадбирлар қилиш зарур. Download 403.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling