Тупроқ эрозияси ва унга қарши кураш чора- тадбирлари. Тупроқ мухофазаси
Download 403.5 Kb.
|
tupro eroziyasi va unga arshi kurash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроқ эрозияси ва унинг турлари ҳақида умумий тушунча
Aim.uz Тупроқ эрозияси ва унга қарши кураш чора- тадбирлари. Тупроқ мухофазаси Ózbekistanda topıraq eroziyasınıń aldın alıw boyınsha is - ilajlar РЕЖА;
Topıraq eroziyası hám onıń túrleri haqqında ulıwma túsinik Topıraq eroziyasın keltirip shıǵarıwshı sebepler hám olarǵa qarsı gúresiw is ilajları. Topıraqtı qorǵaw. Тупроқ эрозияси ва унинг турлари ҳақида умумий тушунча Topıraq eroziyaı (lat. erasio jemiriliw, unıraw) — tuproqning eng unumdor yuqori qatlamlari va tuproq osti jinslarining atmosfera yogʻinlari hamda sugʻorish suvlari, shamol va boshqa taʼsirida yemirilish jarayoni. Yuz berish darajasiga koʻra, tabiiy va jadallashgan (yemiradigan) turlarga boʻlinadi. Tabiiy Tuproq eroziyasi nisbatan sekin kechib, tuproq tabiiy hosil boʻlish jarayonida qayta tiklanib turadi. Jadallashgan Tuproq eroziyasi odamning xoʻjalik faoliyati (madaniy oʻsimliklarni oʻstirishda yerdan notoʻgʻri, uquvsiz foydalanish, eroziyaga qarshi tadbirchoralarga rioya qilmay yerlarni oʻzlashtirish, sugorish, chorva mollarni boqish, oʻrmonzorlarni yoʻq qilish, qurilish ishlarini olib borish va boshqalar) natijasida yuz berib, tuproq unumdorligini sezilarli darajada pasaytirib yuboradi. Tuproq eroziyasi, asosan, relyefi notekis — pastbaland, eroziya bazisi (maʼlum bir joyning m hisobida dengiz sathidan balandligi bilan suv kelib quyiladigan yerning dengiz sathidan balandligi oʻrtasidagi farq) katta boʻlgan yerlarda boshlanadi. Tuproq eroziyasi hosil boʻlish omillariga koʻra, suv, shamol, sanoat, abraziya, yaylov, mexanik Tuproq eroziyasi va turlarga boʻlinadi. Тупроқ эрозияси ─ энг кенг тарқалган деградация тури ҳисобланади. У улкан иқтисодий ва экологик зарар етказади, чунки қишлоқ хўжалигининг асосий воситаси ва биосферанинг ўрнини босиб бўлмайдиган компоненти сифатида тупроқ йўқ бўлишига олиб келиши мумкин. Инсоннинг нотўғри ташкил этилган турли хил фаолияти таъсири остида тупроқ қатлами емирилади. Эрозия - тупроққа мана шундай таъсир ўтказилишининг ғоят кенг тарқалган ва ҳалокатли оқибатидир (Добровольский, 1997). Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида тупроқ эрозияси энг долзарб мваммолардан ҳисобланиб, унинг тарқалиши, келиб чиқиш сабаблари, турлари, бартараф этиш усуллари бўйича бир қанча етук олимлар ўзларининг илмий изланишларини олиб боришган. Хусусан В.Б.Гуссак, М.А.Панков, З.Н.Антошина, Ф.К.Кочерга, М.Б.Дошанов, Р.Г.Муродова, К.Мирзажонов, Х.М.Махсудов, Л.А.Гафурова, А.А.Хонназаров, Ш.Нурматов, С.П.Сучков, Н.Ф.Матюнин, Х.Хамдамов, С.М.Елюбаев, А.Нигматов, Б.Жўраев, К.Усмонов, М.Хамидов, С.Мейлибаев, О.Ҳақбердиев, В.Н.Ли, Б.Аҳмедов ва бошқа кўплаб олимлар томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида эрозия жараёни мукаммал ўрганилган ва ушбу жараённи бартараф этишнинг илмий асослари ишлаб чиқилган. Эрозия жараёнлари натижасида майда заррачалар билан биргаликда тупроқнинг органик қисми ҳам ювилиб кетади, гумусли қатлам қалинлиги қисқаради, бунга боғлиқ равишда гумус миқдори ҳам камаяди. Кучли ювилган тупроқларда карбонатли конкрециялар тупроқ юзасига чиқиб қолади. Тупроқ профили тошли бўлса, у ҳолда тупроқ юзасига тошлар чиқиб қолади. Буларнинг барчаси тупроқнинг агрономик хусусиятларини ёмонлаштиради. Эрозия жараёнлари айниқса сезиларли нишабликдаги қияликларга эга бўлган тоғ ва тоғ олди текисликларида яққол намоён бўлади. Бунда, лалмикор ва яйлов минтақаларида асосан сув эрозияси, суғориладиган ерларда эса ирригацион эрозия ривожланади. Шамол эрозияси асосан чўл минтақаларида, яъни атмосфера ёғин-сочин миқдори кам, ердан намликни буғланиши эса кўп бўлганда юзага келади. Сув эрозияси ювилиш характерига кўра икки турга: ёппасига ювилиш - ёки юза эрозия ва узунасига рўй берадиган - ёки жар эрозиясига бўлинади. Шунингдек, оқар сувларнинг таъсирига қараб сув эрозияси юза оқар сувлар (қор ва ёмғир сувлари) таъсирида рўй берадиган эрозия ва суғориш сувлари натижасида юзасига келадиган ирригацион эрозияга ажратилади (Бобохўжаев, Узоқов, 1995). Тупроқларни ёппасига ювилиши, яъни юза эрозия натижасида тупроқнинг юқори горизонтлари ёнбағирлар бўйлаб оқадиган сувлар таъсирида ювилади. Оқар сувлар таъсирида тупроқнинг гумусли қатлам қалинлиги камаяди, унинг унумдор қисмидаги турли ўлчамдаги заррачалар билан бирга озиқ моддалар ҳам ювилиб кетади ва нишаблиги кам, текис майдонларга олиб бориб ётқизилади. Ювилган жойларда экинлар ҳосили кескин камаяди, ювилиб келтирилган ётқизиқли ерларда эса ўсимлик ғовлаб ўсади ва ҳосил пишиб етилмайди, шу сабабли ҳосил миқдори нисбатан кам бўлади. Тупроқларни узунасига ювилиши ёки жар эрозияси ёнбағирлардан оқиб келаётган кучли сув оқимлари таъсирида тупроқни чуқурлатиб, кучли ўйилиб ювилишига сабаб бўлади. Ушбу жараён бир неча босқичда кечади. Дастлаб унча катта бўлмаган (20-25 см) чуқурчалар ҳосил бўлади ва улар кенгайиб 30-50 см 1-1,5 м га қадар чуқурлашади. Кейинчалик эса бу жараён янада ривожланиб жарликлар ҳосил бўлади. Узунасига рўй берадиган эрозия тупроқларни тўлиқ равишда емириб юборади. Бундай катта жарликлари бўлган майдонлар қишлоқ хўжалиги учун мутлақо яроқсиз ерларга айланади. Ирригацион эрозия деб, қия ерларда етиштирилаётган экинларни катта сув оқими билан суғориш натижасида суғориш суви тезлигининг ошиши натижасида тупроқ қатламининг емирилиб ювилиб кетишига айтилади. Эрозиянинг бундай тури асосан суғорилиб деҳқончилик қилинадиган ерларда учрайди. Тупроқнинг ирригацион эрозияси кўп ҳолларда нишаб ерларда экинларни кўп сув оқизиб суғориш натижасида юзага келади. Майдон нишаблиги 2-30 бўлганда тупроқ юзасини сув ювиб кета бошлайди. Қиялик ортиб бориши билан ирригацион эрозия жараёни янада кучайиб боради. Download 403.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling