Турабоев Нодирбек


Download 191.37 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana30.07.2023
Hajmi191.37 Kb.
#1663815
  1   2
Bog'liq
markazij osiyodagi falsafij fikrlar ularning zhahon madaniyatida



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ 
ВАЗИРЛИГИ 
 
НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ
 
 “ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ 
 
 
ФАЛСАФА
ФАНИДАН 
 
 
 
 
 
 
Бажарди: “Иқтисод” факультети 
12ау-08 гуруҳи талабаси 
Нодирбек ТЎРАБОЕВ 
 
 
Илмий раҳбар: Доцент Замира ИСАҚОВА 
Наманган – 2009
 
 


2
Мавзу
. Марказий осиёдаги фалсафий фикрлар, уларнинг жаҳон маданиятида тутган 
ўрни

 
Режа
1.
Марказий Осиёдаги энг қадимги фалсафий қарашлар. Қадимги Хоразм, Суғдиёна, 
Афросиёб, Шош маданияти, унинг миллий истиқлол мафкураси шаклланишидаги аҳамияти. 
2.
“Авесто” ва зардуштийлик ғоялари. Авесто – мамлакатимиз цивилизацияси ва халқи 
ижтимоий фикри тарихининг қадимги намунаси.
3.
Моний ва Маздакнинг фалсафий қарашлари. Марказий Осиёнинг араблар томонидан 
босиб олиниши. Илк ўрта асрларда Ватанимизнинг жаҳондаги йирик маданият 
марказларидан бирига айланиши.
4.
Имом ал-Бухорий ва Имом ат-Термизий – буюк муҳаддислар. Имом Абу Ҳанифа, Имом 
Мотурудий ва Марғинонийнинг диний-фалсафий қарашлари. Ал-Хоразмий, ал-Фарғоний, 
Фаробий, Беруний, Ибн Синонинг илмий-фалсафий қарашлари. Тасаввуф ва унинг 
тариқатлари. 
5.
Мўғуллар босқини: ижтимоий-сиёсий ва маданий-фалсафий тафаккур таназзули.


3
Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон энг қадимги замонлардан буён инсон яшаб 
келаётган диёр бўлиб, қадимий ва буюк маданият обидалари, ёдгорликлари, анъаналарига 
эга. Олимлар Ўзбекистон жаҳон цивилизацияси марказларидан бири бўлганлигини 
исботладилар. Зарафшон, Сирдарё ва Амударё бўйларида жойлашган сўғд, массагет, тоҳар 
қабилалари милоддан аввалги учинчи мингйиллик бошларидаёқ ўтроқ ҳаётга ўтиб, 
чорвачилик, деҳқончилик билан шуғулланганлар. Суғорма деҳқончилик маданияти, боғ-
роғлар барпо этиш, узумчилик ривожланган. Шу даврлардан бошлаб жез ва темирга ишлов 
берилиб, меҳнат ва ҳарбий қуроллар ясалган, тўқимачилик, тикувчилик ва ҳунармандчилик 
тараққий этган. Кейинчалик шаҳарлар пайдо бўлиб, тош деворли мустаҳкам қалъалар 
қурилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1997 йили Хива шаҳрининг 
2500 йиллиги нишонланаётган куни ўз маърузасида ўзбек давлатчилиги 2700 йиллик тарихга 
эга эканлигини бутун дунёга расман эълон қилди: “Ўзбек давлатчилигининг тамал тошлари 
бундан 2700 йил муқаддам айни Хоразм воҳасида қўйилган. Шу маънода, миллий 
давлатчилигимиз тарихи Миср, Хитой, Ҳиндистон, Юнонистон, Эрон каби энг қадимий 
давлатлар тарихи билан бир қаторда туради. Хоразм тарихи ўзбек давлатчилигининг асоси, 
унинг қудрати ва қадимийлигининг тасдиғидир”. Ушбу ҳақиқатни бугун бутун дунё тан 
олди. Ўзбек давлатчилигининг энг қадимий тарихий даврларини ёритишда археологик 
қазишмалар натижалари, маҳаллий ёзма адабиёт намуналари - “Авесто”, кўҳна эроний 
битиклар, Юнонистон, Хитой, ҳиндистонлик муаллифлар ёзиб қолдирган мерос асосий 
манба ҳисобланади. 
Инсоният тарихида бўлиб ўтган турли воқеа-ҳодисалардан тўғри ва холис хулосалар 
чиқариш инсон маънавий камолоти учун замин бўлган. Ўтмиш фалсафий тафаккури 
тарихини ўрганишдан мақсад – тарихда рўй берган воқеа-ҳодисаларни миллат ва халқ онгида 
қандай акс этиб, қандай ғояларнинг туғилишига сабаб бўлгани, уларнинг миллий тараққиётга 
қандай таъсир кўрсатгани, қайси мафкура кўпроқ ривожланиш ёки таназзул томон 
етаклагани каби ҳақиқатларни билишдир. Тарихни фалсафасиз тўғри тушуниб бўлмагани 
каби, фалсафани ҳам тарих ҳақиқатисиз тўғри англаш мушкул. Ҳозирги ўзбек халқининг 
этник илдизи туркий қабилалар билан бирга форсий қабилалар (сўғд, парфия)га ҳам бориб 
тақалади. Бу маданий мерос бой халқ оғзаки ижоди намуналари, эроний, туркий, зардуштий, 
буддавий каби ёзма битиклар, Широқ, Тўмарис, Кунтуғмиш каби афсоналар, Алпомиш, 
Гўрўғли туркумидаги достонлар, қисса ва ҳикоялар, матал-масаллар, топишмоқ, қўшиқларда 
акс этган. Унинг бир қисми ёзма тамал тошлари – қадимги битиклар бўлса, иккинчиси 
халқимизнинг қадимий-тарихий китоби “Авесто”, учинчиси, алломалар қолдирган 
манбалардир.
Олам ва одамнинг яратилиши, табиат, илоҳ ва илоҳлар ҳақидаги тасаввурлар, 
яхшилик ва ёмонлик, нур ва зулмат, йиллар алмашиниши, Наврўз байрами ва у билан боғлиқ 
қўшиқлар – қадимги суғд халқларининг тафаккур оламидан дарак беради. Қадимги битиклар 
– тошларга битилган туркий ёзувлар гарчи милоддан олдинги VIII асрга оид бўлса-да, уларда 
уч минг йиллик тарихга оид тасаввурлар, турмуш тарзи, орзу-умид ва интилишлар, қадрият 
ва анъаналар, ижтимоий-сиёсий, фалсафий-ахлоқий, диний ва бадиий қарашлар, умуман, 
тарихий ва маънавий хотира акс этган. Қадимги туркий битиклар Урхун-Енесей, Селенга, 
Талас, Норин, Амударё, Дунай, Дон, Сирдарё бўйлари, Черкасск, Донецк, Кипр, Мўғулистон 
ва бошқа ерлардан топилган. Ушбу битикларда Ватанни севиш, она заминга садоқат руҳи 
устуворлик қилади. 
Халқимизнинг тарихий-фалсафий тафаккури “ҳаёт йўриқномаси” деб аталган 
“Авесто”да акс этган. “Авесто” бундан уч минг йиллар аввал дастлаб оғзаки шаклда, сўнгра 
битик ҳолатига келтирилган қадимги халқлар эътиқоди, диний-фалсафий, сиёсий-ахлоқий 
қарашлари, тасаввурлари, таълимотлари, табиий-илмий билимлари, шеърияти ва бадиияти, 
бой оғзаки ижодиёти мажмуасидир. Машҳур тарихчи ал-Истаҳрийнинг маълумот беришича, 
“Авесто”нинг 12000 ҳўкиз терисига тилла билан ёзилган расмий нусхаси Истаҳр шаҳри 
ёнидаги ибодатхонага қўйилган бўлиб, буюк саркарда Искандар Зулқарнайннинг буйруғи 


4
билан фақат табиатшунослик, фалсафа, шеърият, фалакиёт, кимё, жуғрофия, ботаника, тарих, 
сиёсат, ахлоқ каби соҳаларга оид маълумотлар қолдирилиб, қолган қисми ёқиб юборилган. 
Сақлаб қолинган қисми Юнонистонга – Арасту тасарруфига юборилган. “Авесто” 
зардуштийлик динининг асосий китоби деб эътироф этилса ҳам, соф диний китоб бўлмай, 
Турон, Эрон ва Озарбайжон халқларининг табиий-фалсафий билимлари, ахлоқий-сиёсий 
ўгитлари, қонунлар ва ҳуқуқий тасаввурлар мажмуаси, инсонни, табиатни улуғлаш, 
илоҳийлаштириш, муқаддаслаштиришга оид қадриятлар мадҳиясидир. 
“Авесто”да инсониятнинг олам тузилиши, табиат ва унинг неъматларидан 
фойдаланиш йўл-йўриқлари, инсон ахлоқи, жамият тизими, инсоннинг орзу-армонлари, 
ўзини ва оламни билиш қобилияти бир бутун ҳолда шаклланиб, у руҳ, жон, фаришта, тана, 
тупроқ, сув, олов ҳақидаги тушунчаларда ифодаланган. Мифологиядан динга ўтиш ва динлар 
асосида бир тизимли фалсафий дунёқараш, амалиётда эса шу дунёқараш асосида қонун-
қоидалар ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. Зардуштийлик дини нафақат Эрон, Марказий Осиё 
халқлари тарихида, балки умуминсоният тарихида тафаккурий-эътиқодий ва амалий-
ижтимоий юксалиш эди. Зардушт – ўз даврининг буюк мутафаккири, забардаст инсон 
бўлган. Унинг қарашлари ислом дини кириб келгунга қадар катта аҳамиятга эга бўлган. 
Буюк ипак йўли 12 минг чақиримча узунликда бўлган Сариқ денгизи соҳилидан 
бошланиб Шарқий Туркистон, Марказий Осиё, Эрон, Месопотамия орқали ўрта денгиз 
соҳилларигача борган. Иккинчи йўналиш Марказий Осиё орқали Ҳиндистонга олиб борган. 
Бу йўлда Сиан, Дунхуан, Ёркент, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Марв каби қатор қадимий 
шаҳарлар жойлашган. Савдогарлар молдан ташқари турли маданият, фан янгиликларини 
келтирганлар, цивилизациялар яқинлашувига хизмат қилганлар. Суғдиёнадан Хитойга жун 
газлама, гилам, безак буюмлари ва қимматбаҳо тошлар, Бақтриядан туялар, Фарғонадан 
наслдор отлар олиб борилган. Буюк ипак йўлида жойлашган меъморчилик ёдгорликларини 
ўрганишда ҳунармандчилик буюмлари, тангалар топилган. Масалан, Термиздан Рим 
тангалари, Афросиёбдан сопол, Рим шамдонлари, Миср муҳрлари топилган.
Ўзбекистон цивилизацияси тарихида янги даврнинг бошланиши кушонлар сулоласи 
фаолияти билан боғлиқ. Кушонлар минтақадаги деярли барча сиёсий бирликлар, маконлар ва 
ҳатто қўшни мамлакатларни якка сиёсий марказ атрофида бирлаштириб, ўзбек давлатчилиги 
тарихида салтанатчилик босқичини очганлар. Бу даврда Будда дини, маданияти, анъаналари, 
буддийлик фалсафаси, диний-ахлоқий, ижтимоий-сиёсий, давлатчилик ва ҳуқуқий тафаккур 
чуқур илдиз отган, гуллаб-яшнаган. Будда маданияти, анъаналари кейинчалик Сурхондарё 
вилоятининг Бойсун туманидаги Мачай қишлоғи аҳолисининг турмуш тарзи, анъаналари, 
халқ амалий санъати, бахшилар термалари, куй-қўшиқларида мўъжаз шаклда етиб келган. 
Зардуштийлик ва христианликнинг синтезлашуви натижасида вужудга келган, бу 
даврнинг илғор мафкураси Моний таълимотида акс этган. Моний форс ва араб тилларида 
бир неча рисолалар ёзган. Моний “монийлик ёзуви” номли алифбо ҳам тузган. Унинг 
таълимотига кўра, ҳаётда даставвал нур дунёси – яхшилик ва зулмат дунёси – ёвузлик 
бўлган. Улар ўртасида абадий кураш боради, инсон икки унсурдан (руҳ – нур фарзанди, 
жисм – зулмат маҳсули) иборат.
Монийлик таълимоти асосида Маздак таълимоти вужудга келган бўлиб, у эрамизнинг 
5-6 асрларида кенг тарқалган. Унинг асосчиси Маздак (470-529 йиллар) бўлган. Маздак 
ижтимоий тенгсизликни бартараф этиш йўлида халқ оммасини курашга даъват этган. Унда 
бойликка ҳирс қўйиш ва ўта камбағаллик қораланади. Ушбу ҳаракат амалдаги ҳукумат 
томонидан эрамизнинг 6-асрида бостирилганига қарамай, турли мамлакатларда муайян 
даражада давом этган. Маздак фикрича, жамиятда ижтимоий адоватларга қарши курашиш 
ҳамда инсоний муносабатларни вужудга келтиришнинг энг яхши йўли – худога тоат-ибодат 
қилишдир. VII аср ўрталарига келиб Сосонийлар давлатининг кучсизланганидан 
фойдаланган араблар аввал Эронга, кейин Марказий Осиё худудига ҳужум қилганлар. Зиёд 
ибн Абу Суфиён (ваф. 666 й.), Убайдуллоҳ ибн Зиёд (ваф. 673.), Қутайба ибн Муслим (ваф. 
707 й.) бошчилигида араб қўшинлари Мовароуннаҳр ва Хуросон ерларини фатҳ этганлар.


5
VIII-IX асрларда араб халифалиги Осиё, Африка ва Европанинг бир қисмини 
эгаллаган улкан империяга айланган. Ягона муомала тили араб тили бўлиб, мадрасаларда шу 
тилда таълим олиб борилган, илм-фанга доир асарлар араб тилида яратилган. Бу ҳол турли 
ўлкалар, халқлардан етишиб чиққан олимлар, зиёлиларнинг ўзаро мулоқот олиб бориши
таҳсил олиши, фан ютуқларидан баҳраманд бўлишлари учун қулай шароитни вужудга 
келтирган. 
Аббосийлар ҳукмронлиги даврида (VIII-XI) илм-фанга эътибор кучайиб, Қуръонни 
тафсир қилиш, ҳадисшунослик, фиқҳ илмлари, шунингдек, аниқ фанлар (математика, 
география, тиббиёт, илми нужум, тақвим тузиш, геодезия), фалсафа, филология, 
мусиқашунослик ривожланган. Аббосийлар араблар истило қилган қадимги ёзма ва оғзаки 
ёдгорликлар, “донишномалар”ни тиклаш, араб тилига таржима қилишни йўлга қўйганлар. 
Натижада паҳлавий, сурёний, юнон тилидан кўплаб илмий ва бадиий асарлар таржима 
қилинган.
Халифа Маъмун (813-833) даврида Бағдод чинакам илм-маърифат марказига айланиб, 
Бағдод, Дамашқ, Бухоро, Қоҳира, Куфа, Нишопур, Балх, Самарқанд мадрасаларида минглаб 
толиби илмлар турли соҳалар бўйича тадқиқот олиб борганлар, расадхоналарда осмон 
жисмлари ҳаракати ўрганилган. Араб тилида улкан шеърият яратилиб, ҳинд, форс 
афсоналари асосида “Минг бир кеча” каби жаҳоншумул асарлар вужудга келган.
Халифа Маъмун даврида мўътазила оқими рационалистик дунёқарашга асос солди ва 
ислом фалсафаси ривожига улкан ҳисса қўшди. Мўътазила таъсирида “Ихвон ас-сафо” (“Соф 
биродарлар”, Х аср) жамияти шаклланди. Улар яратган эллик бир жилддан иборат илмлар 
қомуси ислом оламида катта воқеа бўлди. Қомус муаллифларини ислом тарихидаги биринчи 
ҳурфикрли мутафаккирлар (Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Абу Наср Форобий, 
Аҳмад ал-Фарғоний) дейиш мумкин. Х асрга келиб Хоразм, Бухоро, Самарқанд илм-фан ва 
маданият ривожланган шаҳарларга айланиб, илмий-ижодий муҳит вужудга келди. Буларнинг 
ҳаммаси улкан маданий юксалишнинг натижаси бўлиб, дунё тарихида “Мусулмон 
цивилизацияси” номи билан машҳур. Бу қуйидаги омиллар билан белгиланган:
а) Марказий Осиёнинг қадимий маданият ўчоғи бўлгани ва 1Х-Х асрларга келиб, бу 
ерда кенг маънодаги маънавий тикланиш, уйғониш юз бергани;
б) маҳаллий ҳокимиятларнинг халифалик марказидан таборо мустақил бўлиб бориш 
жараёни ва шу асосда миллий-маънавий ўз-ўзини англашнинг юз бергани эди. Шарқ
Уйғониш даври дунё илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган, X-XI асрларда Хоразмда 
вужудга келган катта илмий марказ “Дор ул-Ҳикма вал маориф” – Маъмун академиясидир. 
Унда фаолият олиб борган буюк сиймолар орасида Абу Саҳл ибн Яҳё ал-Масиҳий (970-
1017), Абу Наср Мансур ибн Али ибн Ироқ (Х аср-1037), Абул Ҳасан ибн Сувар ал-Хаммор 
(942-ХI аср бошлари), Абу Мансур Абдумалик ибн Муҳаммад ас-Саолибий (961-1038), Абу 
Али ибн Сино (980-1037), Абу Райҳон Беруний (937-1048) бўлган. Гарчи Маъмун 
академиясининг фаолияти қисқа вақт (996-1017) давом этган бўлса-да, фаннинг барча 
соҳаларида қомусий билимлар яратилган. Олимлар қадимги Хитой, Юнонистон, 
Ҳиндистонда юзага келган илм сарчашмаларидан ҳам баҳраманд бўлганлар. Қўлёзма асарлар 
сурёний ва юнон тилидан араб тилига таржима қилинган, шарҳлар битилган, ҳаттотлар 
томонидан нусхалар кўчирилган, китобларга олтин суви билан сайқал берилган.
Ўрта асрлар Мовароуннаҳр диёридаги илм-фан тараққиётининг юксалиши, буюк 
алломаларнинг маънавий сарчашмалари бевосита Ислом дини, Қуръони Каримдаги илоҳий 
мўъжизалар билан боғлиқ эди. Ислом дини буюк илмий кашфиётлар учун тараққиёт 
бешиги бўлди. Қуръонни пухта ўзлаштирган, унинг оятларини тўғри талқин этган олимлар 
буюк “азимушшаън”да ёзилган ҳақиқатни ҳаётда илмий далил, тажриба орқали англаб 
етганлар, оқибатда улар илмий кашфиёт деб эътироф этилган. Қуръонда зикр этилган 
ҳодисалар олимлар томонидан тасдиқланган. Ғарбда фалсафа, фан ва санъат тушкунликка юз 
тутган бир вақтда Шарқда қадимги юнон илғор фалсафий, табиий-илмий анъаналар ва 
азалий маҳаллий анъаналар негизида маънавий ҳаёт юксак ривожланган. Машҳур 
мутафаккир ва қомусий алломалар Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, ал-Хоразмий, ал-


6
Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, ал-Хоразмий, Абу Али Ибн Сино 
фаолиятида илм-фаннинг хилма-хил жабҳалари ўз ифодасини топган. Улар салафлари 
эришган ютуқлар билан чегараланмай, интеллектуал соҳанинг очилмаган қирраларини кашф 
этдилар, янги йўналишларга замин яратдилар. Қолаверса, улар Ислом фалсафасига таянган 
ҳолда инсоният истиқболи комил инсонни шакллантириш орқали юзага келиши, ахлоқ-одоб 
инсон тафаккурининг ажралмас таркибий қисми эканлиги, давлат ва жамият ривожига 
хизмат қилувчи ғоялар ҳар бир давр учун зарурият эканлиги билан бирга ижтимоий-сиёсий 
ҳаётда муҳим аҳамият касб этишини илмий жиҳатдан асослаб бердилар. Шу маънода, мазкур 
масалалар барча мусулмон шарқи мутафаккирларининг асарларида у ёки бу даражада ўз 
ифодасини топган. Юртимиз илм-фани ва фалсафасида Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий 
(ваф. 850 й.) математик, астроном, файласуф сифатида ўзига хос ўрин тутади. Хоразмий 
дунёқарашида ижтимоий-фалсафий масалалар, хусусан, жамият, унинг истиқболи ҳақидаги 
фикр-мулоҳазалари алоҳида ўрин эгаллайди.
Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фарғоний “Байт ул-ҳикма”да фаолият кўрсатиб, риёзиёт, 
фалакиёт, жуғрофия каби илмлар билан шуғулланган. Ал-Фарғоний илм-фан тарихида 
биринчи бўлиб олам тузилишини илмий тасаввур этишнинг муҳим воситаси бўлган 
сфераларнинг радиусларини аниқлаб берди. Ал-Фарғоний Ерни “энг кичик юлдуздан ҳам 
кичикдир” деган фикр билан майдонга чиққан. Фарғоний Нил дарёсининг 
гидрометериологик табиатини ўрганишга имкон берувчи нилометр барпо этди.
Ўрта аср мусулмон Шарқининг машҳур мутафаккири, “Шарқ Арастуси”, “Иккинчи 
муаллим” деб улуғланган Абу Наср Форобий (873-950) қадимги юнон илм-фанининг 
билимдони сифатида Арастунинг “Метафизика”, “Физика”, “Метеорология” ва мантиқ 
соҳасига оид китоблари ва бошқа ахлоқ-одоб, психология, табиий фанлар бўйича яратган 
илмий рисолаларга шарҳлар ёзган. Форобий илм-фаннинг турли соҳаларига тегишли 
“Фалсафа манбалари”, “Мантиқ илмига кириш”, “Масалалар манбаи”, “Субстанция”, 
“Давлат тўғрисида рисола”, “Фалсафани ўрганишдан аввал нималарни ўрганиш лозим”, 
“Фалсафий масалалар ва уларга жавоблар”, “Ақл ҳақида рисола”, “Фозил одамлар шаҳри” 
каби 160 дан ортиқ асар муаллифидир. Форобий фикрича, борлиқ олти босқичдан иборат 
бўлиб, бу босқичлар айни вақтда бутун мавжуд нарсаларнинг асосидир, улар бир-бири 
билан сабаб ва оқибат муносабатлари билан боғланган: биринчи сабаб – худо; иккинчи сабаб 
– осмон жисмлари; учинчи сабаб – фаол ақл (худонинг иродаси, яратувчанлик
хусусиятлари); тўртинчи сабаб – жон; бешинчи сабаб – шакл; олтинчи сабаб – материя. 
Мавжуд нарсаларнинг ҳаммаси шу олти асосдан келиб чиқади. Улар ўз характери, принципи 
ва имкониятларига кўра икки (имконият ва воқелик) турга бўлинади. Биринчи турга 
моҳиятан уларнинг мавжудлиги зарурий равишда келиб чиқмайдиган нарсалар киради. 
Булар “вужуди мумкин” деб аталади. Бунга биринчи сабабдан бошқа ҳамма сабаблар киради. 
Иккинчи турга – моҳиятидан уларнинг мавжудлиги ҳамма вақт ва зарурий равишда келиб 
чиқадиган нарсалар киради. Бу “вужуди вожиб”, яъни ўз-ўзича мавжуд нарсалар деб аталади. 
Бу билан Форобий “биринчи сабаб – худо мавжуд” деган хулосага келади ва бу асосларнинг 
ҳаммаси бир ёқлама пастга қараб борувчи сабаб-оқибат орқали ўзаро боғлиқлигини 
таъкидлайди. Форобий дунёнинг пайдо бўлишини ўзаро сабаб-оқибат муносабатлари билан 
изоҳлайди. Форобий таълимотига кўра моддий жисмлар олти турга бўлинади: а) осмон 
жисмлари б) ақлли ҳайвонлар в) ақлсиз ҳайвонлар г) ўсимликлар д) минераллар е) тўрт 
элемент, яъни тупроқ, сув, ҳаво, олов. Улар жисмлик ва моддийликнинг асоси бўлиб, 
материянинг энг оддий турларидир. Қолган бешта тур ана шу тўрт элементнинг турлича 
қўшилишидан вужудга келади. Бундан ташқари бешинчи элемент – эфир бор. Форобий 
Арастудан фарқли ўлароқ, эфирни қолган тўрт элементдан ўз тузилишига кўра фарқланиши, 
бошқа жиҳатдан умумийлигини таъкидлайди. Форобий фикрича, моддийликнинг характерли 
хусусияти ва белгиси бўй, эн ва чуқурликдир.
Абу Райҳон Беруний (973-1048 йил) илм-фаннинг деярли барча соҳалари билан 
шуғулланган, Яқин ва Ўрта Шарқнинг бой фан-маданиятини пухта ўрганиб, қадимги юнон 
мумтоз илми билан ҳам чуқур танишиб, йирик аллома бўлиб етишди. Беруний илм-фаннинг 


7
ҳамма соҳаларида самарали ижод этиб, 152 китоб ва рисолалар қолдирган. Беруний оламни 
яхлит бир бутун сифатида тасаввур этади. Унингча оламдаги барча нарсалар доимо 
ҳаракатда ва бутун борлиқ мана шу ҳаракат асосига қурилгандир. “Олам азалий... фалак 
чексиз бўшлиққа жойлашган. Оламдаги барча ўзгаришлар, тузилиш ва бузилишлар, пайдо 
бўлиш ва йўқолишларнинг ўзига хос сабаблари бор”. Беруний фкрича, “ табиатда маълум 
қонуният бор, табиатдаги ҳодисаларни ўша қонуниятларга, табиатнинг ўзига асосланиб 
изоҳлаш керак”. Беруний фикрича, борлиқ абадий, материя доимо ўзгариб, ҳаракат қилиб, 
янгиланиб, турли шаклга кириб туриши ҳам доимийдир. Беруний коинотдан ташқари яна 
бошқа кўплаб оламлар борлиги ҳақидаги фаразларни ҳам ўртага ташлайди. Беруний 
худонинг борлигини эътироф этиб, унинг моддий оламдаги иштирокини эътироф этади. 
Алломанинг табиий-илмий, фалсафий, ижтимоий-ахлоқий қарашлари жаҳон фалсафий 
тафаккури равнақига катта ҳисса бўлиб қўшилди.
Ибн Синонинг табиий-илмий, фалсафий, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий қарашлари ўз 
даврининг кўзгусидир. Ибн Сино меросида инсон қадри, илм ва ахлоқ бирлиги муаммоси 
алоҳида аҳамият касб этади. Ибн Сино “Донишнома” асарида фалсафани уч қисмга бўлади: 
физика (табобат тўғрисидаги таълимот); логика (табобат ва инсонни билиш йўллари 
тўғрисидаги таълимот); метафизика (борлиқни бутунлай билиши тўғрисидаги таълимот). 
Унинг фикрича, моддий олам мангу, у ҳеч ким тамонидан яратилмаган, турли шаклларга 
ўтиб турувчи борлиқ бу материядир ва у ҳамма буюмлардан олдин мавжуд бўлиб, буюмлар 
эса мана шу материядан пайдо бўлгандир.
Қорахоний ҳукмдорлар илм-фан ва маданиятни ривожлантиришга эътибор 
қаратганлар. Қорахонийлар даврида Бухородаги дунёга машҳур Минораи Калон, қатор 
масжидлар, Жарқўтон, Бобкент миноралари, Ўзганда мақбаралар, минора, масжидлар, 
Самарқандда мадрасалар бунёд этилган. Қорахонийлар даврида Маҳмуд Қошғарий, Юсуф 
Хос Ҳожиб каби дунёга машҳур истеъдод эгалари юзага чиққан. XI асрда яшаган Ўрта 
Осиёлик машҳур олим, йирик мутафаккир Маҳмуд Қошғарий илмнинг турли соҳалари, 
хусусан, араб ва турк тиллари, форс адабиёти билан шуғулланиб, уларни пухта эгаллаган. 
“Девону луғатит турк” асарида олим нафақат тил ва адабиёт, жуғрофия, тарих соҳасида бой 
фикрлар, илк ислом даври ижтимоий-фалсафий ва ахлоқий қарашларига доир маълумотлар 
тўплаган.
XI асрнинг кўзга кўринган шоири, мутафаккири ва олими Юсуф Хос Ҳожиб (туғ. 
1019-1021) ва унинг маънавий мероси бутун дунёга машҳурдир. Юсуф Хос ҳожиб 
жамиятнинг тўрт устунини қуйидагича белгилаб берган: адолат, давлат, ақлу заковат, қаноат. 
Тўрт устун асосидаги жамият бахт-саодатини таъминлашда илм биринчи ўринга қўйилган:
”Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлар.
Билим қайда бўлса, буюклик бўлар”.
Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадгу-билиг” асари қорахонийларнинг марказлашган 
давлат тузиш тўғрисидаги мақсад ва орзуларига жавоб берган.
Илму маърифатга бўлган анъанавий эътибор салжуқийлар даврида ҳам аҳамиятини 
йўқотмаган. Абу Бакр Марвазий, Шарафиддин Тусий, Абулҳасан Али Марвазий, Умар 
Хайём, Абулҳотам Музаффар Исфизорий, Заҳириддин Ғазнавий каби ҳандасачилар, 
юлдузшунослар, риёзатчилар, Муҳаммад Илоҳий, Саййид Исмоил Журжоний, Фаҳриддин 
Розий каби табиблар, кимёгарлар, Муъизий, Анварий, Собир Термизий, Асируддин 
Ахсакатий, Дафъий Марвазий каби йирик шоирлар шулар жумласидандир.
ХII асрда яшаган Аҳмад ибн Маҳмуд Югнакий (туғ. 1147-50 й.) замонасининг 
ўқимишли ва фозил кишиси, истеъдодли олим ва шоир бўлган. Аҳмад Югнакийнинг 
“Ҳибатул ҳақойиқ” (“Ҳақиқатлар армуғони”) асари туркий халқларнинг ноёб адабий 
ёдгорлиги сифатида қадрлидир.
Минтақавий тафаккур тарихида тасаввуф Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари диний-
фалсафий тафаккурининг ўзига хос қисми сифатида муҳим ўрин тутади. Буюк 
мутасаввифлар Иброҳим Адҳам, Боязид Бистомий, Мансур ал-Халлож, Абу Бакр Воситий, 
Жунайд Бағдодий, Абу Саид Абул Хайр, Бобо Тоҳир, ал-Ҳамадоний, Аҳмад Яссавий, 


8
Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Румий бу тафаккур тарзини такомиллаштиришга муҳим 
ҳисса қўшганлар.
Тасаввуф ўзининг руҳий камолотга, маърифатга эришиш, инсонийлик, эзгулик, 
халқпарварликка чақириш, ҳақсизлик ва зулмни қоралаш тамойилларини IX-XI асрларда 
ҳам, ундан кейин ҳам сусайтирмади. Мовароуннаҳрда тасаввуф анъаналари Иброҳим Адҳам 
давридаёқ орифлик ва зуҳд кўринишида мавжуд бўлиб, Абу Бакр Воситий (IX аср)дан 
бошлаб туркий тасаввуф тариқатлари вужудга кела бошлаган. Юртимиздаги энг нуфузли 
яссавийлик ва нақшбандийлик тасаввуф тариқатларининг салафлари Хожа Аҳмад Яссавий 
(ваф.1166 йил), Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний (ваф.1220 й)лар Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг 
(ваф. 1140 й) халифалари бўлганлар, сўнгра ўзларининг тариқатларини тузганлар. Ана шу 
асосда яссавийлик ва нақшбандийлик тариқати вужудга келди. Ҳар икки тариқат ақидавий ва 
амалий жиҳатларига кўра, бир биридан фарқ қилса ҳам, халқимиз тафаккури ривожида 
муҳим рол ўйнаган. Аҳмад Яссавийнинг “Девони ҳикмат” асари туркий адабиётнинг ноёб 
ёдгорликларидан бўлиб, ислом дини, калом фалсафаси ва тасаввуфидан, ўша даврнинг 
ижтимоий-сиёсий тартиб ва муаммоларидан, оддий меҳнаткаш халқ ҳаётидан яхши 
хабардор эканлигидан гувоҳлик беради. Яссавий ахлоқий фалсафасининг мазмунини бу 
дунёдан воз кечиш эмас, балки ҳақ йўлида жамиятни фисқу фасод, кибру ҳаво, разолат ва 
нодонликдан тозалашдан иборат бўлган интилиш ташкил этади. Яссавий фикрича, инсон 
ҳаёти қанчалик ўткинчи, уқубатли бўлмасин, комилликка интилиши керак. Камолот йўлини 
танлаган киши виждон овозига қулоқ солади. Ана шунда Яратувчининг васлига етиши, 
ўзини барча нуқсон ва камчиликларни халос этиши мумкин. Инсон Аллоҳга яқинлашиб 
боргани сари ўзидаги гуноҳ ва камчиликларга қарши қалбнинг ботиний муросасизлигини 
чуқурроқ ва теранроқ англай бошлайди.
Юртимизда шаклланган фалсафий тафаккур ривожида Нажмиддин Кубро (1145-1221) 
салмоқли ўрин тутади. У тасаввуфий тафаккурнинг забардаст алломаларидан биридир. 
Нажмиддин Кубро “Фавойиҳ ал-жамол ва фавотиҳ ал-жалол”, “Ал-усул ал-ашара” ва каби 
қатор асарлар ёзиб қолдирди. У асос солган Кубравия тариқати тасаввуф фалсафасининг 
бошқа йўналишларидан нафақат инсонни руҳий-маънавий камолотга олиб борувчи йўналиш 
эканлиги билан, балки инсон руҳий-маънавий оламининг шаклланиши жараёнини билишга 
эътиборни қаратгани билан тубдан фарқ қилади. Кубравия таълимоти олам ва одам 
тўғрисидаги фалсафий фикрлар тараққиётига таъсир кўрсатди.
Мўғуллар босқини арафасида ва ҳукмронлиги даври минтақамиз тафаккури 
тарихидаги қора кунлар бўлиб, минг йиллардан бери ривожланиб келаётган анъаналар, 
маънавий мерос ўтда куйдирилди. Муҳташам қасрлар, шаҳар ва қишлоқлар вайрон қилинди. 
Чингизхон юришига сабаб сифатида 1218 йилги Ўтрор воқеасидир. 1220 йили Бухоро, 
Самарқанд, 1221 йили Урганч, Термиз қўлдан кетган. Хўжанд ҳокими Темур Малик, 
Жалолиддин Хоразмшоҳ мардликлари нечоғлик юқори бўлишига қарамай, ташаббус қўлдан 
кетганлиги боис урушда ютқазилган. Чингизхон қўшинлари сони 200 мингга яқин эди холос. 
Маданий жиҳатдан қолоқ сиёсий куч курашда ғолиб чиқди. Жалолиддин хоразмшоҳлар 
тахти вориси сифатида ўз хонадонига тегишли бўлган ерларда ҳукмронликни тиклашни 
мақсад қилиб қўйганди. У аввал шимолий Ҳиндистонда, сўнгра Кермон, Шероз, Исфаҳон ва 
Озарбайжонда хоразмшоҳлар сиёсатини тиклаб, 1226 йили Тифлисни олган. 1230 йили эса 
Кичик Осиёнинг Жанубий – Шарқий қисмини забт этган.
Инсоният тарихида шундай даврлар борки, унда буюк ишларга тайёр миллатлар, 
ўзининг йўлбошчилари етакчилигида, тарихнинг муайян қисқа босқичларида минг йилларда 
қўлга киритиш мумкин бўлган натижаларга эришганлар. Айнан ана шундай даврлар 
инсоният тарихига шу миллатга мансуб буюк кишиларнинг ўчмас номини битади, жаҳон 
маданиятини бойитади, умумбашарий тараққиётга катта ҳисса бўлиб қўшилади. Мўғуллар 
истилоси ва асорати ватанимизга қанчалик вайронгарчилик келтирмасин, мағрур 
аждодларимиз истеъдоди, бунёдкорлик даҳосини сўндира олмаган. Цивилизацияга 
қақшатқич зарба берилишига қарамай, халқимиз вайрон бўлиб, кули кўкка совурилган 
шаҳару қишлоқлар ўрнида фусункор меъморий бинолар, тарихий обидалар, кўркам 


9
архитектура ёдгорликларини бунёд этганлар. Кўҳна Урганчда қад кўтарган, баландлиги 62 
метр бўлган улуғвор минора XIII асрнинг ноёб ёдгорлиги ҳисобланади. Ислом оламининг 
етук олимларидан бири, Шайх Сайфиддин Бохарзий (ваф. 1258 й.) номи билан Бухорода 
барпо этилган мақбара ва унга туташ бинолар мажмуи ҳам ўрта аср меъморчилигининг гўзал 
намунасидир.
Самарқанддаги Шоҳизинда, Бухородаги Баёнқулихон, Кўҳна Урганчдаги Нажмиддин 
Кубро, Тўрабекхоним, Хўжанддаги Тўбахоним мақбаралари XIV асрнинг нодир меъморий 
ёдгорликлари бўлиб, бу даврда илм ва маърифат йирик ҳунармандчилик ва савдо 
марказларида авж олган. Бухородаги “Маъсудия” ва “Хония” мадрасаларида минглаб толиби 
илм таҳсил кўрган. XIII аср иккинчи ярми ва XIV аср бошларида фан ва адабиёт, асосан 
мўғуллар ҳукмронлиги ўрнатилмаган вилоятлар – Кичик Осиё, Жанубий Эрон ва 
Ҳиндистонда тараққий этган. XIV аср охири ва XV аср бошларида яна адабий, илмий муҳит 
маркази минтақамизга кўчган. Суфийлик таълимоти, илми нужум, тарихшунослик 
соҳаларида забардаст олиму фузалолар етишиб чиққанлар. Улар яратган ўлмас асарларда 
ўша замоннинг муҳим муаммолари, тарихий воқеалар, ҳодисалар тафсилотлари баён этилган 
ёхуд шарҳлаб берилган. Нақшбандийлик тариқати чуқур бунёдкорлик руҳи билан 
суғорилган, бу таълимот “Дил ба ёру даст ба кор” шиорини ўзига қоида қилиб олган. Унда 
имон-эътиқод, илоҳий қоидалар билан бирга дунёвий ғоялар, инсонпарварлик, ахлоқ-одоб 
қоидалари мужассамлашган. 

Download 191.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling