Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat




ТУРАКУЛОВ Э. 
Педагогик технологиялар ва махорат 
(Магистрлар учун) 
Самарканд - 2006 



МУҚАДДИМА 
Ўзбекистон Республикаси демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти 
қуриш йўлини танлаган ва амалга ошириб келмоқда. Республикамиздаги амалга 
оширилаётган қайта қуришдан асосий мақсад ва унинг ҳаракатлантиравчи кучи 
инсон, шахснинг ҳар томонлама ривожланиши ва фаровонлиги ҳисобланади. 
Мамлакатимиз тараққиётининг муҳим шарти кадрларни тайёрлаш тизими-
нинг мукаммал бўлиши, замонавий иқтисод, фан, маданият, техника ва техно-
логиялар асосида ривожланиши ҳисобланади. 
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» узлуксиз таълим ва кадрларни тайёрлаш 
тизимларини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган. 
«Миллий дастурни» амалга оширишда мавжуд таълим ва кадрларни тайёрлаш 
тизимларини тубдан ўзгартириш замонавий илмий фикрлар ютуқлари ва иж-
тимоий тажрибаларга, таълим жараёнини ҳамма босқичларида, узлуксиз таълим 
тизими таълим муассасаларининг ҳамма шакли ва турларида илғор-методик 
таълимларга таянган ҳолда амалга оширилади. 
Ҳозирги замонавий босқичда педагогик долзарб вазифаларга фан, техника, 
илғор технологиялар ютуқларидан фойдаланиш асосида шахсни тарбиялаш, 
ўқитиш ва ривожлантириш мақсадлари, мазмуни, методлари, воситалари ва 
ташкилий шаклларини илмий таъминлаш киради. Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги 
давлат сиёсати узлуксиз таълим тизимини орқали ҳар томонлама ривожланган 
шахс — фуқаронинг ташкил топишни кўзда тутади. У ушбу таълим тизимида ва 
кадрлар тайёрлашда таълим хизматларининг истемолчиси, буюртмачиси сифа-
тида ва ҳудди шундай ишлаб чиқарувчи сифатида иштирок етади. 
Шахс таълим жараёнининг ишлаб чиқарувчиси сифатида таълим, моддий 
ишлаб чиқариш, фан, маданият ва хизматлар соҳаси фаолиятида билиш ва 
тажрибаларни беришда иштирок етади. Республикамизда шахсга ўзининг ижо-
дий имкониятларини амалга ошириш учун профессионал таълим дастурини 
танлаш ҳуқуқини берган. 
Узлуксиз таълим тизимида олий таълим алоҳида ўрин егаллайди. Олий ри-
вожланиши доира шаклида, яъни йиғинлар, иштиёқлар шаклидаги жамиятнинг 
босқичли ривожланишидир. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling