«туристларга транспортида хизмат кўрсатишни ташкил қилиш» курсининг мазмуни ва унинг вазифалари
Download 17.18 Kb.
|
Taqdimot 1 mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Туристларга транспортда хизмат кўрсатишнинг мазмуни
- Сабаби... ва Фундаментал аҳамиятга эга бўлган......
«ТУРИЗМДА ТРАНСПОРТ ХИЗМАТЛАРИ» КУРСИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИРежа:1.Ўзбекистон миллий иқтисодиётида туризм тармоғининг ўрни2.Транспортда хизмат кўрсатишнинг иқтисодиётдаги урни3.Туристларга транспортда хизмат кўрсатишнинг мазмуни4.Курснинг мақсади ва вазифалариЎзбекистон миллий иқтисодиётида туризм соҳасининг ўрни
Сабаби... ва Фундаментал аҳамиятга эга бўлган......Бутунжахон туризм ташкилоти (БТТ) бўйича Гаага декларацияси 1989-йилда биринчи маротаба туризмни қишлоқ хўжалиги, саноат, таълим, ижтимоий таъминот сингари устувор йўналишлар каби мамлакатни комплекс ривожлантириш режасининг таркибий қисми сифатида чора-тадбирлар қабул қилиш зарурлигини белгилади. Шундай қилиб бошқа ижтимоий-иқтисодий фаолият каби туризм расмий равишда тармоқ сифатида тан олинди ва давлат тамонидан эътибор қилиниши таъкидланди.Туризм соҳаси миллий иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларга билвосита таъсирини қуйидаги схема кўринишида акс этиш мумкин (1-чизма). ТУРИЗМ Транспорт Нашр Алоқа Тиббиёт Суғурта Ҳунармандчилик Кўнгилочиш Ахборот Спорт Қурилиш Экология Овқатланиш Савдо Маданият Жойлаштирув 1-чизма. Туризм сохасининг иқтисодиётга билвосита таъсир кўрсатувчи турдош тармоқлар Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги қонунида туризм тушунчасига қуйидаги тарзда таъриф берилган: «Жисмоний шахснинг доимий истиқомат жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий-амалий ёки бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда узоғи билан бир йил муддатга жўнаб кетиши (саёҳат қилиши)». Дархақиқат туризм-саёҳатнинг бир тури бўлсада, бироқ ўзига хос жиҳатларига кўра, маълум бир тавсифга эга бўлиб, унда иштирок этувчи шахс “турист”, деб номланади. ( фарқи Т.а. дарслигида берилган) Замонавий туризмнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаш мақсадида, унинг муҳим таснифий белгиларини аниқлаб олиш зарур бўлади. Жумладан, географик ва туристик талаб йўналиши бўйича, сафар мақсади, ҳаракатланиш усули, туристларни жойлаштирув воситалари ва иштирокчилар сони бўйича, ташкилий-ҳуқуқий шаклларини таснифлаш мақсадга мувофиқдир. Download 17.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling