Туркий халқлар мифалогияси


Download 0.69 Mb.
Sana09.02.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1180622
Bog'liq
Туркий халқлар мифалогияси

Туркий халқлар мифалогияси

Abdishukurova Muxlisa 2004-guruh

Aфсона. Ўзбек халқ оғзаки ижодининг энг қадимги

  • жанрларидан бири афсона бўлиб, у ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ бўлган воқеа ва ҳодисаларни хаёлий уйдирмалар асосида ҳикоя қилади.
  • Чунки у кишиларнинг табиат ҳодисаларини ва ижтимоий воқеаларни билиш ва тушунишга бўлган нтилишлари жараёнида вужудга келган. Шунинг учун ҳам афсона ижтимоий ҳаёт, кишиларнинг дунёқараши, урф-одатлари ва тарихий ҳодисалар ҳақида ихчам ахборот берилади.
  • Афсона форсча сўздан олинган бўлиб, фантастика, сеҳр-жоду ҳамда ҳаётий уйдирмалар асос бўлган насрий ҳикояларни билдиради. Бу хилдаги ҳикоялар Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида саw сўзи орқали ифодаланган бўлиб, ҳикоя, қисса деб изоҳланган
  • Маҳмуд Қошғарий ҳикоя билан қиссани “Ўтмиш воқеаларидан хабар берувчи ” деб таърифлайди ва ўз фикрини ривожлантириб, “ҳикояларда фақат ўтганлар ҳақида айтилиши шарт эмас”, деб ўқтиради
  • Афсона текстида анъанавийлик йўқ экан, сюжет тузилиши ҳам мураккаб эмас. Шунинг учун айтувчининг маҳорати билан боғлиқ ҳолда сюжет доим ўзгариб туради. Афсона сюжетлари мифологик ҳодисалар, географик жойлар номи билан боғлиқ ғаройиб воқеаларда ташкил топган. Характерли томони шундаки, деярли барча афсоналарнинг сюжети бир ёки икки эпизоддан ташкил топади.
  • Афсоналар воқеа ва ҳодисаларни ғайри табиий тасвирлаши билан эртакларга ўхшаб кетади. Бироқ сюжетнинг барқарор шаклга эга эмаслиги ва қисқалиги билан улардан фойдаланиб туради. Демак, афсоналарда барқарор сюжет ва композиция йўқ. Бундай хусусият уларнинг оммавий ижро шакли ҳамда ахборот бериш вазифасини ўташи билан боғлиқ.
  • Афсоналар ғоявий – тематик йўналишларига кўра, шартли равишда соф мифологик афсоналар, тарихий воқеа ва ҳодисалар ҳақида тўқилган афсоналарга бўлинади.
  • Соф мифологик афсоналар тузилишига кўра оддий баён шаклида бўлиб, эртакларга хос айрим белгиларни ташийди. Бундай хослик сюжетнинг хаёлий уйдирмалари асосига қурилиши, конфлик ечимида фантастиканинг ҳал қилувчи роль ўйнашида кўзга ташланади.
  • Бу типдаги афсоналар кўпроқ ер ва осмон худолари, сув пирларининг ғайри табиий ишлари ҳамда фантастик образлар ёки дастлабки одамларнинг пайдо бўлиши ҳақида ҳикоя қилади. Дарҳақиқат, кўпгина афсоналардаги эпизодларда оташпараслик динига алоқадор талқинлар ҳам учрайди. “каюмарс”, “ Одами Од”, “Эр хубби”, “Анбар она”, “Ҳазрати Хизр” каби мифологик афсоналар ибтидоий дунёқараш, у ёки бу сирли кўринадиган нарсани муқаддаслаштириш, унга эътиқод қўйиш каби диний тасаввурлар замирида пайдо бўлган. Мифологик афсоналарнинг баъзилари Хизр номи билан боғланади .
  • Хизр – мифологик образ сифатида, баъзан чўл пири, баъзан эса ҳосилдорлик ҳомийси шаклида намоён бўлади. У сеҳр-жоду кучига эга бўлиб афсоналарда ўлим билмас, зарб ўтмас, ўтда ёнмас қилиб тасвирланади.
  • Ана шу хусусиятни қуйидаги афсонада ҳам кузатиш мумкин: Жаҳонни фатҳ этган Искандар Хизр ва Илёс билан биргаликда сирли сув учун қудуққа боради. Сув топилади ва ундан Искандар ичиб улгурмайди. Хизр ва Илёс ичиб ўлим билмас хусусиятга эга бўладилар. Шундан бери улар дунёни кезиб юришади ва Хизр қуруқликда, Илёс сувда йўловчиларга ёрдам беришади
  • Келтирилган афсонадан маълум бўладики, Хизр қадимги аждодларимиз тасаввурида яратувчи, оғир вазиятда кўмакдош, ёвузликнинг кушандаси сифатида намоён бўлади. У халқнинг юксак идеалларини, манфаатларини ҳимоя қилувчи қаҳрамон тарзида талқин этилади. Бинобарин, у бордан йўқ бўлиб, йўқдан бор бўлади, гоҳ одам, гоҳ жонивор, гоҳ буюм шаклида пайдо бўлиб кишиларга кўмак беради, ёмонлик ва қора кучларга қарши чиқиб, эзгуликнинг ғалабасини таъминлайди
  • Ўзбек халқ афсоналари сирасида тарихий воқеа ва ҳодисалар ҳақида афсоналар катта ўрин эгаллайди. “Девқалъа”, “Ширин қиз”, “Калта минор”, “Илон бузган” кабилар шундай афсоналардир. Улар инсониятнинг беқиёс кучи ва гўзаллигини мадҳ этади. Бу афсоналар маълум бир тарихий жойлар қалъалар ҳақида яратилган бўлсалар ҳам, уларнингсюжети кўпроқ хаёлий эпизодлардан ташкил топган.
  • Тарихий жойлар, қалъалар билан алоқадор афсоналарнинг айримлари эса халқ орасида машҳур бўлган афсоналар билан боғлиқ ҳолда яратилган. Масалан, Қорақум саҳросида “Ёрбакир”, “Ширвон”, “Шмаха”, “Халаф” номи билан машхур бўлган қалъаларнинг харобалари мавжуд бўлиб, улар ҳақидаги афсоналар “Шоҳсанам ва Ғариб”, “Девқалъа” афсонаси эса Шарқда машҳур бўлган “Фарход ва Ширин” афсонаси билан боғланади
          • Этиборингиз учун рахмат !!!

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling