Туркистон маърифатчи-жадидларининг эстетик қарашлари - XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Россия мустамлакаси бўлган мазлум Туркистонда ҳам Уйғониш рўй берди.
- Уларнинг асосий мақсади Туркистоннинг миллий озодлигига эришиши эди. Бунга эришишнинг йўлини эса улар халқни маърифатли, ўз инсонлик ҳуқуқини талаб ва ҳимоя қила оладиган даражага кўтаришда деб билдилар.
- Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқатдир (1958-1909).
- шоирнинг ғазаллари, муҳаммислари, мусаддаслари лирик табиатга эга бўлиб, уларда ёр гўзаллиги мадҳ этилса, маснавийларида ижтимоий муаммолар ўртага ташланади.
Фурқат мусиқа санъатининг таъсирини сўз билан ифодалашга ҳаракат қилади, мусиқий оҳанг ўзида мужассам этган мазмунни тасвирлашга уринади; мусиқани оҳанг воситасида табиат гўзаллигини тасвирлагувчи санъат тури сифатида талқин этади. - Фурқат мусиқа санъатининг таъсирини сўз билан ифодалашга ҳаракат қилади, мусиқий оҳанг ўзида мужассам этган мазмунни тасвирлашга уринади; мусиқани оҳанг воситасида табиат гўзаллигини тасвирлагувчи санъат тури сифатида талқин этади.
- Мусиқани идрок этиш, Фурқат наздида, кўнгил ҳолини, қалбнинг энг тубида ётган яширин ҳисларни англаш билан баробар, зеро мусиқа – сўз орқали ифодалаб бўлмайдиган, қошида сўз ожизлик қиладиган туйғуларни инсондан инсонга етказиш санъати:
Анбар Отин (1870-1915) - Анбар отин бадиий ижодга мумтозчилик эмас, жадидчилик нуқтаи назаридан ёндашади: бадиий асар халққа, уни миллий озодликка олиб чиқишга хизмат қилиши керак.
Анбар Отин «Қаролар фалсафаси» рисоласида шоирлик истеъдодига, шоирлар тоифаларига алоҳида тўхталади. Шоира устоз шоирларни юзаки талқин этишга, улар ижодини ёр кўйидаги оҳ-воҳлардан иборат деб қарашга кескин қарши чиқади. Мумтоз шоирларнинг фикрий-фалсафий теранлигини англашга чақиради: - Анбар Отин «Қаролар фалсафаси» рисоласида шоирлик истеъдодига, шоирлар тоифаларига алоҳида тўхталади. Шоира устоз шоирларни юзаки талқин этишга, улар ижодини ёр кўйидаги оҳ-воҳлардан иборат деб қарашга кескин қарши чиқади. Мумтоз шоирларнинг фикрий-фалсафий теранлигини англашга чақиради:
- «Аксари замона аҳли машҳур номвор устодлар ҳақида аларнинг назми нолалариға зоҳиран баҳо бериб, алар фақат ёр ишқида овора бўлуб, умр ўтказибдур дерлар...
Абдурауф Фитратнинг (1886-1938) - Фитрат бадиий адабиёт нима эканини англатиш, назарий, амалий таърифлаш учун энг аввало «санъат» ва «гўзал санъатлар» ибораларини тушуниб олиш лозимлигини айтади.
«Адабиёт қоидалари»да Фитрат услуб масаласига ҳам атрофлича тўхталади. Услубнинг замонга, маконга ва шахсга хослик хусусиятларини айтиб ўтади, уни уйғунлик билан, оҳанг билан узвий боғлиқ равишда тадқиқ этади. Шунингдек, муаллиф китоб охирида, «Адабиётда оқим истилоҳлари» сарлавҳаси остида классицизм, рационализм, романтизм, символизм, реализм, модернизм сингари тарихий ва замонавий йўналишларнинг қисқача тавсифини беради. - «Адабиёт қоидалари»да Фитрат услуб масаласига ҳам атрофлича тўхталади. Услубнинг замонга, маконга ва шахсга хослик хусусиятларини айтиб ўтади, уни уйғунлик билан, оҳанг билан узвий боғлиқ равишда тадқиқ этади. Шунингдек, муаллиф китоб охирида, «Адабиётда оқим истилоҳлари» сарлавҳаси остида классицизм, рационализм, романтизм, символизм, реализм, модернизм сингари тарихий ва замонавий йўналишларнинг қисқача тавсифини беради.
Абдулҳамид Чўлпон - Чўлпоннинг гўзаллик ҳақидаги тушунчаси ўзига хос, асосан у шоир шеърларида «гўзал» сўзи орқали акс этади. Ўз фикрини шўролар цензурасидан яшириб ифодалаш мақсадида шоир «гўзал» сўзига турли хил маънолар юклайди: у, бир томондан, қўл етмас гўзал ёр, иккинчи томондан сурурий (романтик) гўзаллик. Лекин ҳар икки ҳолатда ҳам тагмаъно тутқунликка маҳкум гўзалликни, гўзал Туркистонни ўзида мужассам этади.
- Чўлпон яратган шаклий гўзаллик мазмундаги мунгли гўзаллик билан уйғунлашиб кетган. Шоир гўзалликни шу тарзда кўради ва инъикос эттиради, зеро қўрқув ҳукмрон бўлган мазлум ҳаётда фақат хаёл гўзалдир
Чўлпон ижодида ўнлаб мақолалар театрга бағишланганини кўрамиз. У Мейерхолд театрини юксак баҳолаб, ўзбек театрини ҳам ўша даражага чиқишини истайди. Айни пайтда Маннон Уйғур санъатига юксак баҳо беради. Шоир-нафосатшуносни актёр маҳорати масаласи алоҳида қизиқтиради. «Актёрга аҳамият бериш демак, сўзга аҳамият бериш демакдир, чиройлик сўз чиройлик қилиб гапирилса, томошанинг таъсири бўлмай иложи йўқ... - Чўлпон ижодида ўнлаб мақолалар театрга бағишланганини кўрамиз. У Мейерхолд театрини юксак баҳолаб, ўзбек театрини ҳам ўша даражага чиқишини истайди. Айни пайтда Маннон Уйғур санъатига юксак баҳо беради. Шоир-нафосатшуносни актёр маҳорати масаласи алоҳида қизиқтиради. «Актёрга аҳамият бериш демак, сўзга аҳамият бериш демакдир, чиройлик сўз чиройлик қилиб гапирилса, томошанинг таъсири бўлмай иложи йўқ...
4-режа бўйича саволлар: - 1. Туркистон маърифатчи-жадидларининг эстетик қарашлари қайси мутафаккирларнинг фикрларида намоён бўлади?
Хулоса - Туркистон жадид-маърифатчилари қисқа вақт ичида нафис санъат тарғиботини йўлга қўйдилар. Афсуски, янги мустамлакачилик сиёсати асосига қурилган шўролар давлати уларни қатағон қилиб, асарларини таъқиқлаб, Туркистон халқлари Уйғониши ҳаракатига чек қўйди. Шунга қарамай, жадидлар қолдирган мерос бугунги кунда ҳам ўз аҳамияти ва таъсир кучини йўқотган эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |