Турли хил катталикдаги шаҳарларда демографик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 53 Kb.
bet1/2
Sana18.12.2022
Hajmi53 Kb.
#1027230
  1   2
Bog'liq
Мухаммадиев Ғайрат Баходир ўғли[1]


ТУРЛИ ХИЛ КАТТАЛИКДАГИ ШАҲАРЛАРДА ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Мухаммадиев Ғайрат Баходир ўғли
5A140603-Геодемография йўналиши
Demographer@gmail.com
Маълумки, йирик шаҳарларда аҳолининг жуда кўп миқдорда жамланиши у ерда истиқомат қилувчи кишилар ҳаётининг турли жабҳаларига ўз таъсирини кўрсатади. Хусусан, бундай ҳудудларда туғилиш кўрсаткичининг пастлиги, аҳоли таркибида кексалар салмоғининг юқорилиги, кишиларнинг миграцион ҳаракатчанлиги ва демографик жараёнлардаги бошқа ўзига хосликлар кўзга ташланади. Кичик шаҳарлар ва қишлоқ манзилгоҳларида содир бўладиган демографик жараёнлар эса улардан бирмунча фарқ қилади. Шунинг учун турли хил катталикдаги шаҳарларда демографик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш, бу соҳадаги мавжуд қонуниятларни аниқлаш ҳозирги пайтда демография фани олдида турган вазифалардан биридир. Мазкур магистрлик диссертацияси доирасида Ўзбекистондаги турли хил катталикдаги шаҳарларда демографик жараёнларни қиёсий ўрганиш, бу соҳадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
ХХ аср охирида шаҳар агломерациялари дунёнинг урбанизациялашган минтақаларида асосий жойлашув шаклига айланди. Шаҳар агломерациялари ўртача ва ҳатто заиф урбанизациялашган мамлакатларда тез ривожланмоқда, аммо уларнингсони кўп эмас. Кўпинча мамлакатнинг энг йирик шаҳри (пойтахт ёки иқтисодий марказ) атрофида фақат битта агломерация мавжуд. Агломерацияларнинг номланиши ҳам турлича бўлиб, масалан АҚШда «метрополитен ареали (СМСА)» деб юритилади. Ҳар бир метрополитен ареали камида 50 минг кишидан иборат марказий шаҳар, шаҳар ареали ва округидан иборат бўлиб, округдан марказга кўплаб аҳоли кўчиб ўтади. Агар округда аҳоли зичлиги 1 кв. милга 25 киши тўғри келса ва 50% аҳолиси ареалга қатнаб ишласа, унинг бу қисми метрополитен ареалига қўшилади.
ХХ аср давомида шаҳар манзилгоҳлари сони жадал суръатларда ўсди. Янги шаҳарлар интенсив шаклланиш жараёни хорижий Европадан ташқари дунёнинг барча минтақаларини қамраб олди (бу ерда ХХ аср бошларига қадар шаҳарлар тармоғи шаклланиб бўлган).
Бунда заиф урбанизациялашган ҳудудларда шаҳар манзилгоҳларининг барпо этилиши оммавий тус олиб, баъзан “йўқ жойдан”янги шаҳарлар шаклланди, баъзан эса йирик қишлоқ аҳоли пунктлари шаҳарларга айлантирилди, бошқача айтганда, урбанизация “горизонтал” ўсди. Бироқ кейинчалик шаҳар манзилгоҳларининг асосий қисми юқори даражада урбанизациялашган ҳудудларда вужудга келиб, мавжуд шаҳарлар билан биргаликда мураккаб урбанистик тармоқларни юзага келтириб, “вертикал” ўсиш кузатилмоқда. Жойлашувнинг бундай шакли шаҳар агломерациялари номини олди.
Урбанизация дунё бўйлаб жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган жараён бўлиб, уни ҳаракатлантираётган куч мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксалаётганлигидир. Ер юзида шаҳарлар ва улар аҳолисининг сони ўсиб, майдони кенгайиб бормоқда. Турли миқёсдаги шаҳарларнинг мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги аҳамиятининг кундан-кунга ортиб бораётганлиги ҳам сир эмас. Шаҳарлар нафақат кенгаймоқда, балки уларнинг ўз атрофидаги бошқа шаҳарлар билан интеграциялашуви кучайиб, ўзаро алоқадорликда ривожланувчи аҳоли манзилгоҳлари гуруҳлари пайдо бўлмоқда. Бу ҳолат агломерацияларни вужудга келтиради. Шаҳарлар агломерациялари мураккаб тузилишга ва ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишига катта таъсир кучига эга. Шу сабабли, урбанизация жараёнининг жадаллашиб бораётганлиги агломерация ҳодисасини ўрганишни тақозо этади.
Агломерация катта миқдордаги аҳоли истиқомат қилувчи йирик ҳудудларни комплекс равишда ўзлаштириш усулларидан бири бўлганлиги сабабли, ҳозирги кунда геосиёсий таъсир марказларини шакллантиришнинг муҳим дастакларидан бирига ҳам айланиб улгурган. Ушбу жараённи ўрганишга бўлган қизиқишнинг ортишига яна бир сабаб дунёнинг кўпчилик мамлакатларида иқтисодий ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичлари барқарорлигининг пасайиб боришидир. Диссертатсиянинг долзарб жихатларидан бири аҳоли сонининг ўсишига таъсир этувчи омиллардир бу омиллар икки хил жихат билан ифодалаш мумкун салбий ва ижобил омиллар, туғилишнинг кескин пасайиши, ўлим, ажралишлар, оилавий қадриятларнинг йўқолиши, урушлар, табиий офатлар, очарчилик, эпидемия кабилар, салбий омил хисобланса, тугилишнинг юқори сифатда сақланиши, диний омиллар, оилавий қадриятларнинг мустахкамлиги, ўзбек халқининг болажон еканлиги, ижобий омилга сабаб бўлмоқда.
Демографик вазиятга таъсир қилувчи омилллардан яна бири бу аҳоли орасидаги ўлим кўрсаткичидир, Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичи бошқа давлатларга қараганда юқори эмас ҳар 1000 кишига 5,1 (2020-йил ҳолати) киши тўғри келади. Бу нафақат дунёдаги балки МДҲ давлатлари орасида ҳам, энг паст кўрсаткичдир. Аксинча гўдаклар ўлими бирмунча юқори 1 ёшгача бўлган боллар ўлими юқори бўлганлиги сабабли ўлимнинг камайтирилисига жиддий таъсир қилмоқда. Ҳозирги вақтда 1 ёшгача бўлган гўдаклар ўлими 1000 кишига 10,7 киши тўгри келмоқда. Ўзбекистон аҳолисининг юқори сутъатларда ўсиши қуйидаги омиллар билан изоҳланади.

Download 53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling