Турли тарихий даврларда педагогик фикр тарақҚиёти ва ўҚитувчи маҳорати масаалари
Download 1.94 Mb.
|
педагогик ғоялар ривожи
Ҳозирги анатомик-физиологик шаклга хос одамнинг пайдо бўлиши давригача бизни бир неча минг йиллар ажратиб туради. Тарбиянинг алоҳида фаолият тури сифатида вужудга келиши ҳам айнан шу даврлар (35-40 минг йил аввал) га тўғри келади. Ибтидоий тузум даври интиҳосида жамоа бўлиб тарбиялаш анъанаси асосида болалар ва ўсмирлар учун ўзига хос “ёшлар уйлари” ташкил этилганки, мазмун ва моҳият жиҳатидан бу уйлар мактабларнинг дастлабки кўриниши шаклида фаолият кўрсатган.
Бу уйлардаги тарбиянинг асосий шакли жамоавий ўйинлар ва машғулотлар эди. Аста-секин ёшлар уйи тарбияланувчиларининг фаолият характери, ўқувчилар ҳамда мураббийларнинг таркиби ҳам ўзгариб борди. Мулкий табақаланиш ривожи билан камбағаллар ва ўзига тўқ жамоа аъзолари учун алоҳида ёшлар уйи ташкил этила бошланди. Бундай уйлар Америкадаги майя ва ацтеклар, шунингдек, Янги Зелландиядаги майори қабилаларида фаолият кўрсатганлиги тўғрисида кўпгина маълумотлар бор
Жамиятдаги ижтимоий фаолиятнинг алоҳида қисми сифатида мактаб эрамиздан аввалги 5 минг йилликда Қадимги Шарқда пайдо бўлди.
Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling